Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

 2017-07-25 18:38:49    146

PDF юклаш
Чоп этиш


ушбу муҳим жараён юзасидан амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши мажлислар залида вилоятдаги барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ижроси ва ёшлар масалалари бўйича вилоят ҳудудий идоралараро кенгаши фаолиятини самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Уни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Адҳам Аҳмедов олиб борди.      

Йиғилишда вилоят ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган 366-сонли қарорида кўзда тутилган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Бунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни адо этишга яқиндан кўмаклашиш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва бу борада таъсирчан назорат ўрнатиш сингари вилоят ҳудудий идоралараро кенгаши олдидаги муҳим вазифалар қайд этилиб, мазкур кенгаш таркиби, мониторинг гуруҳи аъзолари рўйхати тасдиқланди.

Қарорда кўзда тутилганидек, ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда ёшлар масаласига масъул шахслар белгиланади. Хусусан,  2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган “ёшлар етакчиси” штат бирлиги жорий этилади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида эса “ёшлар етакчиси” вазифаси юклатилган ходимга мазкур таълим муассасаси директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий таъриф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ белгиланади.

Йиғилишда жорий йилнинг 20-24 июль кунлари ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашлари таъсис йиғилишлари бўлиб ўтиши маълум қилинди. Ёшларга оид давлат сиёсати бўйича давлатимиз раҳбари белгилаб берган муҳим вазифалар ижроси учун бевосита масъул бўлган ҳар бир давлат идораси, ташкилот ва муассасалар ёшлар масалаларига дахлдор бўлган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш йўлида мустаҳкам ҳамкорлик қилишга даъват қилинди.