Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК ФЕРМЕРЛАР ЮКСАК МАРРАДА

×

 2017-07-25 18:39:47    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йилги ғалла мавсуми ҳам вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида ўзаро уюшқоқлик билан ўтказилди. Мавсумни ҳар жиҳатдан намунали ташкил этиш мақсадида вилоятимизда 325 та ўрим отрядлари шакллантирилиб, мавсумнинг барча иштирокчилари моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилди.

Мавсум юмушлари доирасида бевосита вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан жойларда амалий семинарлар бўлиб ўтди. Белгиланган барча вазифалар сифатли бажарилиб, ўрим отрядларига қишлоқ хўжалиги соҳасининг энг малакали ва тажрибали мутахассислари бириктирилди.

Айни жараёнда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, вилоят Фермерлар кенгаши, дон маҳсулотлари корхоналари, “Ўзагросервис МТП” вилоят филиали, “Давтехназорат” инспекцияси, вилоят “Агрокимёҳимоя” ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ходимлари алоҳида фидойилик намуналарини кўрсатишди.

2017 йилда вилоятимизда бошоқли дон етиштириш бўйича белгиланган давлат шартнома режасини бажаришда Учкўприк, Бувайда, Тошлоқ туманлари фермер хўжаликлари барчага ибрат бўлишди. Шу тариқа жорий йилда вилоятимизда бошоқли дон экинларидан 795,2 минг тонна ҳосил етиштирилди. Шунинг 323 минг тоннадан зиёди давлат қабул пунктларига етказиб берилди. Бу борада жорий деҳқончилик йилида вилоятимиз қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари бошоқли дон экинларидан 582,3 миллиард сўм ялпи даромад олиши кутилмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиз ғалла хирмонини бунёд этиш ва белгиланган давлат шартнома режасини уддалашда фаоллик ва фидойилик кўрсатган мавсумнинг барча-барча иштирокчилари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ушбу муваффақият билан самимий муборакбод этамиз.