Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 224 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭНГ ЯХШИ АХБОРОТ КУТУБХОНА МАРКАЗИ

×

 2017-08-21 12:03:20    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳмад ал-Фарғоний номидаги  вилоят ахборот кутубхона марказида   “Энг яхши ахборот-кутубхона маркази” ва “Ахборот-кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда республикамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон   Республикасининг 14 та жамоалари иштирок этди.

–    Кутубхонамиз фондида 300 мингга яқин  адабий-бадиий, илмий  адабиётлар мавжуд, – дейди   Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро  ахборот-кутубхона маркази директори  Зевар Салимова. –  Кутубхонамизда жорий йил давомида китобхонларга масофадан туриб хизмат кўрсатиш, ижтимоий таъминотга мухтож 100 нафардан зиёд аъзоларимизга марказ ходимлари томонидан уйига етказиб бериш  сингари қулайликлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш  ва тарқатиш тизимини  ривожлантириш,  китоб мутолааси  ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги”ги  фармойиши  бизларни янада масъулият билан изланишга ундади, – дейди Алишер Навоий номидаги   Сирдарё  АКМ   мутахассиси  Сурайё Эрманова. –  Фармойиш доирасида  “Китоб инсониятни қутқаради” акцияси, “Китобхон шоу”  ўтказилди. 100 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар ўртасида тушунтириш тарғибот тадбирлари  ўтказилиб, уларга китоблар тарқатилди, кутубхона аъзолигига қабул қилинди. 

Танлов якунида шартлар асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди.  Биринчи ўрин  Фарғона вилоят, иккинчи ва учинчи ўринлар Андижон вилояти ва Тошкент шаҳри ахборот-кутубхона маркази жамоаларига насиб қилди.

Шу билан бирга, “Ахборот–кутубхона марказининг энг яхши мутахассиси” кўрик-танловида  Аҳмад ал-Фарғоний номидаги  АКМ мутахассиси Диёра Дадажонова тақдирланди.                                                                                                                                                                           Тадбирда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий  кутубхона  директор ўринбосари  Умида Тешабоева,  Республика ахборот кутубхона маркази  директори Алишер Отақўзиев иштирок этди.