Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОРОМГОҲ ХОДИМЛАРИГА ТАШАККУРНОМА

 2017-07-25 18:35:19    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона туманидаги “Т.Сотволдиев” болалар оромгоҳида  381 нафар болалар тарбияланяпти. 

Фарғона магистрал  газ қувурлари  бошқармаси ходимларининг 100 нафар фарзандлари ҳам ёз  кунларини мароқли ўтказиб, мириқиб дам олмоқдалар. Кўнгилочар тадбирларда иштирок этиб, билими ва қобилиятини янада бойитяптилар.

 Оромгоҳда “Инглиз тили”, “Миллий рақс”,  “Ёш қутқарувчи”, “Ёш мусаввир”, “Мусиқа олами” сингари тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.  Болалар ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаси, “Мен юлдузман”, “Биз иқтидорлиларни излаймиз” сингари танловлар орқали болалар жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларни рағбатлантиришга алоҳида аҳамият қаратилган. “Эртаклар оламига саёҳат” спектаклларида ижодий қобилиятлари янада юксалтирилади.    

  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан оромгоҳда “Қадам бос”, “Ўзбекистон фарзандиман” каби  тадбирлар орқали болажонларга мустақилликнинг моҳияти, истиқлол берган имкониятлар, юртимиздаги барча соҳалар ривожи, ҳуқуқлари кафолатланганлиги ҳақида тўлақонли маълумотлар бериб борилмоқда.

Фарғона магистрал  газ қувурлари  бошқармаси  касаба уюшма қўмитаси томонидан болаларнинг мазмунли дам олишларини таъминлашга, уларнинг ҳуқуқий  билимларини шакллантиришга хисса қўшаётган оромгоҳнинг 27 нафар тарбиячи ва етакчиларга “Ташаккурнома” топширилди.  Оромгоҳ тарбияланувчиларига китоб жамланмалари  тақдим этилиб,  концерт дастури намойиш қилинди.