Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ИСТЕЪДОД ВА ЭЪТИҚОД” ТАНТАНАСИ

 2017-07-25 18:34:40    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида мамлакат театрларининг “Сени куйлаймиз, замондош!” кўрик фестивалини юксак савияда ўтказилиши лозимлиги алоҳида таъкидланган эди.

Куни кеча Тошкентдан хушхабар келди. Ўзбекистон театрларининг “Сени куйлаймиз, замондош!” 4-республика кўрик-фестивали ўз ниҳоясига етди.

Фестивалда Фарғона вилоят мусиқа дарама театри жамоасининг “Истеъдод ва эътиқод” спектакли фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва иккинчи даражали диплом ҳамда маҳсус совға билан тақдирланди. Биринчи ўринга республика Миллий академик драма театрининг “Имон” спектакли лойиқ деб кўрилганини инобатга олсак, иккинчи ўрин нақадар катта эътироф эканлиги намоён бўлади.

Асарга марҳум драматург Машраб Бобоевнинг “Ўттиз ёшлилар” пьесаси асос қилиб олинди. Унда шу ёшга мансуб йигит қизларнинг ҳаётга қарашлари, орзу умидлари, ҳалоллик ва поклик учун курашлари ҳақида ҳикоя қилинади. Бу пьеса театр жамоасининг иш жараёнида обдон қайта ишланди. Ёшларнинг ҳалоллик ва поклик учун курашлари, касбга ва бурчга содиқлик кўрсатиши эътиқод даражасига кўтарилди. Негаки гап инсоният учун энг зарур тиббиёт, шифокорлик бурчи ҳақида кетаётганди.

Асарни ёш режиссёр Обиджон Абдуллаев саҳналаштирди.

У спектаклни саҳналаштиришда асосан ёшларни жалб қилди. Ҳар бир актёрнинг ижро маҳорати ва салоҳиятига қараб битта ижрочига икки учтадангача роль берди.

Масалан, Акмал Мирзаев такаббур, манман, ўз нафсининг қули бош ҳаким Музаффар, устамон, фирибгар Ҳолмат ролларини ижро этган бўлса, Икром Абдуллаев характер жиҳатидан бир-бирига қарама-қарши нопок мақсадли журналист Талъат ва хушчақчақ талаба Собир образларини яратди.

Паҳлавон Тошпўлатов эса соддадил, аммо истеъдодли талаба Қилич ҳамда ҳаётдаги ноҳақлик, камситиш, хўрликларини кўрган Умрзоқ отанинг қиёфаларини яратиб бера олди.

Бош қаҳрамон Шавкат Усмонович образини саҳнага олиб чиққан Азиз Темировнинг ижро маҳорати эса пойтахтдаги таниқли театр арбоблари ва нуфузли ҳакамлар ҳайъатининг ҳам таҳсинига сазовор бўлди.

У кейинги бир йил давомида саҳнага олиб чиқилган учта катта асар “Ахмад Фарғоний”да Асрор, “Навоий ва Бойқаро”да Бадиузамон, “Истеъдод ва эътиқод”да Шавкат Усмонович ролларини катта ишонч ва маҳорат билан ижро этгани ўз соҳасининг устаси бўлиб етишганидан дарак бериб турибди.

Азизнинг “Истеъдод ва эътиқод”даги Шавкт Усмоновичи ёш бўлишига қарамай фан номзоди, мураккаб жарроҳлик амалиётларини юксак билимдонлик ва маҳорат билан бажараётгани туфайли танилиб бораётган истеъдод эгаси. Истеъдоднинг табиийки кўролмаслари, ҳасадгўйлари, ғанимлари ҳам топилади. Ўзлари порахўр, лаганбардор аммо қўллари узун кимсалар. Ҳар қандай йўл билан Шавкатни боши берк кўчага олиб киришга уринади. Турли бўхтон, маломатлар ёғдиради. У эса энг тушкун танг вазиятда ҳам ўз эътиқоди, ишончидан воз кечмайди. Яхшики бахтига кўпни кўрган, софдил устози Саид Алиев (артист Кимсанбой Собиров), Юсуф ота (артист Фозилжон Акбаров) кабилар руҳан бўлса ҳам мададга келадилар.

Пок ниятли, аммо соддадил Зарина (артист Дилдора Мирзаева), ҳамшира Мамлакат (артист Муштарий Ҳасанова), соқоли оқарган талаба, аммо тиббиётнинг келажаги Қиличлар бор экан, поклик ва адолат, ҳалоллик ва ҳақиқат ҳамиша тантана қилади.

Бир сўз билан айтганда Фарғона вилоят мусиқали драма театрининг Мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги шарафига бағишлаб ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондон!” Республика театрлари кўрик-фестивалига тақдим этган “Истеъдод ва эътиқод” спектакли мана шунинг учун ҳам тантана қилди.

Бу муваффақият билан театр жамоасини қизғин қутлаймиз.