Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 204 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯНГИ “DAMAS АМВULANSE” АВТОМОБИЛЛАРИ – ЭЛ САЛОМАТЛИГИ УЧУН

×

 2017-08-16 20:28:50    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 16 март куни Президентимизнинг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони имзоланди.

Ҳужжатда соҳани ривожлантиришга доир қатор вазифалар билан бирга, шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши белгиланган.

Вилоят ҳокими ташаббуси билан вилоят бюджети ҳисобидан зарур воситалар билан жиҳозланган 52 дона “Дамас АМВ” русумидаги тез тиббий ёрдам автомобиллари харид қилинди.

       Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида ана шундай махсус автомашиналарнинг топширилиш маросими бўлиб ўтди.

       Маросимда сўз олган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров шу кунгача Фарғонага санитар транспортларнинг 136 таси келтирилиб, эҳтиёж катта бўлган ҳудудларга етказилганлигини  таъкидлади.

       Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига замонавий автомобилларнинг калити тантанали топширилди.

       Тадбирда шифокорлар, ҳайдовчилар 25-30 йиллаб хизмат кўрсатган автомашиналарнинг ўрнига янгиларининг келиши Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига муносиб совға бўлганлигини эътироф этдилар ва тиббиётдаги ислоҳотлар учун Президентимизга миннатдорчилик билдирдилар.

       –Қишлоқ жойларда иш олиб борувчи тиббиёт муассасаларига автомашиналарнинг берилиши аҳолига кўрсатиладиган тез тиббий ёрдам сифатини такомиллаштиришга хизмат қилади, – дейди  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали катта ҳамшираси Муҳаббатхон Маматқулова. – Автотранспорт воситаларининг ҳар доим соз ҳолатда бўлишини ва керакли манзилга ўз вақтида етиб боришини таъминлайди.

       Маълумот ўрнида таъкидлаш ўринлики, мамлакатимизда 2017-2020 йилларда 240 та объектни мукаммал таъмирлаш ва 369 та объектни жорий таъмирлаш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати бинолари ва хоналарининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш режалаштирилган. Буларнинг барчаси эса аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.