Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ИНСТИТУТИ

 2017-08-21 12:02:16    158

PDF юклаш
Чоп этиш


вакиллари Фарғонада сайёр ўқув-амалий машғулотлар ўтказишмоқда

 

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги “Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини тўққизинчи бандида институтда ўқув жараёнларини янада такомиллаштириш, ўқув адабиётлари, инструкция ва қўлланмаларни янада ривожлантириш мақсадида давлат ёнғин  хавфсизлиги  хизмати шахсий таркибининг ёнғинларни ўчириш ва профилактикасини ташкил қилиш бўйича йилда бир марта тест синовларини ўтказиш ва амалий кўникмаларини қайта машқ қилдириш таъкидланган.

Ушбу қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг шу йил  24 июнь куни “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан сайёр ўқув-амалий йиғинларни ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинган. Хозирги кунда  юқоридаги қарор ҳамда буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари томонидан республика ҳудудларида сайёр ўқув-амалий йиғинлари ҳамда жойларда ёнғин профилактик-тушунтириш тадбирлари уюштирилмоқда.

Жумладан, 18 июль куни “Фарғона  нефтни қайта ишлаш заводи” УШК объектларини ёнғиндан муҳофаза  қилувчи  ёнғин хавфсизлиги бўлими ва  унинг таркибий бўлинмалари  8- ҳамда  9- ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркиби билан сайёр ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди. Амалий машғулотлар асосан фаол ва интерактив усулда ўтди. Ёнғин ўчириш техникаси ва қутқарув воситаларидан фойдаланган ҳолда руҳий тайёргарлик йўлагида машғулот  бажарилди. Бажарилаётган амалий машғулотлар  объектнинг ва бажариладиган ишларнинг алоҳида хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳамда меҳнат муҳофазаси талабларига мувофиқ ташкил этилди.

Худди шу куни ҳудудий давлат ёнғин назорати органлари билан биргаликда вилоят силга қарши кураш диспансерида ёнғин профилактик-тушунтириш тадбирларини амалга оширдилар. Тадбирда асосан даволаш муассасаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш, фуқаролар ўртасида ёнғин, чақнаш ва ис газидан заҳарланиш, уларнинг оқибатлари ҳамда уларни содир бўлишига олиб келувчи омиллар, уларни олдини олиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

   Бундан ташқари ҳозирги  кунда  ички  ишлар органлари  тизимида ҳамда ёнғин хавфсизлиги соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтидаги таълимнинг янги шаклланган мутахассисликлари ва турлари бўйича ёшлар орасида кенг қамровли касбга йўналтирилган фаол  тарғибот- ташвиқот ишлари, ўқишга кириш тартиби ҳамда яратилган шарт-шароитлар  ҳақида  Ёнғин хавфсизлиги институти масъул вакили батафсил сўзлаб берди.