Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СУД РАИСЛАРИНИНГ АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ

 2017-08-04 16:14:52    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилояти, туман ва шаҳар Кенгашларининг навбатдаги қўшма сессиясида Президентимиз раислигида шу йил 13 июнь куни пойтахтимизда суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар муҳокама этилди. 

Вилоят судларининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тингланди. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, судьяликка номзодларни танлаш ҳамда лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида янги конституциявий орган – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. 

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, адолат ва маънавият ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалардир. Бинобарин, судьялар, юрист кадрларни тайёрлаш ва судьялик лавозимига тайинлашда мазкур мезонга таяниш, ҳар бир судья аҳоли билан жойларда ойига камида бир марта очиқ мулоқот ўтказиши, судья лавозимида фаолият кўрсатаётган суд ходимлари ўз фаолияти юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериши билан боғлиқ амалиёт жорий этилаётгани жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан қўллаб-қувватланмоқда. 

Судлар томонидан ишларни маҳаллаларда сайёр суд тартибида кўриб, низоларни жойида бартараф этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини содда тилда тушунтириб бериш йўлга қўйилгани фуқароларнинг қонунга ҳурматини ошириб, адолатга, давлатга ишончини мустаҳкамламоқда. 

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида 15 минг 47 иш кўриб чиқилган. Суд буйруғи тартибида 56 минг 482 ариза ҳал қилинишига эришилган. Бу масалаларнинг аксарияти никоҳни бекор қилиш ва оилавий низолар билан боғлиқ ишлар, коммунал хизмат, мулк ҳуқуқи, уй-жой низолари, зарарни ундириш ва бошқа йўналишларга тегишлидир. 

Жиноят ишлари бўйича вилоят судларига 4 минг 767 нафар шахсга нисбатан 3 минг 525 жиноят иши билан боғлиқ материаллар келиб тушган. Шундан 4 минг 265 нафар шахсга нисбатан 3 минг 171 жиноят иши тугатилган. Бу жиноий ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 161 тага камайганидан далолат беради. Аммо судланганлар сони 3,8 фоизга ўсган. Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсиз шахсларни иш билан таъминлашдан бўйин товлаш, фирибгарлик, ўғрилик, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони ортгани, улар ичида аёллар ҳам борлиги ачинарлидир. 

Вилоят иқтисодий судининг биринчи инстанциясида 10 минг 778, апелляция инстанциясида 159 иш кўрилган. Иқтисодий суд таркибида кадрлар тайёрлаш масаласида ҳам бир қатор ижобий ўзгаришларга эришилган. Бўш иш ўринлари яратилиб, соҳага ёш ҳуқуқшунослар жалб этилган. 

Иштирокчилар томонидан мурожаатлар, суд мутасаддиларининг масъулияти ва интизомий жавобгарлиги, суд ишларининг кўрилиши, жойларда шу билан боғлиқ муаммолар ҳал этилиши юзасидан саволлар, таклифлар ўртага ташланди. Судьялар томонидан саволларга жавоб қайтарилди. 

Қўшма сессияда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди