Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 303 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СВЕТАФОРЛАРДА ЯНГИ ЭЛЕКТРОН ҚУРИЛМА

 2017-05-11 15:44:19    138

PDF юклаш
Чоп этиш


 Бугун  кўчаларимиз  тобора чирой очиб, равонлашиб, номига  мос ва ўзига хос кўринишга эга бўлаётир. Автомашиналар қатнови қулай бўлиши учун  йўллар янада кенгайтирилиб, соз ҳолга келтирилди.  

Чорраҳаларга янги замонавий светафорлар ўрнатилди. Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, умумий фойдаланишдаги  автомабиль йўлларида ҳаракатланиш тизимини тартибга солишда яратилган қулайликларни кўриб, кўз қувнайди. 

Аммо айрим ҳолатда электр энергиясининг узилиб қолиши натижасида светафорларнинг ишламаслиги йўлларда тирбандлик ҳосил бўлишига олиб келарди. Қизил чироқнинг яшилга, яшилнинг сариқ чироққа ҳеч бир огоҳлантиришсиз ўтиб кетиши ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирарди. Бундай  камчиликларни бартарф қилиш мақсадида Фарғона политехника институтининг бир гуруҳ олимлари янги лойиҳа ишлаб чиқдилар. “Ер усти транспорти  тизимлари ва уларнинг эксплатацияси” кафедраси  мудири  Маҳмуджон Турдиев,  катта илмий ходимлар – У.Рустамов, А.Тожибоевлар ҳамкорлигида яратилган светафор тизимини узулуксиз электр энергия билан таъминлаб турувчи электрон қурилманинг амалиётга жорий этилиши соҳада янгилик бўлди. 

Қурилма  электрон комплекс  аккумулятор  ва электр қутисидан ташкил топган,  – дейди  институт профессори Сирожиддин Эргашев. –   Электр  токи паст кучланишда бўлганда  ёки узилиб қолганда доимий  ўзида йиғиб турган энергия билан таъминлайди. 

Дастлаб қурилма вилоят  ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида  Ватанпарвар кўчаси чорраҳасидаги светафорга қўйилиб, синовдан ўтказилди. Ҳеч қандай камчиликлар аниқланмагач, Аҳмад Фарғоний, Аэропорт, Мустақиллик, Баҳор кўчалари чорраҳасидаги светафорларга қўйилиши белгиланди.

  Қурилманинг ишлаб чиқилиши йўл ҳаракати ҳафсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди  вилоят ИИБ ЙҲХБ  ҳузуридаги  ихтисослаштирилган  ўрнатиш ва фойдаланиш бўлими бошлиғи  Дилмурод Мамазиёев. –  Жараённи назорат қилиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.  Шаҳар кўчалари ҳамда  туман автомашина  йўлларидаги  чорраҳаларга  ўрнатилган светафорларни  электр тармоқларидан узилишлар вақтида  энергия билан таъминлаш бўйича  бажарилган ишлар юзасидан  кунлик ҳисобот топшириляпти.  Йил якунига қадар  ишлаб чиқилган жадвал асосида вилоятимизнинг шаҳар, туманларидаги 214 та чорраҳаларидаги светафорлар қурилма билан таъминланиши  режалаштирилган.