Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТЕСТ СИНОВЛАРИ – ҲАҚИҚИЙ БИЛИМ ВА ТАФАККУР СИНОВИ

 2017-08-05 10:19:37    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизнинг барча олий ўқув юртларига қабул учун давлат имтиҳонлари муваффақиятли ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ушбу муҳим жараёнга республика миқёсида пухта тайёргарлик кўрилгани жорий йилнинг 1август куни бўлиб ўтган тест синовларида яққол намоён бўлди. Ушбу  ҳаяжонли кун абитуриентларнинг ҳақиқий билим ва салоҳияти, тафаккурини синовдан ўтказди.

Жорий йилда вилоятимиздаги олий ўқув юртларига кириш истагида бўлган абитуриентлар  салмоғи сезиларли даражада ўсгани қайд этилган.  Фарғона давлат университетига 1600 та, Фарғона политехника институтига 1915 та, Қўқон давлат педагогика институтига 1300 та, Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалига 340 тани ташкил этиши вилоят бўйича олий таълим муассасаларига қабул кўрсатгичи ҳам ўтган йилдагига нисбатан 936 тага кўпайганини кўрсатади.

Имтиҳонлар ўтказилган биноларда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун керакли шарт-шароитларнинг яратилиши тест синовларининг муваффақиятини таъминлашга,  юртдошларимизнинг ушбу ҳал қилувчи кундан кўнгли тўлишига замин яратди. Бунга жойларда фарзандини билим синовига кузатиб, ҳаяжон билан кутиб турган ота-оналар, эгаллаган билимини синовдан ўтказган абитуриентлар билан суҳбат чоғида яна бир бор амин бўлдик.

  Шу куни Фарғона политехника институти механика факультети ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси йўналишига қабул учун тест синовлари Фарғона саноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.  Мазкур йўналишга ҳужжат топширган 1100 нафар абитуриент тест топшириқларини бажардилар. Билим ва салоҳияти билан юқори балл жамлаганлар қабул квотасида белгиланган 125 ўриннинг бирига эга бўлади.

Бино ташқарисида абитуриентларнинг ота-оналари ва оила аъзолари учун қулай ўриндиқлар жойлаштирилиб, салқин ичимликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган. Тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари ҳам шай ҳолатда.

Фарғона шаҳридаги 41-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби биносида Фарғона давлат университети педагогика факультети меҳнат таълими йўналишига қабул учун тест синовлари ўтказилди.

-Имтиҳонни муваффақиятли топширишимиз учун барча шароитлар муҳайё бўлди, -дейди Фарғона шаҳрилик Ферузабону Аъзамжонова. – Керакли ручка, қоғозлар, салқин ичимликлар бепул тарқатилди. Айниқса, тест синовларнинг қатъий белгиланган  қонун-қоидалар асосида, адолатли ўтказилгани ўз билимимга бўлган ишончимни янада оширди.

-Келиним Озодахон Худоёровани ушбу ҳал қилувчи кунда қўллаб-қувватлагани келдим, -дейди олтиариқлик онахон Эркиной Худоёрова. –Бу ерда биз каби ота-оналар ва абитуриентларнинг оила аъзолари учун яратилган шароитлардан кўнглимиз тўлди. Етарлича ўриндиқлар, бепул ичимликлар, тиббий хизматнинг борлиги жуда соз бўлибди. 

Шаҳзодбек Ҳомидов Фарғона давлат университетининг тарих факултетига ҳужжат топширган. Фарғона шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби биносида 480 нафар абитуриент иштирокида бўлиб ўтган тест синовларини бажариб чиқар экан, яратилган шароит ва қулайликлардан мамнун эканлиги, бунинг асносида топшириқларни қийналмай бажаришга муваффақ бўлганини таъкидлади.

Андижонлик Салтанатхон Рисбоева эса ўғли Улуғбек Усмоновнинг айнан Фарғона вилоятида олий таълим олишини орзу қилади. “Фарзандим олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига астойдил тайёргарлик кўрди, омади кулиб боқса, албатта, талаба бўлади”, -дейди онахон ишонч билан.

2-Фарғона тиббиёт коллежи биносида ўтказилган тест синовларига Фарғона давлат университети чет тиллари факультети  инглиз тили ва адабиёти йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар  жам бўлишди. Бино ҳовлисида имтиҳон тугашини кутиб турган ота-оналар учун ўриндиқлар қўйилса-да, уларнинг кўпчилиги ноқулай шароитда кутиш вақтини ўтказаётганига ҳам гувоҳ бўлдик.

Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалига ҳужжат топширган абитуриентларнинг имтиҳон жараёнлари филиал биносидан ташқари Фарғона шаҳридаги Фарғона алоқа касб-ҳунар коллежи ва бир қатор умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилди.

-ТАТУ Фарғона филиалининг компьютер инжиниринги факультетига кириш имтиҳонларини топширдим, -дейди Олтиариқ туманилик Азизбек Абдураҳмонов. –Устозлар ва масъул вакиллар барча жараён қонун устуворлиги тамойили асосида ташкил этилишини таъминлашди. Қолаверса, абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари учун ҳам дам олиш, хизмат кўрсатиш, ахборотлар билан танишиш каби соҳаларда яратилган қулайликлар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳам ўз вазифаларини масъулият билан бажарганлиги  барчага бирдек манзур бўлди.

Фарғона шаҳридаги 30-умумтаълим мактаби ҳам Фарғона давлат университети физика-математика факультетига ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари билан гавжум бўлди.

-Ўғлим Нурилло Ҳусанов бу йил ҳарбий хизматдан имтиёзли сертификат билан қайтди, -дейди Муҳайё Ҳусанова. –Унинг таълим муассасаларида олган билимлари натижаси ва мазкур имтиёз орқали талабалик бахтига эришади, деб умид қиламан.

Қувасой иқтисодиёт, сервис ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Фарғона давлат университети педагогика факультети,  психология, Фарғона саноат  ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Фарғона политехника институти энергетика факультети, электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари, Фарғона шаҳридаги 25-умумтаълим мактабида Фарғона давлат университетининг филология факультети ўзбек тили, 4-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Фарғона давлат университетида янги очилган доривор ўсимликларни етиштириш технологияси, Фарғона ҳуқуқшунослик коллежида олийгоҳнинг экология, Фарғона шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида ижтимоий иш, рус филологияси  йўналишларига қабул учун ташкил этилган имтиҳонлар ҳам муваффақиятли ўтди.

Эртамиз эгаларининг ўз келажагига бўлган ишончи, бу йўлда эгаллаган билимлари, интеллектуал салоҳияти ва тафаккур кучи адолатли тарозига қўйилиб, чинакам илмнинг ғалаба қилиши, шубҳасиздир.  Шундай экан, барча абитуриентларга талабалик толейини тилаймиз.