Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Прокурор назорати. Қишлоқ хўжалигини такомиллаштириш

×

 2018-03-03 11:02:27    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида қишоқ хўжалигида амалга оширилаётган тадбирлар соҳага оид  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қарор ва фармонлар, бошқа меъёрий хужжатлар асосида олиб борилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги 3182-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қувасой, Фарғона шаҳарлари ва 14 та туманда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган тадбирлар 4 та сектор раҳбарлари ҳудудлари бўйича ташкил этилмоқда.

Хусусан, 2018 йил ҳосилини етиштириш учун пухта тайёргарлик кўриш бўйича 2017 йил куз ойлари ва 2018 йилнинг 1-чораги учун белгиланган режалар ўтган йилларга қараганда юқори самара берганини таъкидлаш лозим. Жумладан, вилоятда 2018 йил ҳосили учун 2962 та фермер хўжалигида шўр ювишга ер тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва I-II шўр ювиш ишларини 55397 гектарда амалга ошириш белгиланган. Бу вазифаларни ўз муддатларида бажарилишини тизимли ташкил қилиш мақсадида кунлик графиклар ишлаб чиқилиб, барча туманлар, суғориш штаблари, отрядлар ва фермер хўжаликари ана шу асосда иш юритиб келмоқдалар.

Жорий йилнинг 2 январь холатига вилоятдаги режалаштирилган 54853 гектар майдонда шўр ювишга ер тайёрлаш ишлари тўлиқ бажарилди. Ушбу ишларни бажаришга 80 та пол олиш мосламалари ва техникалар жалб этилди. Пол олинган майдонларда пешма-пеш шўр ювиш ишларининг тизимли бажарилишини таъминлаш мақсадида 12 та туман ва 82 та сув истеъмолчилар уюшмаларидаги суғориш штабларида ҳамда 98 та суғориш отрядларида 2760 нафардан ортиқ сув хўжалиги ва сув истеъмолчилар уюшмаси ходимлари, 5 минг нафардан ортиқ фермер хўжаликлари сувчилари маъсулиятини оширишга эътибор қаратилди.

 Шўр ювиш ишлари 2 январь ҳолатига кўра 68 фоизга бажарилди. Кунлик шўр ювиш 2300 гектар атрофида амалга оширилмоқда. Бу тадбирларни бажаришга 67 м3/сек сув ажратилиб, 6,5 минг нафар сувчилар жалб қилинмоқда.

Шўр ювишга ер тайёрлаш, шўр ювиш тадбирларида қатнашаётган сув хўжалиги, сув истеъмолчилар уюшмаси ва фермер хўжаликлари сувчиларининг 3000 нафарига ўтган йилнинг 1-3 декабрь кунлари кийим-бошлар тарқатилди. 2017 йилнинг 7, 11, 12 декабр кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ирригация ва мелиорация тармоқларини тозалаш, улардаги иншоотларни таъмирлаш, канал ва ариқларни ободонлаштириш,  давлат ва хўжалик ички насос агрегатларини таъмирлаш бўйича амалий семинарлар ўтказилди.

Кузги-қишки мавсум Дастурига асосан хўжаликлараро суғориш тармоқларини тозалаш 538 км.дан мавсумий режага нисбатан 65 фоизга, гидротехник иншоотлар ва гидропостларни таъмирлаш режаси эса 2892 дона бўлиб, мавсумий режага нисбатан 63 фоизга, хўжалик ички суғориш тармоқларини тозалаш мавсумий режага нисбатан 62 фоизга, гидротехник иншоотлар ва гидропостларни таъмирлаш эса 66 фоизга бажарилди.

Давлат хисобидаги насос агрегатларини таъмирлаш 54 фоизга, сув истеъмолчилар уюшмаси ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги насос агрегатларини таъмирлаш ишлари 53 фоизга бажарилди.

Белгиланган графиклар асосида жойларда худудлар бўйича иссиқ овқатлар ташкил қилиниб, камида 50-100 нафар ишчилардан иборат ҳашарлар ташкил қилинмоқда.

2018 йил ҳосили учун 109200 гектар майдонда экилган кузги бошоқли дон майдонларида 2018 йил 1 январдан бошлаб шарбат усулида суғориш графиклари ишлаб чиқилди. Бугунги кунда кунлик 2,0 минг гектар атрофида суғориш ишлари ташкил этилмоқда.

Баҳорги дала ишларини адо этишда бир қатор имкониятлар ишга солинди. Хусусан, вилоятда мулкчилик шаклидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги агрегатлари, сеялкалар, чопиқ трактори ва култиваторларни 1 февралгача, дон ўриш комбайнларини 10 майгача таъмирдан чиқариш ва ишчи гуруҳига тақдим этиш бўйича барча чоралар кўрилди.

Белгиланган 28 та техникаларни йиғиш марказлари ва 45 та устахоналарга 2018 йил баҳорги мавсумда қатнашадиган 678 дона чигит экиш сеялкалари, 1965 дона чопиқ тракторлари ва култиваторлар, 810 дона транспорт тракторлари, 300 дона дон ўриш комбайнлари ҳамда 1810 донадан ортиқ механизмларни йиғиш бўйича дислокация ишлаб чиқилди ҳамда ушбу техникалар таъмирлаш марказларига тўлиқ олиб келинди.

 Баҳорги дала ишларида қатнашадиган техникаларни таъмирлаш учун талаб этиладиган 4861,1 млн. сўм маблағларнинг 1445,4 млн. сўми эҳтиёт қисм ва бошқа ресурслар учун ўтказиб берилди. Бугунги кунгача 1940 дона чопиқ тракторлари, 1940 дона култиваторлар, 803 дона чигит экиш сеялкалари ва 160 дона дон ўриш комбайнлари таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, техника таъмирлашда иштирок этаётган 350 нафар чилангарларга 500 минг сўмдан иш ҳақлари, механизаторларга 1 қопдан ун ва 10 кг.дан ўсимлик ёғи тарқатиб берилди.

Занг касаллиги ва бегона ўтларга қарши кимёвий препаратлар захирасини яратиш бўйича жорий йилда 107 минг 228 гектар майдонларда бегона ўтларга, 163 минг 810 гектар майдонларда занг касаллигига ва 83 минг 253 гектар ерда зараркунанда ҳашоратларга қарши кимёвий ишлов бериш режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, 12 минг 526 гектар ерда етарли гербицидлар, 41 минг 933 гектар майдонда фунгицидлар, жумладан, 1776 гектарда алъто-супер,  24 минг 196 гектарда суперфар, 15 минг 970 гектарда дуазол препаратлари захираси яратилди. Занг касаллигининг олдини олиш ва аломатларини ўз вақтида аниқлаш бўйича 3 та гуруҳлар ташкил этилди. Улар томонидан ҳар куни 3 тадан туманларда кузатув-назорат ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятда 2018 йилги пилла етиштириш мавсумига тайёргарлик кўриш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ишлари Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори асосида олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилда вилоят бўйича 30 минг 200 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 1650 тонна пилла хом ашёсини топшириш режаси белгиланган. Бугунги кунга қадар 21 минг 140 қути ипак қуртидан 1178 тонна пилла етиштириш бўйича шартномалар тузилди. Шунингдек,  20 минг 118 нафар қурт боқувчилар ва касаначилар ўртасида ички шартномалар тузилди.

Қурт боқувчиларга етказиб бериш учун 7625 млн.сўмлик моддий-техник ресурслар яратилди. Масалан, 44 минг дона қутича, 56 тонна тўшама қоғоз, 88 минг дона термометр ва бошқа керакли жиҳозлар, қуртларни кичик ёшда турли касаликлардан сақлаш мақсадида 40 тонна фармалин, тут озуқасини тежаш, сифатли пилла хом ашёсини етиштириш мақсадида барча туманларда плёнка остида қурт боқиш ташкил этилди. 

Ипак қурти озуқа баъзасини мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилда вилоятдаги жами 70 гектар майдонларда тут плантацияларини ташкил этиш режаси белгиланган бўлиб, амалда 27 гектар майдонларда тут плантациялари ташкил этилди. Шунингдек, жорий йилда шаҳар ва туманларда 1 миллион дона, шундан куз ойларида 950 минг дона тут кўчатларини экиш режаси белгиланган.

 

Нуриддин ЎРИНБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси 11-бошқарма  катта прокурори.