Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КИТОБ – БИРИНЧИ МЎЪЖИЗА, ЭНГ БУЮК КАШФИЁТ, ЭСКИРМАЙДИГАН ХАЗИНА

 2017-08-16 20:31:48    764

PDF юклаш
Чоп этиш


унинг мутолааси онгу тафаккурингизга қанот, қалбингизга нур, эзгу ишларга рағбат беражак

 

Таниқли мунаққид Озод Шарафиддиновнинг “Оламнинг қалби” номли китобида ёзилишича, инсоният дунёнинг етти мўъжизасини аллақачон эътироф этган ва уларнинг одам тафаккури ожизлик қиладиган хусусиятларига ҳамон ҳайратда. Булар – Миср эҳромлари, Бобил осма боғлари, Зевс ҳайкали, Александр маёғи, Галикарнас мақбараси, маъбуда Артемида ибодатхонаси, қуёш худоси Гелиоснинг ҳайкали. Бироқ, “...бир мўъжиза борки, унинг буюклиги, муқаддаслиги етти мўъжизанинг жамики улуғворлиги, гўзаллигидан кам эмас. Бу мўъжиза – китоб, мўъжиза бўлганда ҳам биринчи мўъжиза...”

Негадир биз китобни кўрганда, етти мўъжизанинг бирини кўрганчалик ҳайратланмаймиз. Ахир у инсониятга мураббийлик қилмаганида, одам боласи  дунё мўъжизаларини яратишга қодир бўлмас эди-ку! Аслида инсон ақлу тафаккурининг буюк ҳосиласи бўлган китобнинг яралиши ҳам оддий кечмаган.

 Аждодларимиз ҳали қоғоз кашф этилмай туриб, терига “Авесто” китоби ёзувларини битишган. Эзгуликнинг бу нодир манбаси уч мингйиллик тарихга эга. Қадимий Ўрхун-Энасой тошбитиклари, шунингдек, “Ҳибат-ул ҳақойиқ”, “Қутадғу билиг” асарларида халқимизнинг маънавий тамаддуни омиллари яққол кўзга ташланади. Имом Бухорий, Бурхониддин Марғилоний, Замахшарий, Ҳаким ат-Термизий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Алишер Навоий, Бобур каби алломаларимизни дунёга танитган, барҳаёт номларини асрдан асрга олиб ўтаётган кўприк ҳам китобдир.

Ҳар бир оилада кичик кутубхона

Оиламизга китоб деган эзгу неъматнинг кириб келиши хонадонларда китоб жавони ёки шахсий кутубхона деб аталмиш хазинанинг яратилишига муҳим омил бўлади. “Китоб жавони – асл зиёлининг энг ардоқли давлати” деган ақиданинг мазмунини теран англаш билан оилаларда маънавият ва маърифат муҳити яратилади. Юксак савия ва бадиий дид бойитилган китоб жавони ҳеч қачон эскирмайдиган, моҳиятини йўқотмайдиган хазинадир.

Бироқ, аксарият нуфузли хонадонлар бу борада ибрат намунаси бўлолмайдилар. Ҳашаматли уй энг замонавий мебелларга тўла. Хорижнинг аллақайси давлатидан келтирилган қандил ва бошқа декоратив  жиҳозлар хонадоннинг салобатига ярашиб турибди. Бироқ шу маҳобатли уйнинг бирор хонасида, ғарибгина бўлса-да, китоб жавони топмай, хафсалангиз пир бўлади. Соҳибларининг дунёқараши китобнинг қадри, умрзоқлигини англамайдиган ҳолга тушган, мутолаа бўлмаган ҳар қандай кошонада ҳам файз, истиқболнинг тугал бўлиши амримаҳол. Бу эса айрим ота-оналарнинг тафаккурини уйғотиш, маърифатини юксалтиришга эҳтиёжимиз борлигини англатади.

Китоб ва электрон нашр: ақлли танлов керак

Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши китобхонликка ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Замонавий технологиялар асрида китобларнинг   электрон нусхаси яратилиши, арзон ва тезкор маълумотларга эга бўлиш имконияти босма нашрнинг қадрини бирмунча пасайтиргани рост. Ҳозир ўқувчи электрон қурилмалар орқали нафақат китоб ўқийди, балки унда сурат ва видео тасвирларни кўради, эшитади.

Бироқ, интернет ва бошқа воситалар қанчалик такомиллашмасин, инсон тафаккурини бойитиш, эзгулик ва инсонийликни тарғиб этишда босма китобнинг ўрни ҳеч қачон йўқолмайди. Унинг саҳифаларидан таралаётган нурни ҳеч қайси электрон қурилма бера олмайди. Қолаверса, китобни қўлга олиб, унга жисман ва маънан топиниб мутолаа қилмоқлик завқи, китобни варақлаш билан кечадиган руҳий озиқланишнинг сурури бошқача. Севган китобингизни қандайдир виртуал тўлқинларда эмас, жисман мавжуд эканлигини билиб, фойдаланиш нақадар роҳатланарли.

Китобдан улуғроқ совға йўқ

Иккинчи жаҳон урушида мағлуб бўлган Германиянинг оёққа туришида, Япониянинг “илғор технологиялар дояси”га айланишида  китобга, демак, илм-у маърифатга суянилгани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг баробарида, китобнинг дунёдаги энг буюк кашфиёт эканлиги, боиси қолган барча кашфиётлар китоб туфайли яратилганлигини идрок этишнинг ўзи саодат. Турфа талотўплар гирдобида қийналаётган, ҳали у, ҳали бу муаммолар кўз очиб, ақлни шошираётган, ҳар хил хунрезликлар сабаб башарият жони титраб турган бугунги дунёда инсонни тинчлантирувчи, оғриқларга малҳам бўлгувчи таъсири китобни ўз ҳаётимиз ва фарзандларимиз тақдирида ҳам муҳим ўрин эгаллашига шароит яратмоқ кераклигини эслатади.

Қутлуғ саналарда бир-бирига китоб совға қилиш эзгу анъанага айланаётир. Яқинларимиз, айниқса, ўғил-қизларимизга китоб совға қилишга одатлансак, оила келажаги учун асл дўст, донишманд мураббийни таъминлаган бўламиз. Қолаверса, фарзандларимизни китоб дўконларига олиб боришимиз, кутубхоналарга қатнашларини таъминлаш орқали уларни китобга муҳаббатли бўлиб улғайишларига рағбатлантирган бўламиз. Оилалардан бошланган китобхонлик муҳити эса Ўзбекистоннинг китобсеварлар юрти деган эзгу мақомини янада мустаҳкамлашига замин бўлади.