Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Саноат - саноат маҳсулотлари тўғрисида
2018-09-17 16:06:48 62
Вилоят саноат корхоналарида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини техник ва технологик жихатдан янгилаш жараёнларининг жадаллашиши натижасида 2018 йилнинг январ–сентябр ойларида 5 535,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, ўсиш суръати 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан 107,0 фоизни ташкил етди.
Ҳисобот даврида 1 571,1 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2017 йил январ-сентябр ҳолатига нисбатан 103,7 фоизни ташкил етди. Жумладан, 584,1 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 19,6 млрд. сўмлик ароқ-вино ва пиво маҳсулотлари, 967,4 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2017 йил январ-сентябр ҳолатига нисбатан мос равишда 103,1 фоиз, 101,1 ва 104,1 фоиз) ишлаб чиқарилди.
Тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2018 йилнинг январ-сентябр ойларида 21,3 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича январ-сентябр ҳолатига саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш таркиби
(жами саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажмига нисбатан фоизда)
Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чора–тадбирларни амалга оширилишига қарамасдан, кичик бизнес томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилнинг январ-сентябр ойларига нисбатан 1,1 фоизга ошди. Жами саноатда кичик бизнеснинг улуши 32,1 фоизни ташкил етди.
Иқтисодий фаолияттурларибўйича
саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
(2018 йилнинг январ–сентябр ҳолатига)
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш таркиби
(жами истеъмол товарлари ишлаб чиқариш хажмига нисбатан, фоизда)
Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат маҳсулоти
турларини ишлаб чиқариш
(йирик корхоналар бўйича)