Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРМИ?

 2017-08-21 12:05:33    79

PDF юклаш
Чоп этиш


бу борада вилоятимиздаги мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида тизимли ишлар олиб бориш, масъул бошқарма ва муассасалар раҳбарлари масъулиятини ошириш –муҳим вазифа

 

Яқинлашиб келаётган янги ўқув йилига бугундан кўрилаётган тайёргарликлар муассасаларнинг бутун ўқув йили давомидаги сифат кўрсатгичи ва таълим самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Бу эса вилоятимиздаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнини янада жадаллаштиришни тақозо этаётир.

 Бугунги кунда вилоятимизда 915 та умумтаълим мактаблари ва 643 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб, мазкур умумтаълим мактабларига 510 минг нафардан, мактабгача таълим муассасаларига 93 минг нафардан зиёд ўғил-қизлар қамраб олинган. Жорий йилда 26 та умумтаълим мактабларида 25, 3 млрд. сўмлик, 38 та мактабгача таълим муассасаси биносида 21, 6 млрд. сўмлик  қурилиш-таъмирлаш ишлар амалга оширилиш кўзда тутилмоқда. Таълим муассасаларини янги ўқув йили, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари ҳам махсус ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида ташкил этилиб, мазкур тадбирларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 14 млрд. 602 млн. сўм миқдорда маблағлар ажратилган.

Унга кўра, 117 та умумтаълим мактаблари ва 67 та мактабгача таълим муассасаларида жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Ҳозирда 1104 пог/м ички иссиқлик тизими таъмирланди. Бироқ бу таъмирланиши керак бўлган иссиқлик тизимининг 13 фоизи, холос. 10 236 кв/м том қисмини таъмирлаш режасидан 918 кв/м қисми бажарилди (9 фоиз),  96, 6 кв/м дераза ромлари пластик профилли ромларга алмаштирилди (4 фоиз), 270 пог/м канализация тизими созлиги таъминланди (21 фоиз), муассасалар ҳудудларини темир панжара ва бетон деворлар билан ўраш ишлари эса 17 фоизга бажарилган. Бунинг натижасида 30 та мактабгача таълим муассасаларининг 3026 метр, 100 та умуммтаълим мактабларининг 16790 метр атроф ҳудудлари махсус деворлар билан ўралмасдан қолмоқда. Кўзда тутилган 73 дона қозонхонанинг 11 донаси куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди. Шунингдек, 2017-2018 йилги қиш мавсуми учун сарфланиши режалаштирилган 40 900 тонна кўмир ёқилғисининг 6 342 тоннаси жойларга етказилди. Бироқ борада амалга оширилиши керакли бўлган ишлар талайгина. Мавсум яқин, белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида адо этишга беэътиборлик билан қараб бўлмайди.

Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни ҳам алоҳида масъулият ва талабчанликни тақозо этаётир. Ҳозиргача мактаб кутубхоналарида мавжуд бўлган дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва бошқа адабиётлар инвентеризациядан ўтказилди. Ўқув йили бошида вилоятимиздаги 73 минг 503 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси”  тақдим этилиши, 2017-2018 ўқув йили учун 4-, 6- ва 7-синф ўқувчиларига янги чоп этилган 2 млн.298 минг 968 нусха дарсликлар ижара тизими асосида етказилиши, шунингдек, мазкур дарсликларнинг 17 минг 662 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига бепул тарқатилиши режалаштирилмоқда.

Таълим муассасаларининг янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни босқичма-босқич давом этаётир. Мазкур мавзуга август ойи якунида яна қайтамиз.