Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 204 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Демография ва меҳнат бозори

 2017-06-17 10:51:11    130

PDF юклаш
Чоп этиш


Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг 1 апрел ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3516,7 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 11,4 мингкишига ёки 0,3 фоизга кўпайди.

Аҳолининг табиий ўсиши 12,0 минг кишини ташкил етди.

2016 йил январ-мартда миграция салдоси, дастлабки малумотларга кўра, - 0,4 минг кишини ташкил қилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2016 йил январ-мартда қуйидагича ифодаланади:

минг киши

Ҳар 1000 кишига

2015й.

2016й.1)

ўсиш, 
камайиш (-)

2015й.

2016й.1)

Туғилганлар

15,4

16,2

0,8

18,1

18,5

Ўлганлар

4,3

4,2

-0,1

5,1

4,8

шу жумладан бир ёшгача болалар1000 туғилган болаларга нисбатан

0,2

0,2

-

8,3

8,2

Табиий ўсиш

11,1

12,0

0,9

13,0

13,7

Никоҳлар

4,7

4,3

-0,4

5,6

5,0

Ажралишлар

0,8

0,8

-

1,0

0,9

Туғилиш даражаси. 2016 йилнинг январ-мартида туғилганлар сони 16,2 минг кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (15,4 минг киши) нисбатан 800 тага кўпайди. Туғилиш коеффициенти мос равишда 18,5 промиллени ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (18,1 промилле) нисбатан 0,4 промиллега кўпайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Фарғона шаҳрида (17,0 дан 16,5 промиллега), Ўзбекистон, Фурқат (19,0 дан 
18,0 промиллега), Бешариқ, Қува (18,0 дан 17,0 промиллега), Олтиариқ, Боғдод, (17,0 дан 16,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлим даражаси. 2016 йилнинг январ-мартида ўлганлар сони 4,2 минг кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (4,3 минг киши) нисбатан 135 тага камайди. Мос равишда ўлим коеффициенти 4,8 промиллени ташкил қилди (2015 йил январ-мартида – 
5,1 промилле).

Ўлганлар сонининг камайиши Марғилон (7,0 дан 6,0 промиллега), Қўқон, Фарғона (6,0 дан 5,0 промиллега) шаҳарларида, Ўзбекистон, Олтиариқ, Бешариқ, Қува, Тошлоқ, Фарғона, Боғдод, Ёзёвон, Риштон (5,0 дан 4,1 промиллега), Бувайда, Сўх (4,0 дан 3,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 64,0 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 6,7 фоизи - ўсма касалликларидан, 6,1 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 4,8 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 5,5 фоизи - бахциз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот етган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январ-мартида бир ёшга тўлмаган 160 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коеффициенти 
8,2 промиллени ташкил қилди (2015 йилнинг январ-мартида 8,3 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 34,3 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 39,3 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 15,6 фоизи – туғма аномалиялардан ва 2,5 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот етган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2016 йилнинг январ-мартида ФҲДЁ органларида 4,3 минг та никоҳлар ва 824 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 5,0 та никоҳ (2015 йилнинг тегишли даврида –  5,6 та) ва 0,9 та ажралишлар (2015 йилнинг тегишли даврида – 1,0 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январ-март ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 3337 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони еса 3766 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 429  кишига (2015 йилнинг шу даврида - минус 276 киши) тенг бўлди.

Енг катта минус қолдиқлар Фарғона (минус 299), Марғилон шаҳарларида (минус 219) кузатилди.

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йил январ-мартга нисбатан 1,0 фоизга кўпайиб, 2007,2 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 57,0 фоизини ташкил қилди.

2016 йил январ-мартда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 10198 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб мурожаат етганлар Фарғона (937 кишига), Қўқон (893 кишига), Марғилон (597 кишига) шаҳарларида, Қува (635 кишига), Олтиариқ (630 кишига) ва Ўзбекистон (592 кишига) туманларида кўп. 

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 9661 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич, Кўқон (880 киши), Фарғона (882 кишига) шаҳарларида, Олтиариқ (612 киши), Кува (600 киши) ва Ўзбекистон (569 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

Ўтган давр мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 535 нафари ишсизлик мақомини олган.