Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУСТАҚИЛЛИК ШУКРОНАСИ – ШОД ЭЛНИНГ ТАРОНАСИ

×

 2017-07-25 18:33:12    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўтаётган ҳар бир кун Озод Ватан тарихи саҳифаларига бунёдкор элимизнинг орзу-интилишлари, эзгу-мақсадларини зарҳал ҳарфлар билан муҳрламоқда. Зотан, тинчлик-осойишталик ҳукм сураётган юртда мард, бағрикенг, олижаноб халқнинг ҳаёти ҳам  шукроналик туйғулари билан йўғрилгандир.

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган маънавий ва маърифий тадбирлар доирасидаги “Мустақиллик шукронаси” шодиёналари халқимизнинг улуғ ва ардоқли айёми-Истиқлол байрамига тайёргарликнинг энг муносиб ва бетакрор ифодасидир. Уч йилдан буён анаъанавий тус олган мазкур маданий тадбир республикамиз вилоятлари ичида биринчи ташаббуснинг амалий ифодаси бўлиб, унга аҳолиниинг кенг қатлами жалб этилаётганлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентиниинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ вилоят маданият бошқармаси томонидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб шаҳар ва туманлардаги маданият бўлимлари, маданият ва аҳоли дам олиш марказларига етказилди.

Бугунги кунда вилоятимизда 48 та намунали халқ ансамблари фаолият кўрсатади. Ушбу ансамблларда 1500 нафардан зиёд ҳаваскор хонанда, созанда, раққосалар ижодий репертуарлари билан маданий тадбирларда фаол иштирок этишади.  Ўтган йиллар мобайнида Қува туманидаги “Қува анори” ва “Зебо”, Қўштепа туманидаги “Кабутар”, Олтиариқ туманидаги “Зилол”ашула ва рақс дасталари,  “Қўқон ёр-ёри”, “Чодиржамол” фольклор этнографик  ансамбллари ижрочиларининг маҳорати республика миқёсида танловларда юқори баҳоланди ва улар олий ўринларга сазовор бўлишди. Айни пайтда вилоятимизнинг шаҳар-туманларида бўлиб ўтаётган “Мустақиллик шукронаси”, “Мустақиллик оқшомлари” концерт дастурларида ана шу ҳаваскор ижрочиларнинг чиқишлари элимиз томонидан олқишлар билан кутиб олинмоқда.

Вилоятимиз бўйлаб етти кун давом этган “Менинг Ўзбекистоним” фестивал “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси билан ҳамкорликда ташкилланди. Айниқса Бешариқ, Фарғона, Қўштепа, Ёзёвон туманлари маданият ва истироҳат боғларида  ўтказилган фестивал минглаб томошабинларни қамраб олди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тўлқин Ҳайдаров, Абдулҳай Каримов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Шаҳло Рустамова, таниқли хонандалар Отабек Муҳаммадзоҳид, Шоҳруҳ Мирзо, Раҳматилла Юсупов, кулги усталари, раққосаларнинг ижролари барчага завқу шавқ улашди.

Фестивал доирасида Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номидаги боғ мажмуасидаги аллома ҳайкали жойлашган майдонда Фарғонада ижод қилаётган шоирлар ва спорт юлдузлари билан ёшларнинг учрашуви жуда ҳаяжонли кечди. Шоир Рустам Искандарнинг ватан, она-юрт ҳақидаги шеърлари, бокс бўйича Осиё чемпиони Лазизбек Муллажоновнинг ёшлар билан қизғин мулоқоти, унинг  шу юрт фарзанди бўлганлигидан фахр ва ифтихор қилиши юзлаб тенгдошлари қалбини тўлқинлантирди.

Куни кеча Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида намойиш этилган концерт дастурида 20 нафар эстрада хонандаларининг чиқишларини 2000 нафардан зиёд фарғоналиклар зўр иштиёқ билан қарши олдилар. Қўшиқ ва рақс тароналари авжига чиқди. Санъатсевар ёшлар хонандаларга жўровоз бўлдилар.

“Мустақиллик шукронаси” маданий тадбирлари шаҳар ва туманларнинг маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек чекка ҳудудларда, қишлоқ марказларида ҳам тантана билан ўтказилмоқда. Данғара саноат касб-ҳунар коллежида ўнинчи маротаба ташкил этилган шукроналик шодиёналарида каттаю кичик, маҳалланинг кайвони онахонлари, нуронийлари,  фаоллари, эл ишига камарбаста инсонлар қаторида тарбияси оғир болалар, тўғри йўлдан адашган ёшларнинг оилалари аъзолари ҳам қатнашдилар. Зеро, халқимиз қадриятида бир-бирига суянчиқ, елкадош бўлиб яшаш, тақдирдан тойилганни суяшдек инсоний хислат кенг томир ёйган. Ҳар бир тадбирда 200 нафардан зиёд аҳоли турли қатламларининг иштироки таъминланмоқда.

Маданий  тадбирларда водийда ягона саналган “Шарқ” халқ цирк гуруҳининг чиқишлари алоҳида эътиборга лойиқдир, – дейди  Данғара тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий раҳбари Замирахон Туронова. – Гуруҳ ижросидаги жанглерлик санъати, мувозанат сақлаш, нарвонга чиқиш ўйинларини ҳайрат ва мароқ билан томоша қилишмоқда. Яқинда “Дилнавоз” ашула ва рақс дастаси қошида “Дони ғарам” фольклор жамоасини ташкил этдик. 22 нафар фольклор қўшиқчиларимиз марҳум устозимиз Ўзбекистон халқ артисти Раҳимахон Мазоҳидова қўшиқчилик анъанасини давом эттириб, вилоятимизнинг нуфузли тадбирлари, байрам тантаналарида ижрочилик маҳоратларини намоён этмоқдалар. Улар куйлаган халқ лапарлари, алёрлар ҳадемай Мустақиллик байрамимизда ҳам баралла янграйди.

Дарҳақиқат, Истиқлол байрами шукуҳи кезаётган ҳар бир гўшада ижодий меҳнат, изланиш ва интилиш бор. Мустақиллик шукронаси эса ҳамиша, ҳамроз бўлиб элимиз изҳорларида янграйверади.