|
Aholi va mehnat resurslari, vakant
Hormas-tolmas muallima
Ma'rifat qizaloqligida dadasi bilan qo'l ushlashib ko'chada sayr qilishni yoqtirardi. O'shanda Abdujalil Meliboev Oxunqaynar qishloq maktabida direktor edi. Ko'p qiyinchiliklarni ko'rib azob chekkan odam hayotning qadriga yetadi, odamoxun bo'ladi. Ikkinchi jahon urushi qatnashchisi Abdujalil akani hamma hurmat qilar, domlaga ko'cha-ko'yda ro'para kelganida qulluq qilib, izzat bilan salom berib o'tardi. Shunday paytlarda Ma'rifatning vujudini g'urur chulg'ab olardi. «Katta bo'lsam, men ham sizga o'xshab maktabda ishlayman», - degandi Ma'rifat hamqishloqlarning dadasiga ko'rsatayotgan chuqur hurmatni ko'rib.
- Qizim, o'qituvchilik oson emas, - derdi qizaloqning dadasi.
Ma'rifat maktabni bitirgach, boshlang'ich sinf o'qituvchisi bo'laman deya Qo'qon pedagogika institutiga o'qishga kirdi. Diplomni olgach esa o'z ra'yi bilan Mirzacho'lga ishlagani bormoqchi bo'ldi. Uni iskabtoparlar bilan qo'rqitishib, zo'rg'a shashtidan qaytarishdi. Shunda u Farg'ona tumaniga yo'llanma oldi. Uydagilar: «O'zimizning tumanda maktab qurib ketibdimi?» - deb rozilik berishmagandi, oxiri ularni ko'ndirdi.
Farg'ona tumaniga Ma'rifat Jalilova bilan birga yana to'qqiz nafar yosh o'qituvchi keldi. Yigitlarning bari birin-ketin uyiga qaytib ketdi, dilini qishloq tabiati rom qilgan Ma'rifat esa shu yerda qoldi.
Tog'lar bag'rida joylashgan bu so'lim qishloqni tashlab ketib bo'ladimi! Kunlardan bir kuni qadamjoydagi surma kombinatida ishlab yurgan haydovchi yigit bilan tanishib qolib, unga ko'ngil qo'ydi. Ular turmush qurishdi, lekin begona tumanda qolishining sababi bu emas - Ma'rifat Jalilova jamiyat manfaatlarini shaxsiy manfaatlaridan qo'yishga odatlangan.
Muallima qishloqdagi 18-maktab o'quvchilariga salkam chorak asr dars berdi, so'ngra ancha tajriba orttirgan o'qituvchini xalq ta'limi bo'limiga uslubchi qilib ishga olishdi. Uslubchi bo'lish bilan birga bo'lim xotin-qizlar qo'mitasiga yetakchilik qildi. Ayol o'qituvchilarga qo'lidan kelagancha yordam berib, ularning xursandchiliklariga ham, tashvishlariga ham sherik bo'ldi. Bundan to'rt yil avval Ma'rifat Jalilova nafaqaga chiqqandek bo'ldi. Qo'yishmadi. 4-maktabga boshlang'ich sinf muallimasi lavozimiga ishga olishdi.
- Bitiruvchilarimning hammasi a'lochilar sinfiga qabul qilinganlarini eshitib, rosa yig'labman, - deydi Ma'rifat opa. - O'zimni oliy mukofot olgandek his etdim.
Darhaqiqat, Ma'rifat opa xalq ta'limi bo'limda ishlagan paytlarida ilg'or muallimalarning taqdirlanishlarini istab, ancha sa'y-harakat qildi. Lekin hech qachon o'zini o'ylamadi. Unga ko'plab shogirdlarining hurmati-yu odamlarning izzati yetarli. Ma'rifat opasiz hech bir bayram yeki to'y o'tmaydi. To'yxonaning to'ri - muallimaniki.
Ma'rifat Jalilovaga tan bermaslikning iloji yo'q - xomiy tashkilotlarni topib, o'quvchilarini Qo'qon, Toshkentga sayr qildirdi, endi Samarqand va Buxoroga olib bormoqchi. Yelib-yugurib, «Kamolot» YoIH ko'magida «Farg'ona» nashriyotida o'quvchilarining she'rlaridan iborat kitobni nashr ettirmoqchi. She'rlar to'plami «Yoshlar parvozi» deb ataladi.
- Bilasizmi, fantastik hikoyalar yozadigan o'quvchim ham bor, - deydi g'urur bilan Ma'rifat opa. Muallimaning o'zi ham she'r bitadi.
Akusher-ginekolog Nargiza, xalq ta'limi bo'limi uslubchisi Mahliyo, iqtisodchi Davlatsher, temiryo'lchi Jasurbek, estrada qo'shiqchisi Jamshidbek (u Toshkent konservatoriyasini bitirdi) - bular maktabda ishlashga, o'quvchilari bilan muntazam shug'ullanishga, ayni paytda mahalla qo'mitasida maslahatchi yumushlarini a'lo darajada ado etishga ulgurayotgan Ma'rifat Jalilovaning farzandlaridir. Tinib-tinchimas Ma'rifat opa «Eng namunali maslahatchi» deya tan olingan. Nafaqat oilasini, balki ishlayotgan maktabi va qishlog'i haqida qayg'urayotgan Ma'rifat opaga xayrli ishlarida kuch-quvvat tilaymiz.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИ Ўзбекистон Республикасининг 21 декабр 1995 й. 161-I-сон Қонунига мувофиқ тасдиқланган Кодексга қуйидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ ўзгаришлар киритилган: 27.12.96 й., 1.05.98 й., 29.08.98 й., 25.12.98 й.,14.04.99 й., 15.04.99 й., 20.08.99 й., 12.05.2001. N 220-II, 30/09/2001 й N 271-II, 07.12.2001 й N 320-II 30/08/2002 й N 405-II VI-бўлимига, 23.09.2005 йил ЎРҚ-8-сон Қонунининг 2-моддасига асосан Умумий қисм (I-IV боблар) Маxсус қисм (V-XVI боблар)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 21 декабр 1995 й. 162-I-сон Қарорига мувофиқ қабул қилинган
Умумий қисм
I боб. Асосий қоидалар (1-13 мод.)
II боб. Меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари (14-20 мод.)
III боб. Ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллиги (21-28 мод.)
IV боб. Жамоа шартномалари ва келишувлари (29-56 мод.)
I боб. Асосий қоидалар
1-модда. Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар 2-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари 3-модда. Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси 4-модда. Меҳнатга оид муносабатларни қонунлар орқали ва шартномалар асосида тартибга солишнинг ўзаро боғлиқлиги 5-модда. Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномалар шартларининг ҳақиқий эмаслиги 6-модда. Меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши 7-модда. Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши 8-модда. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 9-модда. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви. Меҳнат тўғрисидаги конун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш 10-модда. Xалқаро шартномалар, конвенциялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги конун ҳужжатларининг нисбати 11-модда. Ўзбекистон Республикасининг фукароси бўлмаган шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши 12-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг чет эл корхоналарида қўлланилиши 13-модда. Ушбу Кодексда назарда тутилган муддатларни ҳисоблаш
1-модда. Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади /*. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва Жўқорғи Кенгес қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлардан иборатдир. Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда /**, шунингдек айрим фуқаролар ихтиерида меҳнат шартномаси (контракт) /*** бўйича ишлаетган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
________________________________________________________________________________________________
/* - Бундан буён матнда "меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар" деб юритилади /** - Бундан буён матнда "корхоналар" деб юритилади /*** - Бундан буён матнда "меҳнат шартномаси" деб юритилади
2-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади. 3-модда. Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси Меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади. 4-модда. Меҳнатга оид муносабатларни қонунлар орқали ва шартномалар асосида тартибга солишнинг ўзаро боғлиқлиги Ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади. Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг шартлари, агар қонунда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинмаган масалалар меҳнат тўғрисидаги шартнома тарафларининг келишуви асосида, ўзаро келишилмаган тақдирда эса, меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ҳал қилинади. 5-модда. Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномалар шартларининг ҳақиқий эмаслиги Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда емонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас. 6-модда. Меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, еши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга еки имтиезлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади. Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар еки давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аеллар, вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди. Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин. 7-модда. Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади. Қуйидаги ишлар, яъни: ҳарбий еки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида; фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда; суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан; қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди. 8-модда. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга оширилади. 9-модда. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви. Меҳнат тўғрисидаги конун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари амалга оширади. (Ўз. Рес-нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 1 бандига асосан тахрирга киритилсин) Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилишни қуйидагилар амалга оширади: 1) шунга махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг инспекциялари; 2) касаба уюшмалари ҳамда уларнинг меҳнатнинг ҳуқуқ ва техника бўйича инспекциялари. (Ўзбекистон Республикасининг 07/12/2001 йил 320-II сонли Қонунининг VII бўлимига асосан таҳрирда сўзлар бекор қилинди) Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тартибда амалга оширадилар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади. 10-модда. Xалқаро шартномалар, конвенциялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги конун ҳужжатларининг нисбати Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида еки Xалқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар еки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиезлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома еки конвенциянинг қоидалари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг еки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясининг қоидалари меҳнатга оид муносабатлар бевосита қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ҳам қўлланилади. 11-модда. Ўзбекистон Республикасининг фукароси бўлмаган шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаетган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади. 12-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг чет эл корхоналарида қўлланилиши Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ еки қисман тегишли бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналарда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилади. 13-модда. Ушбу Кодексда назарда тутилган муддатларни ҳисоблаш Ушбу Кодекс меҳнат ҳуқуқлари ва бурчларининг вужудга келиши еки бекор бўлиши билан боғлайдиган муддатнинг ўтиши унинг бошланиши белгиланган календарь куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Йиллар, ойлар, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддатлар сўнгги йилнинг, ойнинг, ҳафтанинг тегишли кунида тугайди. Календарь бўйича ҳисобланадиган ҳафталар еки кунлар муддатига ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади. Башарти муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.
II боб. Меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари
14-модда. Xодим меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти сифатида 15-модда. Иш берувчи меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти сифатида 16-модда. Xодимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари 17-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари 18-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг хусусиятлари 19-модда. Меҳнат жамоаси меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти сифатида 20-модда. Ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органлари меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари сифатида
14-модда. Xодим меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти сифатида Белгиланган ешга етган (77-модда) ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин. 15-модда. Иш берувчи меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти сифатида Қуйидагилар иш берувчилар бўлиши мумкин: 1) корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида; 2) мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар; 3) ўн саккиз ешга тўлган айрим шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда. 16-модда. Xодимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Ҳар бир ходим: ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш; муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш; хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш; касбга тайерлаш, қайта тайерлаш ва малакасини ошириш; иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига еки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш; касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш; қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш; ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ердам олиш; жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир. 17-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари Иш берувчи: корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш; меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш; ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир. 18-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг хусусиятлари Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин, булар: ходим билан корхона ўртасидаги меҳнат алоқасининг хусусияти; ходим меҳнатининг шарт-шароитлари ва хусусияти; табиий иқлим шароитлари; ходим меҳнат қилаетган жойнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби; бошқа объектив омиллар билан белгиланади. Давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланади. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг белгиланадиган хусусиятлари ушбу Кодексда назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларининг даражасини пасайтириши мумкин эмас. 19-модда. Меҳнат жамоаси меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти сифатида Ўз меҳнати билан корхона фаолиятида меҳнат шартномаси асосида иштирок этаетган унинг барча ходимлари корхона меҳнат жамоасини ташкил этадилар. Меҳнат жамоасининг ҳуқуқ ва бурчлари, унинг ваколатлари, уларни амалга ошириш тартиби ва шакллари қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади. 20-модда. Ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органлари меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари сифатида Касаба уюшмалари, уларнинг корхонадаги сайлаб қўйиладиган органлари, ходимлар томонидан сайлаб қўйиладиган бошқа органлар, иш берувчиларнинг вакиллик органлари меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари сифатида қатнаша оладилар.
III боб. Xодимлар ва иш берувчиларнинг вакиллиги
21-модда. Xодимларнинг корхонадаги вакиллиги 22-модда. Касаба уюшмалари 23-модда. Ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқлари 24-модда. Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик органлари олдидаги мажбуриятлари 25-модда. Xодимлар вакиллик органлари аъзоларининг меҳнат соҳасидаги қўшимча кафолатлари 26-модда. Xодимлар вакиллик органларининг фаолиятига тўсқинлик қилишнинг тақиқланиши 27-модда. Иш берувчиларнинг корхонадаги вакиллиги 28-модда. Иш берувчиларнинг вакиллик органлари
21-модда. Xодимларнинг корхонадаги вакиллиги Меҳнатга оид муносабатларда ходимларнинг манфаатларини ифода этишда вакил бўлиш ва бу манфаатларни ҳимоя қилишни корхонадаги касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари еки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар амалга ошириши мумкин, бу органларни сайлаш тартибини, уларнинг ваколатлари муддати ва миқдор таркибини меҳнат жамоасининг йиғилиши (конференцияси) белгилайди. Ходимлар вакиллик қилишни ҳамда ўз манфаатларини ҳимоя этишни ишониб топширадиган органни ўзлари белгилайдилар. Барча вакиллик органлари ўз ваколатлари доирасида иш олиб боради ва ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланади. Корхонада бошқа вакиллик органларининг ҳам бўлиши касаба уюшмаларининг ўз вазифаларини амалга ошириш борасидаги фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим. Ходимлар ва иш берувчиларнинг манфаатларини битта вакиллик органи ифода этиши ва ҳимоя қилиши мумкин эмас. Вакиллик органларининг фаолияти уларни сайлаган ходимларнинг қарорига биноан, шунингдек улар қонун ҳужжатларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган тақдирда эса - суд томонидан ҳам тугатилиши мумкин. 22-модда. Касаба уюшмалари Касаба уюшмаларининг ва улардаги сайлаб қўйиладиган органларнинг давлат ва хўжалик органлари, иш берувчилар билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқлари қонун, уставлар, жамоа келишувлари ва шартномалари билан белгиланади. 23-модда. Ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқлари Xодимларнинг вакиллик органлари қуйидагиларга ҳақлидир; музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувлари тузиш, уларнинг бажарилишини текшириб туриш, иш берувчига корхонада меҳнат тўғрисида норматив ҳужжатлар тайерлаш юзасидан таклифлар киритиш; корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш; меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш; иш берувчи ҳамда у вакил қилган шахсларнинг қарорлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар еки бошқа норматив ҳужжатларга зид бўлса ехуд ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузаетган бўлса, бу қарорлар устидан судга шикоят қилиш. Вакиллик органлари ижтимоий-меҳнат муносабатларида ходимларнинг манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган бошқа хатти-ҳаракатлар ҳам, башарти бу хатти-ҳаракатлар қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, қилишлари мумкин. Ходимларнинг вакиллик органлари ҳуқуқларининг амалга оширилиши корхонада меҳнат самарадорлигини пасайтирмаслиги, ўрнатилган тартиб ва иш режимини бузмаслиги керак. 24-модда. Иш берувчининг ходимларнинг вакиллик органлари олдидаги мажбуриятлари Иш берувчи қуйидагиларни амалга ошириши шарт: ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш; ходимларнинг манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилишдан олдин уларнинг вакиллик органлари билан маслаҳатлашиш, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда кўрсатилган ҳолларда эса, - уларнинг розилигини олиш; ходимлар вакиллик органларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарорлар ҳақида уларга езма равишда асосли жавоб бериш; ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларини корхонага, манфаатлари ифода этилаетган ходимларнинг иш жойларига монеликсиз қўйиш; ходимларнинг вакиллик органларига меҳнат, корхона фаолияти масалаларига ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир ахборотни текин бериш; ходимларнинг вакиллик органларига ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур шароит яратиб бериш; ходимларнинг вакиллик органларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш. 25-модда. Xодимлар вакиллик органлари аъзоларининг меҳнат соҳасидаги қўшимча кафолатлари Ходимларнинг вакиллик органлари аъзоларига ўзларининг вакиллик фаолиятларини амалга оширишлари муносабати билан иш берувчи томонидан бирон бир шаклдаги таъқиб қилинишдан ҳимоя этиш кафолатланади. Вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин икки йил давомида иш берувчининг ташаббуси билан маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайлангани муносабати билан ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, - аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади. Вакиллик органлари таркибига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда улар қонунларда еки жамоа шартномалари, келишувларида назарда тутилган имтиезлардан фойдаланадилар. 26-модда. Xодимлар вакиллик органларининг фаолиятига тўсқинлик қилишнинг тақиқланиши Xодимлар вакиллик органларининг қонуний фаолиятига ҳар қандай тарзда тўсқинлик қилиш тақиқланади. Xодимлар вакиллик органларининг фаолиятини иш берувчи еки у вакил қилган шахслар ташаббуси билан тугатишга йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳаракатларни содир қилган иш берувчи еки у вакил қилган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. 27-модда. Иш берувчиларнинг корхонадаги вакиллиги Корхонада иш берувчи номидан вакилликни маъмуриятнинг мансабдор шахслари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, уларнинг уставлари еки низомлари асосида берилган ваколатлар доирасида амалга оширадилар. 28-модда. Иш берувчиларнинг вакиллик органлари Иш берувчилар уюшмаларга, ассоциацияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига бирлашишга ҳақлидир. Иш берувчиларнинг жамоат бирлашмалари ихтиерий жамоат ташкилотлари сифатида тузилади ва иш олиб боради, уларнинг мақсади иқтисодиетни ва тадбиркорлик ташаббусини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан ўзаро муносабатларда корхоналар ва улар мулкдорларининг манфаатларини ифода этиш йўли билан ижтимоий шерикликни амалга ошириш, хўжалик ва меҳнатга оид муносабатлар соҳасида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
IV боб. Жамоа шартномалари ва келишувлари 1-§. Умумий қоидалар (29-34 моддалар) 2-§. Жамоа шартномаси (35-46 моддалар) 3-§. Жамоа келишувлари (47-56 моддалар) 1-§. Умумий қоидалар
29-модда. Жамоа шартномалари ва келишувларининг тушунчаси ва максади 30-модда. Жамоа шартномалари ва келишувлари тузишнинг асосий принциплари 31-модда. Музокаралар олиб бориш ҳуқуқи 32-модда. Музокаралар олиб бориш тартиби 33-модда. Музокаралар чоғида келиб чиқадиган ихтилофларни ҳал этиш 34-модда. Жамоа шартномалари ва келишувлари туғрисидаги конун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
29-модда. Жамоа шартномалари ва келишувларининг тушунчаси ва максади Жамоа шартномаси - корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир. Жамоа келишуви - муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир. Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ердам бериш мақсадида тузилади. 30-модда. Жамоа шартномалари ва келишувлари тузишнинг асосий принциплари Жамоа шартномалари ва келишувлари тузишнинг асосий принциплари қуйидагилардир: қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилиш; тарафлар вакилларининг ваколатлилиги; тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги; жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама эркинлиги; мажбуриятлар олишнинг ихтиерийлиги; олинаетган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш; текшириб боришнинг мунтазамлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги. 31-модда. Музокаралар олиб бориш ҳуқуқи Ҳар қайси тараф жамоа шартномаси, келишувини тузиш ва ўзгартириш юзасидан музокаралар олиб бориш ташаббуси билан чиқишга ҳақлидир. Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўзларини вакил қилган ходимлар номидан музокаралар олиб бориш, жамоа шартномасига, келишувига ўзларини вакил қилган ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи иловалар таклиф этиш ва уларни имзолашга ҳақлидир. Агар ходимлар томонидан бир вақтнинг ўзида ходимларнинг бир нечта вакиллик органи қатнашаетган бўлса, улар музокаралар олиб бориш, жамоа шартномаси еки келишувининг ягона лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бундай шартнома еки келишувни тузиш учун бирлашган вакиллик органи ташкил этадилар. Жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш ва тўлдириш учун иш берувчи, иш берувчилар бирлашмаси (уларнинг вакиллари) билан касаба уюшмалари еки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари ўртасида музокаралар олиб борилади. 3арур ҳолларда музокараларда ижро этувчи ҳокимият органлари иштирок этадилар. Иш берувчилар, ижро этувчи ҳокимият органлари касаба уюшмалари еки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари кўриб чиқиш учун таклиф этган меҳнатга оид ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан музокаралар олиб боришга мажбурдирлар. Тегишли езма хабар олган тараф етти кунлик муҳлат ичида музокараларга киришиши шарт. Аввалги жамоа шартномаси, келишувининг амал қилиш муддати тугашига қадар уч ой мобайнида еки бу ҳужжатлар билан белгилаб қўйилган муддатда ҳар қайси тараф бошқа тарафга янги жамоа шартномасини, келишувини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида езма хабар беришга ҳақлидир. 32-модда. Музокаралар олиб бориш тартиби Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси, келишувининг лойиҳасини тайерлаш учун тарафлар тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган вакиллардан иборат комиссия тузадилар. Комиссиянинг таркиби, музокараларнинг муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартиби тарафлар қарори билан белгиланади. Музокараларда иштирок этаетган тарафларга жамоа шартномаси, келишувининг мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама қилишда тўла эркинлик берилади. Иш берувчилар ва уларнинг бирлашмалари, ижро этувчи ҳокимият органлари касаба уюшмаларига, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига музокаралар учун ўзларидаги зарур маълумотларни беришлари шарт. Музокараларнинг қатнашчилари, музокара олиб бориш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар, башарти ўзлари олган маълумотлар давлат еки тижорат сири бўлса, уларни ошкор қилмасликлари керак. Бу маълумотларни ошкор қилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. Агар музокаралар жараенида тарафлар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муросага кела олмаган бўлсалар, баеннома тузилиб, унга тарафларнинг бу сабабларни бартараф этиш учун зарур чоралар ҳақидаги тугал равишда баен этилган, шунингдек музокараларни қайта тиклаш муддатига доир таклифлари киритилади. 33-модда. Музокаралар чоғида келиб чиқадиган ихтилофларни ҳал этиш Музокаралар чоғида келиб чиқадиган ихтилофлар жамоаларга доир меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ҳал этилади. 34-модда. Жамоа шартномалари ва келишувлари туғрисидаги конун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Иш берувчининг манфаатларини ифода этувчи шахслар қуйидагилар учун жавобгар бўладилар: 1) жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш еки тўлдириш юзасидан олиб борилаетган музокараларда қатнашишдан бўйин товлаганлик еки уларни ишлаб чиқиш ва тузиш муддатини бузганлик ехуд тарафлар белгилаган муддатда тегишли комиссиянинг ишини таъминламаганлик учун; 2) музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси, келишувига риоя этилиши устидан текшириш олиб бориш учун керакли ахборот тақдим этмаганлик учун; 3) жамоа шартномаси, келишуви мажбуриятларини бўзганлик ва бажармаганлик учун. Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органи талабига кўра мулкдор еки у вакил қилган шахс жамоа шартномаси мажбуриятлари бузилишида еки бажарилмаслигида айбдор бўлган раҳбарга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриши шарт. Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тариқасида баҳоланади ва қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
2-§ Жамоа шартномаси
35-модда. Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш 36-модда. Жамоа шартномасининг тарафлари 37-модда. Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилиши 38-модда. Жамоа шартномасининг лойиҳасини муҳокама қилиш 39-модда. Меҳнат жамоаси йиғилишининг (конференциясининг) ваколатлилиги 40-модда. Жамоа шартномасини тузиш тартиби 41-модда. Жамоа шартномасининг амал қилиш муддати 42-модда. Жамоа шартномасининг амал қилиш доираси 43-модда. Корхона қайта ташкил этилганда жамоа шартномасининг ўз кучини сақлаб қолиши 44-модда. Корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномасининг ўз кучини сақлаб қолиши 45-модда. Корхона тугатилганда жамоа шартномасининг ўз кучини сақлаб қолиши 46-модда. Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш
35-модда. Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш Иш берувчи билан жамоа шартномасини тузиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига касаба уюшмаси ўз вакиллик органи орқали, ходимлар томонидан ваколат берилган бошқа вакиллик органи еки бевосита меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) эга. Жамоа шартномалари корхоналарда, уларнинг юридик шахс ҳуқуқи берилган таркибий бўлинмаларида тузилади. 36-модда. Жамоа шартномасининг тарафлари Жамоа шартномаси, бир тарафдан, ходимлар томонидан касаба уюшмалари еки ўзлари ваколат берган бошқа вакиллик органлари орқали, иккинчи тарафдан бевосита иш берувчи еки у ваколат берган вакиллар томонидан тузилади. 37-модда. Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилиши Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилишини тарафлар белгилайди. Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин: меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар; нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми; ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари; иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддатлари; ходимларнинг, шу жумладан аеллар ва ўн саккиз ешга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш; корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштириш вақтида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш; ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиезлар; ихтиерий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта; ЎзРнинг 23.09.2005 йил ЎРҚ-8-сон Қонунининг 2-моддасига асосан таҳрирга киритилди иш берувчи томонидан ўз ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари; ЎзРнинг 23.09.2005 йил ЎРҚ-8-сон Қонунининг 2-моддасига асосан таҳрирда ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисобланади жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш, тарафларнинг жавобгарлиги, ижтимоий шериклик, касаба уюшмалари, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига фаолият кўрсатиш учун тегишли шароит яратиб бериш. Жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиезлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин еки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиез ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин. Башарти амалдаги қонунларда норматив тусдаги қоидалар жамоа шартномасида албатта мустаҳкамлаб қўйилиши шарт деб бевосита кўрсатма берилган бўлса, бундай қоидалар жамоа шартномасига киритилади. 38-модда. Жамоа шартномасининг лойиҳасини муҳокама қилиш Жамоа шартномасининг лойиҳаси корхонанинг бўлинмаларида ходимлар томонидан муҳокама қилиниши керак ва у билдирилган фикр ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб такомилига етказилади. Ишлаб такомилига етказилган лойиҳа меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) муҳокамасига қўйилади. 39-модда. Меҳнат жамоаси йиғилишининг (конференциясининг) ваколатлилиги Меҳнат жамоасининг йиғилиши, башарти унда ходимларнинг ярмидан кўпроғи иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Меҳнат жамоасининг конференцияси, башарти унда делегатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади. 40-модда. Жамоа шартномасини тузиш тартиби Жамоа шартномаси, башарти уни умумий йиғилишда (конференцияда) иштирок этаетганларнинг эллик фоизидан кўпроғи еқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади. Агар жамоа шартномасининг лойиҳаси маъқулланмаса, тарафларнинг вакиллари уни умумий йиғилишда (конференцияда) билдирилган таклиф- истакларни эътиборга олган ҳолда ишлаб такомилига етказадилар ҳамда ўн беш кун ичида умумий йиғилиш (конференция) муҳокамасига қайта тақдим этадилар. Умумий йиғилишда (конференцияда) маъқулланганидан кейин тарафларнинг вакиллари жамоа шартномасини уч кун ичида имзолайдилар. 41-модда. Жамоа шартномасининг амал қилиш муддати Жамоа шартномаси имзоланган вақтдан эътиборан еки жамоа шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб кучга киради ҳамда тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча еки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдирғунча амалда бўлади. 42-модда. Жамоа шартномасининг амал қилиш доираси Жамоа шартномаси иш берувчига ва мазкур корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади. 43-модда. Корхона қайта ташкил этилганда жамоа шартномасининг ўз кучини сақлаб қолиши Корхона қайта ташкил этилганда шу қайта ташкил қилиш даврида жамоа шартномаси ўз кучини сақлаб қолади, шундан кейин тарафлардан бирортасининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Корхона таркиби, тузилиши, бошқарув органининг номи ўзгарган, корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам жамоа шартномаси ўз кучини сақлаб қолади. 44-модда. Корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномасининг ўз кучини сақлаб қолиши Корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномаси ўз кучини олти ой мобайнида сақлаб қолади. Бу даврда тарафлар янги жамоа шартномасини тузиш еки амалдагисини сақлаб қолиш, ўзгартириш ва тўлдириш ҳақида музокаралар бошлашга ҳақли. Жамоа шартномаси қайта кўриб чиқилаетганида аввалги жамоа шартномасида ходимлар учун назарда тутилган имтиезларни сақлаб қолиш ва бошқа шартларни бажариш мумкинлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак. 45-модда. Корхона тугатилганда жамоа шартномасининг ўз кучини сақлаб қолиши Корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва шартлар асосида тугатилаетганда жамоа шартномаси бутун тугатиш ишлари олиб борилаетган муддат давомида ўз кучини сақлаб қолади. 46-модда. Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш Жамоа шартномасида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини тарафларнинг вакиллари, меҳнат жамоаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органлари текшириб борадилар. Ўз.Рес нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 1 бандига асосан тахрирга киритилсин Жамоа шартномасини имзолаган шахслар ҳар йили еки шартноманинг ўзида махсус кўрсатилган муддатларда мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақида меҳнат жамоасининг умумий мажлисида (конференциясида) ҳисобот бериб турадилар. Текшириш олиб бориш вақтида тарафлар ўзларидаги бунинг учун зарур бўлган барча маълумотларни тақдим этишлари шарт.
3-§. Жамоа келишувлари
47-модда. Жамоа келишувларининг турлари 48-модда. Бош келишув 49-модда. Тармоқ келишувлари 50-модда. Ҳудудий (минтақавий) келишувлар 51-модда. Жамоа келишувларини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби, муддатлари 52-модда. Жамоа келишувларининг мазмуни 53-модда. Жамоа келишувига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 54-модда. Жамоа келишувининг амал қилиш муддати 55-модда. Жамоа келишувининг амал қилиш доираси 56-модда. Жамоа келишувларининг бажарилишини текшириб бориш
47-модда. Жамоа келишувларининг турлари Тартибга солинадиган муносабатлар соҳаси, ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларнинг хусусиятларига қараб бош, тармоқ ва ҳудудий (минтақавий) жамоа келишувлари тузилиши мумкин. Жамоа келишувлари музокараларда иштирок этаетган тарафларнинг келишувига мувофиқ икки тарафлама ва уч тарафлама бўлиши мумкин. Келишувни тузиш вақтида учинчи тараф сифатида ижро этувчи ҳокимият органи иштирок этиши мумкин. Касаба уюшмалари, ходимларнинг бошқа вакиллик органлари иш берувчи еки иш берувчининг вакили бўлмаган ижро этувчи ҳокимият органидан улар билан икки тарафлама келишув тузишни талаб этишга ҳақли эмас. 48-модда. Бош келишув Бош келишув Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчиларнинг республика миқесидаги бирлашмалари ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ҳам тузилади. Бош келишув ижтимоий-иқтисодий масалалар хусусида келишиб сиесат олиб боришнинг умумий принципларини белгилаб беради. 49-модда. Тармоқ келишувлари Тармоқ келишувлари тегишли касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳам тузилади. Ўз.Рес нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 1 бандига асосан тахрирга киритилсин Тармоқ келишувлари тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг (касбдошлар гуруҳларининг) ижтимоий кафолатларини белгилаб беради. 50-модда. Ҳудудий (минтақавий) келишувлар Ҳудудий келишувлар тегишли касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳам тузилади. Ҳудудий келишувлар ҳудудларнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган муайян ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш шартларини белгилайди. 51-модда. Жамоа келишувларини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби, муддатлари Жамоа келишувларини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби, муддатлари ушбу Кодекснинг 32-моддасида назарда тутилган комиссия томонидан белгиланади ва унинг қарори билан расмийлаштирилади. Xодимларнинг тегишли поғонадаги вакиллик органлари (уларнинг бирлашмалари) бир нечта бўлган тақдирда, ходимлар томонидан ажратиладиган комиссия аъзолари шу органлар (уларнинг бирлашмалари) ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади. Жамоа келишувининг лойиҳаси комиссия томонидан ишлаб чиқилади ва келишув қатнашчиларининг ваколат берилган вакиллари томонидан имзоланади. Тарафлар томонидан имзоланган жамоа келишуви, унинг иловалари етти кунлик муддат ичида келишув иштирокчиларига, шунингдек билдириш рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органларига юборилади. Ўз.Рес нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 1 бандига асосан тахрирга киритилсин 52-модда. Жамоа келишувларининг мазмуни Жамоа келишувларининг мазмунини тарафлар белгилайдилар. Жамоа келишувларида: меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шартлари ва уни муҳофаза қилиш, меҳнат ва дам олиш тартиби; нархларнинг ўзгариб боришига, инфляция даражасига, келишувларда белгилаб қўйилган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми; энг кам миқдори қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган компенсация тарзидаги қўшимча тўловлар; ходимларнинг ишга жойлашишига, уларни қайта ўқитишга кўмаклашиш; экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришда ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш; ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича махсус тадбирлар; давлат корхоналарини хусусийлаштириш чоғида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш; ногиронлар ва ешлар (шу жумладан ўн саккиз ешга тўлмаган шахслар) меҳнатидан фойдаланиш мақсадида улар учун қўшимча иш жойлари ташкил этувчи корхоналарга бериладиган имтиезлар; ижтимоий шериклик ҳамда уч тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш, жамоа шартномаларини тузишга кўмаклашиш, меҳнат низоларининг олдини олиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қоидалар назарда тутилиши мумкин. Жамоа келишувларида бошқа меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қонун ҳужжатларига зид келмайдиган қоидалар ҳам бўлиши мумкин. 53-модда. Жамоа келишувига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Жамоа келишувига ўзгартиш ва қўшимчалар унинг ўзида белгиланган тартибда тарафларнинг ўзаро розилиги билан киритилади, агар бу ҳол белгиланмаган бўлса, ушбу Кодексда уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. 54-модда. Жамоа келишувининг амал қилиш муддати Жамоа келишуви у имзоланган пайтдан еки келишувда белгиланган вақтдан бошлаб кучга киради. Жамоа келишувининг амал қилиш муддати тарафлар томонидан белгиланади ва у уч йилдан ошиб кетмаслиги лозим. 55-модда. Жамоа келишувининг амал қилиш доираси Жамоа келишуви ваколатли органлари шу келишувни тузган ходимларга ва иш берувчиларга нисбатан татбиқ этилади. Уч тарафлама келишув тузилган тақдирда унинг амал қилиши ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органига ҳам татбиқ этилади. 56-модда. Жамоа келишувларининг бажарилишини текшириб бориш Барча поғонадаги жамоа келишувларининг бажарилиши бевосита тарафлар еки улар ваколат берган вакиллар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органлари томонидан текшириб турилади.Текшириш вақтида тарафлар бу иш учун керакли маълумотларни тақдим қилишлари шарт.Ўз.Рес нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 1 бандига асосан тахрирга киритилсин
Маxсус қисм V боб. Ишга жойлаштириш ( 57-71 мод.) VI боб. Меҳнат шартномаси ( 72-113 мод.) VII боб. Иш вақти (114-125 мод.) VIII боб. Дам олиш вақти (126-152 мод.) IX боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш (153-164 мод.) X боб. Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари (165-173 мод.) XI боб. Меҳнат интизоми (174-184 мод.) XII боб. Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги (185-210 мод.) XIII боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш (221-223 мод.) XIV боб. Айрим тоифадаги xодимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиезлар (224-258 мод.) XV боб. Меҳнат низолари (259-281 мод.) XVI боб. Давлат ижтимоий суғуртаси (282-294 мод.)
V боб. Ишга жойлаштириш
57-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи 58-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари 59-модда. Ишга жойлашишга давлат йўли билан кўмаклашиш 60-модда. Ишсиз деб эътироф этиш 61-модда. Ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган шахслар учун мақбул келадиган иш 62-модда. Таклиф қилинган мақбул келадиган ишни рад этиш 63-модда. Мақбул келадиган деб ҳисобланмайдиган иш 64-модда. Моддий мадад беришга оид кафолатлар 65-модда. Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари 66-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш 67-модда. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар 68-модда. Аҳолининг айрим тоифалари учун ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар 69-модда. Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган ходимларни ишга жойлаштириш юзасидан қўшимча кафолатлар 70-модда. Иш билан таъминлаш соҳасидаги қўшимча имтиезлар 71-модда. Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириб бориш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик
57-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқидир. Ихтиерий равишда иш билан банд бўлмаслик жавобгарликка тортиш учун асос бўлолмайди. Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш еки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.
58-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари Давлат: иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини; ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланишни; мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ердам беришни; ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни; янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида еки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини оширишни; бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни; ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди. Иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шартлари ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади. 59-модда. Ишга жойлашишга давлат йўли билан кўмаклашиш Аҳолининг ишга жойлашишига кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимининг тегишли органлари томонидан амалга оширилади. (ЎзРнинг 12 май 2001 йилдаги қарори I-бўлимининг YIII-қисмининг 1 бандига асосан тахрирга киритилди) Иш билан таъминлаш сиесатини амалга ошириш борасидаги тадбирларни молиявий жиҳатдан таъминлаш ҳамда меҳнат органларининг самарали фаолият кўрсатиши учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилаган тартибда Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ташкил этилади. 60-модда. Ишсиз деб эътироф этиш Ўн олти ешдан бошлаб, то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ешдаги, ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган, меҳнат қилишга, касбга тайерлаш еки қайта тайерлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайер меҳнатга қобилиятли шахс ишсиз деб эътирофэтилади. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонунининг XIV бўлими таҳририда) (Олдинги таҳрири) 61-модда. Ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган шахслар учун мақбул келадиган иш Биринчи марта иш қидираетган, касби (мутахассислиги) бўлмаган шахслар учун дастлабки касб тайергарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, уларнинг еши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади. Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касб тайергарлигига мос бўлган, ешини, соғлиғи ҳолатини, меҳнат стажини ва аввалги мутахассислиги бўйича тажрибасини, янги иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини инобатга олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади. Ушбу Кодекс 65-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ишсизликнинг дастлабки даври тугаганидан сўнг касбига (мутахассислигига) мос иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, унинг қобилиятини, кучини, олдинги тажрибасини ва унга қулай бўлган таълим воситаларини ҳисобга олиб, касбини (мутахассислигини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин. 62-модда. Таклиф қилинган мақбул келадиган ишни рад этиш Маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн кун ичида ўзларига таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган шахслар иш қидираетган деб эътироф этилмайди ва таклиф қилинган ишни рад этган пайтдан бошлаб ўттиз календарь кун ўтгандан кейингина ишсиз сифатида такроран рўйхатга олиниш ҳуқуқига эгадир. 63-модда. Мақбул келадиган деб ҳисобланмайдиган иш Агар иш: яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса таклиф этилган иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш жиҳатдан қулай бўлмаса; таклиф қилинган ишда иш ҳақи шу мутахассислик ва касб учун белгиланган энг кам миқдордан оз бўлса; ишни рад этиш узрли сабаблар билан асосланган бўлса, бундай иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас. ( 29.08.98 й. 681-I-сон ЎР Қонунининг XIV бўлим. таҳририда.) 64-модда. Моддий мадад беришга оид кафолатлар ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираетган, шунингдек узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга: ишсизлик нафақаси тўлаш; қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ердам бериш; касб ўрганиш, малака ошириш еки қайта тайерлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш; ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади. Меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинган тақдирда ходимларга моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар берилади (67-модда). 65-модда. Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираетган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ешга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи, у иш қидираетган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб, кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради. (ЎР Қонунининг 25.12.1998й. 729-I-сон XII-бўлимига асосан таҳририга киритилди) (Олдинги таҳрири)
Ишсиз шахс нафақа олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органида йўқламадан ўтиши керак. Ишсизлик нафақасининг миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 66-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади: ишсиз шахс ишга жойлашганда; ишсиз шахс таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган тақдирда; қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ешга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда; (ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон Қонунининг XII-бўлими таҳрирда) Олдинги таҳрири ЎзР Қонунининг 25.12.1998 й. 729-I-сон XII-бўлимини 2-бандига мувофиқ 4, 5, 6, 7 ва 8-чи хатбошилари тегишинча 5, 6, 7, 8 ва 9-чи хатбошилар деб ҳисоблансин. ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқини олган тақдирда; (ЎзР Қонунининг 29.08.1998 йил 681-I-сон XIV бўлимига асосан таҳририга киритилди) ишсиз шахс суднинг ҳукми билан қамоқ еки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган бўлса; (ЎзР Қонунининг 29.08.1998 й. 681-I-сон XIV.бўлимига асосан таҳрирга киритилди) ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай вақтинча ишга жойлашган бўлса; ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олаетган бўлса; (ЎзР Қонунини 29.08.1998 й. 681-I-сон XIV бўлимига асосан таҳрирга киритилди) ишсиз шахс вафот этган тақдирда. Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади: ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайерлаш еки малакасини оширишга юборилган бўлса, стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайерлашдан ўтиш еки малака ошириш даврида; (ЎзР Қонунинг 29.08.1998 йил 681-I-сон XIV бўлимига асосан таҳрирда) (Олдинги таҳрири) ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаетган бўлса, бундай муассасада бўлган даврида; ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаетган бўлса, бундай ишларда иштирок этган даврида. (ЎзР Қонунининг 25.12.1998 й. 729-I-сон XII бўлимини 2-бандига асосан таҳририда) Ишсиз шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда маҳаллий меҳнат органига келмаган тақдирда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши еки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин. Тўртинчи қисм 29.08.1998 й. 681-I-сон ЎзР Қонунининг XIV бўлимига мувофиқ чиқариб ташланган. Xодим томонидан айбли ҳаракатлар содир этилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда ( 100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари), ишсизлик нафақаси уч ойгача тўланмаслиги еки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин. 67-модда. Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар Меҳнат шартномаси: ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (89-модданинг тўртинчи қисми); технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) еки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ехуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли; ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги еки соғлиғи ҳолатига кўра бажараетган ишига нолойиқлиги сабабли (100-модда иккинчи қисмининг 2-банди); шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли (106-модданинг 2-банди) бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатлар корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган такдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинган (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди) ҳолларда ҳам татбиқ этилади.(Ўз.Рес нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 2 банди 67 моддаси баён этилсин) (Олдинги тахрири) Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираетган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи, олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган ходимларга уч ой мобайнида мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, улар ишсиз деб эътироф этиладилар.(29.08.98 й. 681-I-сон ЎР Қонунининг XIV бўлим. 4-банд. таҳририда.) Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган, меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган ва касби бўйича қайта ўқитилаетган еки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираетган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва миқдорларда стипендия тўланади. Башарти иш берувчи ночор (банкрот) деб топилса, у билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимлар иш ҳақи ва ўзларига тегишли бошқа тўловлар хусусида бошқа барча кредиторларнинг талабларига нисбатан имтиезли ҳуқуқдан фойдаланадилар. Тугатилаетган корхоналарнинг маблағи бўлмаган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларга компенсациялар Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. (ЎзР 15.04.1999 й.772-сон Қонунининг XII-бўлим. таҳрирда) 68-модда. Аҳолининг айрим тоифалари учун ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар Давлат: ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаетган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан ўн турт ешга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор елғиз ота, елғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга; таълим муассасаларини битирган ешларга; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи кўмита ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганларга; ногиронларга ва пенсия ешига яқинлашиб қолган шахсларга; жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган еки суд қарори билан мажбурий даволанишга юборилган шахсларга қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, иш ўргатишнинг махсус дастурларини ташкил этиш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун кўрсатилган тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш минимал иш жойларини белгилаб қўйиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чоралар билан қўшимча кафолатларни таъминлайди. ( 29.08.98 й. 681-I-сон ЎР Қонунининг XIV бўлим 5-банди таҳририда.) Олдинги таҳрири (20.08.99 й. 832-I-сон ЎР Қонунининг XIV бўл. таҳрирда)
Ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган) ходим заҳирага бўшатилган еки истеъфога чиққанидан кейин, башарти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган кунидан бошлаб узоғи билан уч ой ичида ишга жойлашиш масаласида иш берувчига мурожаат этган бўлса, аввалги иш жойида ишга жойлашиш ҳуқуқига эгадир. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонунининг XIV бўлими 5-банди таҳририда) Ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган), лекин кейинчалик заҳирага бўшатилган еки истеъфога чиққан ходим, агар унинг ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган) кунидан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиб келиш ҳуқуқига эга. Корхона қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни унинг ҳуқуқий вориси, корхона тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи амалга оширади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон ЎР Қонунининг XIV бўлими таҳририда) (Олдинги таҳрири) Xодимларга ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган кафолатларни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда, маҳаллий меҳнат органи ишга жойлаштиришни, зарур ҳолларда эса, касби бўйича бепул ўқитишни таъминлайди. Ушбу модданинг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган кафолатлар муқобил хизматга чақирилган ходимларга хам татбиқ этилади. 69-модда. Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган ходимларни ишга жойлаштириш юзасидан қўшимча кафолатлар Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, аввалгисига тенг иш (лавозим) берилади. 70-модда. Иш билан таъминлаш соҳасидаги қўшимча имтиезлар Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, жамоа келишувлари ва жамоа шартномаларида иш билан таъминлаш соҳасида қўшимча имтиезлар назарда тутилиши мумкин. 71-модда. Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириб бориш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширишни давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари, касаба уюшмалари амалга оширадилар. Ўз.Рес нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 1 бандига асосан тахрирга киритилсин Меҳнат қилишга мажбурлашда, шунингдек аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
VI боб. Меҳнат шартномаси 1-§. Умумий қоидалар (72-76 моддалар) 2-§. Меҳнат шартномасини тузиш (77-87 моддалар) 3-§. Меҳнат шартномасини ўзгартириш (88-96 моддалар) 4-§. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши (97-113 моддалар)
1-§ Умумий қоидалар 72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари 73-модда. Меҳнат шартномасининг мазмуни 74-модда. Меҳнат шартномасининг шакли 75-модда. Меҳнат шартномасининг муддати 76-модда. Иш берувчининг муддатли меҳнат шартномаси тузиш ҳуқуқини чеклаш 72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар. Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин. Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида, башарти бу қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бўлса, меҳнат шартномалари тузиши мумкин. 73-модда. Меҳнат шартномасининг мазмуни Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади: иш жойи (корхона еки унинг бўлинмаси); ходимнинг меҳнат вазифаси мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим; ишнинг бошланиш куни; меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати; меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари. Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас. 74-модда. Меҳнат шартномасининг шакли Меҳнат шартномаси езма шаклда тузилади. Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади. Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади. Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини таъкидлаш тариқасида корхона муҳри билан тасдиқланади. 75-модда. Меҳнат шартномасининг муддати Меҳнат шартномалари: номуайян муддатга; беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга; муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин. Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас. 76-модда. Иш берувчининг муддатли меҳнат шартномаси тузиш ҳуқуқини чеклаш Ўз.Рес нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 3 бандига 76-моддаси асосан тахрирга киритилсин (Олдинги тахрири) Муддатли меҳнат шартномалари: бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган мехнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда; корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан; қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда тузилиши мумкин.
2-§ Меҳнат шартномасини тузиш 77-модда. Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган еш 78-модда. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги 79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш 80-модда. Ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар 81-модда. Меҳнат дафтарчаси 82-модда. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби 83-модда. Меҳнат шартномасининг кучга кириши ва ишнинг бошланиш куни 84-модда. Ишга кабул қилишда дастлабки синов 85-модда. Дастлабки синов муддати 86-модда. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши 87-модда. Дастлабки синов натижаси
77-модда. Ишга қабул қилишга йўл қўйиладиган еш Ишга қабул қилишга ўн олти ешдан йўл қўйилади. Ўн беш ешга тулган шахслар ота-онасидан бирининг еки улар ўрнини босувчи шахснинг езма равишдаги розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин. Ешларни меҳнатга тайерлаш мақсадида умумтаълим мактаблари, ҳунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқувчиларини ўн тўрт ешга тўлганларидан кейин ота-онасидан бирининг еки улар ўрнини босувчи шахснинг розилиги билан болаларнинг соғлиғига ва камол топишига зиен етказмайдиган ва таълим олиш жараенини бузмайдиган енгил ишларни ўқишдан бўш вақтларида бажариш учун ишга қабул қилишга йўл қўйилади, Ўн саккиз ешга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш ушбу кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади. 78-модда. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади: ушбу Кодекс 6-моддасининг биринчи қисми талабларининг бузилиши; иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик; иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аелларни ва уч ешга тўлмаган болалари бор аелларни тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги еки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Қонунининг XIV бўлимини 6-банди таҳририда) Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида езма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидал имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди. 79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш Узаро яқин қариндош еки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб еки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин. 80-модда. Ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираетган шахс қуйидаги ҳужжатларни: паспорт еки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ешгача бўлган шахслар эса, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани; меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираетган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираетган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани; ҳарбий хизматга мажбурлар еки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни еки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани; қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга еки махсус тайергарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираетганда олий еки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ехуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган ғувоҳномани еки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираетган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. 81-модда. Меҳнат дафтарчаси Меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно. Иш берувчи меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни езиши шарт. Ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаган ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлар ҳақидаги езувлар киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига езилмайди. 82-модда. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Корхона раҳбарини ишга қабул қилиш корхона мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали еки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ехуд бошқа органлар орқали амалга оширади. Корхона раҳбари корхона мулкдори унга берган ваколатлар доирасида ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади. Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан еки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган еки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади. 83-модда. Меҳнат шартномасининг кучга кириши ва ишнинг бошланиш куни Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Xодим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи лозим. Агар меҳнат шартномасида ишнинг бошланиш куни ҳақида шартлашилмаган бўлса, ходим меҳнат шартномаси имзоланган иш кунининг (сменанинг) эртасидан кечикмай ишга тушмоғи лозим. 84-модда. Ишга кабул қилишда дастлабки синов Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин: ходимнинг топширилаетган ишга лаеқатлилигини текшириб кўриш; ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши. Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади. Xомиладор аеллар, уч ешга тўлмаган боласи бор аеллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди. ( 29.08.98 й. 681-I-сон ЎР Қонунининг XIV бўлим. 7-банд. таҳририда.) 85-модда. Дастлабки синов муддати Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди. 86-модда. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади. 87-модда. Дастлабки синов натижаси Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин езма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш муддатини қисқартиришга фақат шартнома тарафларининг келишуви билан йўл қўйилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган еки меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгилаб олинган огоҳлантириш муддати мобайнида ходим меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисида берилган аризани қайтариб олишга ҳақлидир. Агар дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади. 3-§ Меҳнат шартномасини ўзгартириш 88-модда. Меҳнат шартларини белгилаш ва ўзгартиришнинг умумий тартиби 89-модда. Иш берувчининг ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи 90-модда. Xодимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи 91-модда. Иш жойини ўзгартириш 92-модда. Бошқа доимий ишга ўтказиш 93-модда. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказиш 94-модда. Xодимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш 95-модда. Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш 96-модда. Меҳнат шартномасини ўзгартиришни расмийлаштириш 88-модда. Меҳнат шартларини белгилаш ва ўзгартиришнинг умумий тартиби Меҳнат шартлари деганда меҳнат жараенидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади. Ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг муддати ва бошқа шартлар киради. Техника, санитария, гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлар ишлаб чиқариш омиллари деб ҳисобланади. Меҳнат шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади. Меҳнат шартларини узгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади. Меҳнат шартномаси тарафларидан бирининг талаби билан меҳнат шартларини ўзгартиришга ушбу Кодекснинг 89 ва 90-моддаларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. 89-модда. Иш берувчининг ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони еки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир. Иш берувчи айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат шартларини узгартириш хусусида корхонадаги ходимларнинг вакиллик органлари билан олдиндан маслаҳатлашиб олади. Иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин езма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам булмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади. Кўпчилик ходимлар гуруҳи учун меҳнат шартлари ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда, иш берувчи маҳаллий меҳнат органига бундай ўзгартиришларнинг сабаби ҳақида маълумот бериши шарт. Xодим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги устидан судга шикоят қилишга ҳақли. Низони кўриш вақтида иш берувчининг зиммасига аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти юклатилади. 90-модда. Xодимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда, ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир. Xодимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим. Xодимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаблари рад этилган тақдирда, иш берувчи унга рад этишнинг сабабини маълум қилиши керак. Ходимга унинг талабларини рад этиш сабабларини маълум қилмаслик ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш рад этилганлиги хусусида шикоят қилиши учун тўсиқ бўла олмайди. 91-модда. Иш жойини ўзгартириш Меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан келишиш талаб қилинмайди. 92-модда. Бошқа доимий ишга ўтказиш Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин. Агар объектив сабабларга кўра (100-модда иккинчи қисмининг 1,2 ва 6-бандлари ва 106-модданинг 2-банди) меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни (ходим бажараетган ишига еки эгаллаб турган лавозимига номувофиқ бўлса, мутахассислиги бўйича бир мунча кам малака талаб этиладиган бошқа ишни), бундай иш бўлмаган тақдирда эса, корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган еки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин. 93-модда. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказиш Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги ишини бериши шарт. 94-модда. Xодимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш Xодимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш корхонада мавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилиши керак. Вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати, шунингдек бошқа ишга ўтказилганда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жамоа шартномасида белгилаб қўйилиши мумкин, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Ходимларнинг соғлиғи ҳолатига кўра вақтинча енгилроқ еки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказиш. шунинглек ҳомиладор аелларни ва икки ешга тўлмаган боласи бор аелларни вақтинча ана шундай ишга ўтказиш ушбу Кодекснинг тегишинча 218, 226 ва 227-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. 95-модда. Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш Ишлаб чиқариш зарурияти еки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараетган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади. Бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти деб ҳисобланадиган ҳолатлар жамоа шартномасида кўрсатилади, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади. 96-модда. Меҳнат шартномасини ўзгартиришни расмийлаштириш Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади. Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. Вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан ҳамда ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун унинг аризаси, ҳомиладор аелларни ва икки ешга тўлмаган боласи бор аелларни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун эса, уларнинг аризаси ва тиббий хулоса асос бўлади. Xодимни иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга утказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ишлаб чиқариш зарурияти еки ишда бекор туриб қолиш фактининг мавжудлиги асос бўлади. Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар меҳнат шартномасида акс эттирилмайди. Меҳнат шартларини ўзгартириш, шунингдек иш жойини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади. Меҳнат шартномасида муайян иш жойи аниқ кўрсатиб қўйилган ҳолларда иш жойини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартишлар асос бўлади.
4-§ Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши 97-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари 98-модда. Корхона мулкдори алмашган, корхона қайта ташкил этилган, идоравий бўйсунуви ўзгарган ҳолларда меҳнат шартномаси амал қилишининг давом этиши 99-модда. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш 100-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш 101-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси еки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб олиш 102-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш 103-модда. Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) еки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун бериладиган имтиезли ҳуқуқ 104-модда. Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш 105-модда. Муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш 106-модда. Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиерига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши 107-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш 108-модда. Меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериш 109-модда. Ишдан бўшатиш нафақаси 110-модда. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақини иш берувчи томонидан тўлаш муддатлари 111-модда. Ишга тиклаш 112-модда. Меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилганлик еки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги 113-модда. Ишдан четлаштириш
97-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари Меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин: 1) тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин; 2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан; 3) муддатнинг тугаши билан; 4) тарафлар ихтиерига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра; 5) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра; 6) янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ехуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан. (1.05.98 й. 621-сон ЎР Қонунининг 12 бўлим. мувофиқ киритилган.) Меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида бу шартнома иш берувчи томонидан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилганда, шунингдек қонунда йўл қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам назарда тутилиши мумкин.(Ўз.Рес нинг 12 май 2001 й қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 4 банди тахрирда баён этилсин) (Олдинги тахрири) 98-модда. Корхона мулкдори алмашган, корхона қайта ташкил этилган, идоравий бўйсунуви ўзгарган ҳолларда меҳнат шартномаси амал қилишининг давом этиши Корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади. Янги мулкдор корхонанинг раҳбари унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди). Корхонанинг бошқа ходимлари билан эса, меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда бекор қилиниши мумкин. (ЎзРнинг 12 май 2001й. қарори I-бўлимининг YIII-қисмининг 5 бандига асосан тахрирга киритилди) Корхонанинг бир орган бўйсунувидан бошқа орган бўйсунувига ўтказилиши меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатмайди. 99-модда. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш Xодим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини езма равишда оғоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Оғоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугамасдан олдин ҳам бекор қилиниши мумкин. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган еки тарафлар келишуви бўйича белгиланган огоҳлантириш муддати давомида ходим берган аризани қайтариб олишга ҳақлидир. Агар огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва меҳнат муносабатлари давом этаетган бўлса, ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ариза ўз кучини йўқотади, бундай ҳолда меҳнат шартномасини шу аризага мувофиқ бекор қилишга эса йўл қўйилмайди. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак. Муддатли меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинганда ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган тартибда ходимнинг неустойка тўлаши белгилаб қўйилиши мумкин. 100-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт. Қуйидаги сабаблардан бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради: 1) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) еки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ехуд корхонанинг тугатилганлиги; 2) ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги еки соғлиғи ҳолатига кўра бажараетган ишига нолойиқ бўлиб қолиши; 3) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий еки моддий жавобгарликка тортилган ехуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади; 4) ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати: ички меҳнат тартиби қоидалари; корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси; айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади. Xодимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузиши қўпол тусга эгалиги еки эга эмаслиги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан еки келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади; 5) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги; (Ўз.Рес нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 6 банди тахрирда баён этилсин) (Олдинги тахрири) 6) корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган мехнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги. Мазкур асос бўйича мехнат шартномасини корхона мулк қилиб олинган кундан бошлаб уч ой мобайнида бекор қилишга йўл қўйилади. Ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ҳамда бошка норматив хужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган вақти, узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлари бу муддатга киритилмайди. 101-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси еки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб олиш (Ўз.Рес нинг 12 май 2001 йилдаги қарорининг I-бўлимининг YIII-қисмининг 7 банди тахрирда баён этилсин) (Олдинги тахрири) Башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Меҳнат шартномаси: корхона тугатилиши муносабати билан; корхона раҳбари билан тузилган шартномани ушбу Кодекс 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра; ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига кўра иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмайди. Касаба уюшмаси қўмитаси еки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш масаласи бўйича қабул қилган қарори ҳақида иш берувчига езма равишда хабар бериши керак, бундай хабар меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг езма тақдимномаси олинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади. Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси еки ходимлар бошқа вакиллик органининг ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Меҳнат интизомини бузганлик учун (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) меҳнат шартномасини иш берувчи томонидан бекор қилишга интизомий жазоларни қўлланиш учун белгиланган муддатлар (182-модда) ўтиб кетгандан кейин йўл қўйилмайди.
|
|