Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАЪНАВИЯТ – ЭНГ ТАЪСИРЧАН ВА ҚУДРАТЛИ ҚУРОЛИМИЗ

 2017-07-17 12:05:03    147

PDF юклаш
Чоп этиш


Маънавият инсонни жаҳолатдан қайтарувчи,  ўсиб келаётган ёш авлодни инсон ва Ватан қадрини англаш, унга садоқатли бўлиш, истиқбол учун улуғвор мақсадлар қўйишга ундовчи енгилмас кучдир.   Бугунги шиддатли замон, тобора ривожланиб бораётган ахборот асри, янги ва изчил ислоҳотлар жараёнида маънавият ва унинг тарғиботи аҳамияти ҳақида Республика  Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Хурсаной Исломова билан суҳбатлашдик.

-Хурсаной Низамовна, халқимиз азалдан маънавият тушунчасини ўта муҳим ва тоабад қадрли тамойил сифатида баҳолайди. Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ маънавият масаласи миллат ва халқ ривожланиши, камолотга эришишининг бирдан бир тўғри йўли деб танланиши замирида буюк келажакни мустаҳкам асос билан яратиш орзуси мужассам эди ва биз бу борада кутилган натижаларга эришдик. Айтинг-чи,  бугунги ҳар томонлама мураккаб, инсоният, айниқса, ёшлар онги-тафаккурига жиддий таҳдидлар солинаётган  бир даврда Маънавият тарғибот марказлари зиммасидаги вазифалар нималардан иборат?

-Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан “Юксак маънавият – енгилмас куч” тамойили остида амалга оширилган эзгу ислоҳотлар чиндан ҳам ўзининг муносиб самараларини берди. Бугун маънавият, маърифат маёғи остида тарбияланган элимиз фарзандлари турли соҳаларда дунёни лол қолдираётгани ҳам айни ҳақиқат.

Маънавият йўлини танлаш, мана чорак асрдан зиёд вақт мобайнида энг тўғри қарор эканлиги амалда исботланди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятидаги Султон Увайс ёдгорлик мажмуасига қилган ташрифи чоғида аждодларимизнинг маънавий ва маърифий меъроси мавзусида сўз юритгани ҳам бежиз эмас. Зеро, маънавияти тикланган, қадр топган халқнинг ўз келажагига бўлган ишончи ва қатъияти ҳам мустаҳкам бўлади.

Ҳозирда республика Маънавият тарғибот марказининг вилоят бўлими аҳоли ва ёшлар ҳаётидаги муҳим масалалар – халқ билан ўтказилаётган очиқ мулоқотларнинг маънавий-ахлоқий асосларини кенг тарғибот қилиш, ёш авлод онги ва тафаккурига жиддий хавф солаётган маънавий таҳдидларга қарши фаол курашиш, уларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги кўрик-танловлар ташкил этиш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга кўмаклашиш, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби ишларга эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони асосида тайёрланган Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиққан вазифаларимиз ҳам анча салмоқли. Масалан, “Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш”, “Шарқ аёлининг кечаги ва бугунги қиёфаси”, “Тўйларимиз, урф-одатларимиз ва қадриятларимиз”, “Тўй маданияти ва ёшлар баркамоллиги” мавзуларида давра суҳбатлари, мулоқотлар ташкил этиш орқали оила маънавиятини янада юксалтиришни мақсад қилганмиз. Қолаверса, Маънавият тарғибот маркази ўз зиммасидаги вазифалар кўламидан келиб чиқиб, “Ҳар бир оила – маънавият қўрғони”, “Китобхонлик – маънавият сари қўйилган қутлуғ қадам”, “Маънавият – диний ақидапарастлик ва экстремизмга қарши қудратли ғоявий қурол”, “Маънавият ва маърифат – ҳар бир таълим битирувчисининг қўш қаноти” сингари тарғибот лойиҳалари устида иш олиб бормоқда.

-Маълумки, китоб ўқиш маънавий юксалишнинг биринчи ва асосий шартидир. Бу масала марказ фаолиятида қанчалик устувор?

-Шубҳасиз, фаолиятимизнинг энг қайноқ палласи китобхонлик тадбирларида кечади. Бугун ёшларимиз Маънавият тарғибот марказига, аввало, китоб ва китобсеварлик тарғиботчиси сифатида қарайдилар. Бизнинг талабимиз ҳам, рағбатимиз ҳам китоб билан. Биргина мисол, жорий йилда ўтказилган “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичида 11 та йўналишда 900 нафарга яқин китобсевар, ижодкор йигит-қизлар иштирок этган бўлса, фестивалнинг республика босқичига йўлланма олган 70 га яқин ғолиб ва совриндорларга  энг қимматли совға – китоблар жамланмаси топширилди.  “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остидаги анъанавий китоб байрамлари, унинг доирасида  ташкил этилган  “Энг жажжи китобхон”, “Энг кекса китобхон”, “Энг кўп китоб ўқийдиган мактаб”, “Энг кўп китоб ўқийдиган оила” номинацияларининг ғолиблари аниқланиб, рағбатлантирилаётгани китобга халқимиз маънавиятини юксалтиришнинг асоси сифатида қаралаётганидан далолатдир ва бу эзгу, самарали анъана доимий амалда.

Яқинда муҳтарам Президентимизнинг ёшлар билан учрашуви ва ёшларга оид давлат сиёсати бўйича билдирган кескин ва таҳлилий фикрлари ёшларнинг барча қатламлари билан тизимли ишлар ташкил қилишга даъват этаётир. Ва биз ёшларнинг барча қатламлари, айниқса, нофаол ва уюшмаган ўғил-қизларга бирдек эътибор қаратиш лозимлигини англадик. Бу борада “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларида ижодий ишлар кўрик-танлови, “Дин ва маънавият”, “Одам савдоси -давр муаммоси”, “Чекмасдан ёшлик гаштини сур”, “Гиёҳвандлик – умр заволи” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир лойиҳалари ўзининг оммавийлиги ва таъсирчанлиги билан кенг ёшлар оммасини қамраб олаётгани қувонарли.

-Айни кунларда республикамиз бўйлаб энг улуғ ва энг азиз байрам -истиқлолимизнинг 26 йиллик тантаналари ўзгача руҳ ва кўтаринкилик билан ўтказилишига қизғин тайёргарликлар кетмоқда. Бу олий тадбирда Маънавият-тарғибот маркази ҳам ўз ўрнини кўрсатиши ва қутлуғ кунга муносиб улуш қўшиши керак.

– Албатта. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказиладиган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари режасини ишлаб чиқдик. Унда истиқлолимиз тантаналарини миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизга мос равишда, юқори савияда ташкил этиш ҳамда аҳолининг барча қатлами вакиллари ўртасида маънавий-маърифий учрашувлар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, адиблар ва санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳларини шакллантириш, шунингдек, “Энг катта бойлигимиз – тинчлик ва барқарорлик”, “Ўзбекистон дунё нигоҳида”, “Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда”, “Мустақиллик – бу ҳуқуқдир” шиорлари остида жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш каби эзгу ишлар кўзда тутилган. Мустақиллик байрами доирасида вилоятимиздаги ёлғиз, ногирон кексалар ва кам таъминланган оилалар, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш ҳамда улар иштирокида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар, вилоятимизнинг чегара ҳудудларидаги маҳаллаларда ёшларга ўзининг ибратли ҳаёт йўли, иш фаолияти билан намуна бўладиган кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви”нинг ўтказилиши ҳам мустақиллик фарзандлари қалбида шу муқаддас ватанга муҳаббат, тинч ва бахтли ҳаёт учун шукроналик ҳиссини жўш урдиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов хотирасига бағишланган Биринчи Президентимизнинг “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” шиорининг мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилиш, “Ислом Каримов – миллатлараро тотувлик ғояси ташаббускори”, “Тараққиётнинг Ўзбек модели – фаровон ҳаётимиз дастури”, “Ислом Каримов – маънавий жасорат соҳиби”, “Ислом Каримов ва ёшлар” мавзуларида давра суҳбатлар ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш орқали у зот руҳи олдида ҳурмат бажо келтириш, озодлик ҳам, ободлик ҳам ўз-ўзидан келмагани,  ҳур ва фаровон кунлар учун миннатдорлик туйғусини англашга интиламиз.

Хулоса қилиб айтганда, буюк истиқболга интилган, шахди баланд халқ учун энг таъсирчан ва қудратли қурол -маънавиятнинг фаол тарғиботчилари истиқлолимизнинг йигирма олти йиллик тўйига муносиб туҳфалар ҳозирлашга шай.