Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Демография ва меҳнат бозори

 2017-06-17 17:14:00    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Дастлабки маълумотларга кўра, 2017йилнинг 1 январ ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3564,6 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 59,3 мингкишига ёки 1,7фоизга кўпайди.

Аҳолининг табиий ўсиши 61,4 минг кишини ташкил етди.

2016 йил январ-декабрда миграция салдоси, дастлабки малумотларга кўра, - 2,1 минг кишини ташкил қилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2016 йил январ-декабрда қуйидагича ифодаланади:


минг киши

Ҳар 1000 кишига

2015й.

2016й.1)

ўсиш, 
камайиш (-)

2015й.

2016й.1)







Туғилганлар

79,2

78,5

- 0,7

22,8

22,2

Ўлганлар

17,4

17,1

- 0,3

5,0

4,9

шу жумладан бир ёшгача болалар1000 туғилган болаларга нисбатан

0,7

0,6

- 0,1

9,0

7,4

Табиий ўсиш

61,8

61,4

-0,4

17,8

17,3

Никоҳлар

30,9

30,7

- 0,2

8,9

8,7

Ажралишлар

3,1

3,3

0,2

0,9

0,9

Туғилиш даражаси. 2016 йилнинг январ-декабрида туғилганлар сони 
78,5 минг кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (79,2 минг киши) нисбатан 713 тага камайди. Туғилиш коеффициенти мос равишда 22,8 промиллени ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (22,2 промилле) нисбатан 
- 0,6 промиллега камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Марғилон шаҳрида 
(22,0 дан 21,0 промиллега), Қўқон, Қувасой шаҳарларида (21,0 дан 20,0 промиллега), Дангара (26,0 дан 25,0 промиллега), Бувайда, Учкўприк (25,0 дан 24,0 промиллега), Сўх, Қўштепа, Боғдод, Бешариқ, Ўзбекистон, Ёзёвон ва Фурқат (24,0 дан 
23,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлим даражаси. 2016 йилнинг январ-декабрида ўлганлар 
сони 17,1 минг кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (17,4 минг киши) нисбатан 283 тага камайди. Мос равишда ўлим коеффициенти 4,9 промиллени ташкил қилди (2015 йил январ-декабрида 5,0 промилле).

Ўлганлар сонининг камайиши Марғилон, Қўқон, Фарғона (6,0 дан 
5,0 промиллега) шаҳарларида, Данғара, Фурқат (6,0 дан 5,0 промиллега), Учкўприқ, Олтиариқ, Бешариқ, Қува, Тошлоқ, Фарғона, Боғдод, Риштон, Бувайда, Ўзбекистон (5,0 дан 4,0 промиллега), Ёзёвон, Сўх (4,0 дан 3,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 61,7 фоизи қон айланиш тизими 
касалликларидан, 8,4 фоизи - ўсма касалликларидан, 6,6 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 3,6 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 
7,2 фоизи - бахциз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот етган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январ-декабрида бир ёшга тўлмаган 590 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коеффициенти 
7,4 промиллени ташкил қилди (2015 йилнинг январ-декабрида 9,0 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 38,3 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 30,7 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 20,5 фоизи – туғма аномалиялардан ва 3,4 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот етган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2016 йилнинг январ-декабрида ФҲДЁ органларида 30,7 минг та никоҳлар ва 3283 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 8,7 та никоҳ (2015 йилнинг тегишли даврида 8,9 та) ва 0,9 та ажралишлар (2015 йилнинг тегишли даврида – 0,9 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг 
январ-декабр ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 12135 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони еса 14215 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 2080 кишига (2015 йилнинг шу даврида - минус 1432 киши) тенг бўлди.

Енг катта минус қолдиқлар Қўқон (минус 422), Марғилон шаҳарларида (минус 402), Фарғона (минус 557), Данғара (минус 308) туманларида кузатилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2016 йил январ-декабрда қуйидагича ифодаланади:

Ҳар 1000 кишига



Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 
2015 йил январ-декабрига нисбатан 101,0 фоизни, 2017,2 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 56,6 фоизини ташкил қилди.

2016 йил январ-декабрда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 34805 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб мурожаат етганлар Фарғона (2775 кишига), Қўқон (3786 кишига), Марғилон (1915 кишига) шаҳарларида, Бағдод (2246 кишига), Риштон (2154 кишига) ва Данғара (2022 кишига) туманларида кўп.

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 
33883 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич Қўқон (3723 киши), Фарғона (2679 кишига) шаҳарларида, Бағдод (2211 киши), Риштон (2108 киши), Олтиариқ (1949 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

Ўтган давр мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 263 нафари ишсизлик мақомини олган.  

Бандликка кўмаклашувчи марказлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади: