Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АТРОФ-МУҲИТ МУСАФФОЛИГИ

×

 2017-08-21 12:01:26    81

PDF юклаш
Чоп этиш


соғлом ва бахтиёр ҳаётимизнинг гаровидир

 

Юртимизда атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини камайтириш, табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, экологик муаммоларни ҳал этиш масаласи бир қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солинган.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ана шу муҳим ҳужжатлар сирасига киради.

Айни вақтда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 15-25 август кунлари давомида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Экологик шанбалик” тадбири ўтказилмоқда.

Қува туманида бўлиб ўтган ана шундай тадбирда 12 та отряд иштирокчилари 64 та маҳалла фуқаролар йиғинида тозалаш-ободонлаштириш ишларини олиб бордилар. Тадбир давомида йўллар ва жамоат жойлари маиший чиқиндилардан тозаланди. Ушбу хайрли тадбирда аҳоли вакилларининг фаоллиги ҳам яққол кўзга ташланди. Энг муҳими юртдошларимиз атроф-муҳит тозалиги саломатлигимиз ва бахтиёр ҳаётимиз гарови эканлигини яна бир карра англаб етдилар.