Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АЁЛЛАР ФЕСТИВАЛИ

×

 2017-08-16 20:30:52    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой шаҳрининг сўлим ва барҳаво “Арсиф” дам олиш масканида “Аёллар фестивали” бўлиб ўтди. Фестивални ўтказишдан  мақсад жамиятимизнинг муҳим бўғини ҳисобланган оилаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аёлларимизнинг руҳан ва жисмонан  саломатлигини мустаҳкамлаш сингари мақсадларни кўзда тутган.

  Спорт мусобақасида вилоятимиздаги барча шаҳар-туманлардан жамоаларда 19 нафардан спортчи-аёллар қатнашди. Аёллар фестивалида  6 та спорт тури-енгил атлетика, 30,60 метрга югуриш, дартс, гимнастрада, стол тенниси ва сузиш бўйича ўзаро куч синашдилар.

     1  Мусобақа якунларига кўра, умумжамоа ва ғолиблар номи аниқланди. Сузиш бўйича  25-35 ёшгача бўлган аёллар ўртасида Олтиариқ тумани вакиласи Гулнора Боқижоновага тенг келадигани топилмади. 35 ёшдан юқори ёшдагилар ўртасида бешариқлик Шаҳнозахон Мамажонова, шахмат бўйича ёзёвонлик Анна Цой ва Фарғона шаҳрилик Феруза Камолова 1-ўринни эгаллашди. Дартс мусобақасида Насиба Абдуллаева (Ёзёвон тумани), стол тенниси 25-35 ёшгача бўлганлар ўртасида Тошлоқ  тумани  спортчиси Мукаррам Муродова ва 35 ёшгача  бўлганлар  ўртасида қувасойлик Ўғилой Сулаймоноваларга 1-ўрин,енгил атлетикада Соҳиба Исақова (Олтиариқ тумани) ва 35 ёшдан юқорилар ўртасида Қўқон шаҳрилик Анна Гладишевалар фахрли ўринларни эгаллашиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.   Умумжамоа  ҳисобида фахрли 1-ўрин Қувасой шаҳри жамоасига, 2-ўрин Фарғона шаҳри ва 3-ўрин Ёзёвон тумани жамоаларига насиб этди.

   Ғолибларга  қимматбаҳо ва эсдалик совғаларини, дипломларни вилоят хотин-қизлар қўмитаси,  вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари топширишди.

           Хотин-қизларнинг жисмоний тарбия ва спорт оммавийлигини таъминлашдаги  ҳиссалари  алоҳида  эътироф  этилган мазкур “Аёллар фестивали” уларни саломатлик, ижтимоий фаоллик ва оилавий барқарорликка ундовчи спорт байрамига айланиб кетди.