Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФИДОЙИ БЎЛГИНГ КЕЛАДИ

 2017-07-25 18:33:52    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Публицистика

 

Ўзбекистонимиз ўз Давлат мустақиллигини қўлга киритганига йигирма олти йил тўляпти.

Йигирма олти йил!

Кимларгадир, айтайлик,ёши улуғ ёки ўрта ёшлилар учун  ҳаётининг бир бўлаги. Кимларгадир, айтайлик, навқирон авлодга бутун бир умр! Нима бўлганда ҳам у ҳаётимиз. Истиқлолнинг дастлабки йилларидаги мураккабликларни, қийин синовларни ва ниҳоят нурли, фарахбахш кунларни кўришни насиб этказган ҳаётимиз.

Президентимизнинг куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик  кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарорини ўқиб туриб Мустақиллигимизнинг нақадар  буюк неъмат эканлигини, унинг улуғвор мазмун моҳиятини яна бир бор чуқур ҳис этдим.

Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйди.

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди.

“Халқ давлат идораларига эмас,балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилга жойларда амал қилинмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ўзлари ибрат намунасини кўрсатаётганларига бутун Ўзбекистон гувоҳ бўлиб турибди.

       Яқинда Президентимизнинг Фарғонага ташрифи бўлиб ўтди. Тўғрисини айтсам бу ташрифни орзиқиб кутдик. Негаки сўнгги пайтларда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида беқиёс ўзгаришлар содир бўляпти. У киши қаерга борса, халқаро миқёсдаги сафарларику тарихий воқеага айланяпти, қайси вилоятда бўлса ўша вилоятнинг тараққиёти бирданига беш-ўн хатто ундан ҳам зиёдроқ йилларга олдинга кетаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Ўзгаришлар, юксалишлар, ислоҳатлар… Булар бутун мамлакат бўйлаб ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида содир бўлаётганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.

Президентимизнинг вилоят бўйлаб сафари давомида жойлардаги учрашувлар, одамлар билан мулоқотларда билдирган фикрлари, таклифлари, ободончилик, фаровонликни оширишга қаратилган топшириқлари асносида Фарғонанинг узоқ йиллик,аммо яқин даврларда бажарилиши мумкин бўлган истиқболини кўргандай бўлдик.

Назаримда ҳар бир кишида, у тадбиркор бўладими, фермер,ипакчи ё хунарманд бўладими, тиббиёт ходими ё инвестор бўладими, ҳаммага ижодкорлик, яратувчанлик, фидойилик фазилати юққандай. Асаларичи Шерали Суярқулов мўъжиза яратяпти, ҳалқимизни асал билан тўйдириб, хорижга ҳам неча-неча ўн миллионлаб долларлик маҳсулот чиқараман деб турибди.  Анорчи Мастура Сайфиддинова яқин икки – уч йилда икки минг гектар боғзор ташкил этиб 30 минг тонна анор етказиб бериш режасини далиллаб гапирди. Шукурулла Суярқулов эса Германиядан икки минг бош мол келтираман, наслдор эчкичиликка асос соламан, деб турибди. Қўқонлик тиббиёт ходими хадемай энг мураккаб жарроҳлик амалиёти ўзимизда амалга оширилади, дея ишонч билдиряпти. Олтиариқлик фермер Лолахон Муродова эса ғайратини ичига сиғдиролмай яна комбайн  рулига ўтирди. Ҳаётимизга кириб келган янги техникалар афзалликлари ҳақида жўшиб гапириб – Бундай юртга хизмат қилиб чарчамайман дейди.

Халқимиз меҳнаткашда. Марказий Фарғона ўзлаштирилди. Лекин бу ерларда ишлаётганлар кутилган самарани кўришяптими? Марказий Фарғонадан пахтани оламиз деди Шавкат Миромонович. Мевазор боғ-роғларга айлантирамиз. Бодомзор, пистазор, ёнғоқзорларга айлантирамиз.Одамлар учун арзон лойиҳадаги уйлар қуриб берамиз. Бу ишлар яқин уч-беш йилда амалга оиширилади. Бу сўзларни Юртбошимиз айтяпти. Демак хадемай Ёзёвон, ёзи ёмон деган жойлар жаннатмонанд масканга айланади. Марказий Фарғона шундай қиёфа касб этар экан азалдан гўзал деб аталган бутун Фарғонамиз эртага қандай қиёфа касб этишини кўз олдингизга келтириб кўрингга.

Қисқаси  Шавкат Миромонович вилоятимизнинг қаерида бўлмасин дилинг ойнасини равшанлантирадиган фикрлар ўртага ташланди. Қўқон шаҳри мусиқали драма театри артистлари билан учрашув чоғидаги суҳбатда бу ерда пойтахтдаги давлат санъат ва маданият институтининг филиалини очиш ҳақидаги фикрлари қалби санъатгга ташна Хўқанди латиф ёшларини қанчалик қувонтирган бўлса, Марғилонда атоқли адиб Эркин Вохидов номидаги боғ “нафосат гулшани” нинг атласу, адраслар билан нақшланган патқалам янглиқ хайратомуз лойихаси хусусидаги сўзлари адабиёт мухлисларини шунчалик севинтирди.

Президентимиз “Шукур давлат” фермер хўжалиги фаолияти билан танишгач, қорабайир зотдор отлар етиштириш ҳақида фикр юритдилар.

Бу сўзлар қадим бир ривоятни ёдга солади. Буюк Чиннинг Хан сулоласи вакили улуғвор эл – Довон сари (ўша пайтлар Фарғона музофоти шундай аталгани кўпчиликка аён) йўл олади – сафар чоғи йўлдан чалғиб дашти қипчоқ қароқчилари қўлига тушади. Элчини ҳам, унинг ҳамроҳларини ҳам тунашиб ўзларини қаролга айлантиришади. Етти йил чўпонлик қилади. То унга  қароқчибошининг қизи Рухшонанинг эътибори тушмагунча. Рухшона тутқуннинг кимлиги,  қаёқдан келганлиги, мақсади нелиги билан қизиқади.

Исмим У Цин (кейинчалик бу сайёх қадим Фарғона, унинг қорабайирлари ҳақида ёзма манбалар қолдирган.) Довонга йўлланган элчиман, – дейди тутқин. Ҳукмдоримнинг азмини етказмоқчи эдим.

Довон қандайин юртки буюк Чин хукмдорининг  эътиборини тортган бўлса, –  сўрайди Рухшона.

Унинг Чинникидан майинроқ ипаклари, шамолдек учқур қорабайирлари донғи бизгача етган. Бундайин  омилкор эл билан дўстлик риштасини боғласак фойдалидир деб ҳисоблайди, хукмдорим.

Рухшона оқила қиз эди. Тутқунни озод қилиш йўлини излайди.

Зора сен сабаб бўлиб Чину Довон сари йўл очилса. У эзгулик йўли бўлиб,дашти қипчоқ қароқчиларини ҳам ғараз ниятларидан қайтарса. Инсофга келтирса, – дея Довон сари кузатиб қўяди. 

Ангрен - Поп тез юрар поезд йўли очилган кезлари ёдимга келган эди, бу ривоят. Бугун  уни яна эслаб турибман.

Мана, Президентимиз бундан икки минг йил нарида ҳам Довон (Фарғона деб тушунинг) довруғини таратган қорабайирлар ҳақида фикр юритяпти.

Наҳотки Фарғона заминида учқур қорабайирлар туёғидан чиқадиган дупурлари, сер хосият бу жонзоднинг мардонавор кишнашлари яна юртимиз довруғини таратиб турса. Яна Президентимиз айтганидек Марғилон-Фарғона-Қўқон оралиғидаги йўлларда қорабайирларнинг виқор тўкиб арава тортишларини кўз олдингизга келтириб кўрингга. Эртаксимон орзуларимизнинг рўёбга чиқаётгани далили эмасми булар.

Мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик байрами “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғоя асосида ўтадиган бўлди. Юртини обод, халқини бой, мамлакатини буюк қиладиган бундай ғояни қадрламай, буюк Ўзбекистонимизни севмай бўладими?! Унинг ҳар бир жабҳасига, лахзасига фидойи бўлгинг келади.