Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 209 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ҚОНУНИЙ ИФОДАСИ

 2017-09-05 09:22:01    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга эркинлик бериш, соҳадаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Уларга мувофиқ, давлат тузилмаларининг ҳусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашуви қисқартирилди, қўлланиладиган санкциялар тизими қайта кўриб чиқилди, кенг кўламли имтиёз ва префенциялар тизими яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим аҳамият касб этиб, соҳа ривожида янги босқични бошлаб берди.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони тизимнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашда дастуриламал бўлмоқда.

Яқинда парламент ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишбилармон юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг узвий давоми бўлди. 28 моддадан иборат бўлган ушбу Қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини тартибга солишдан иборат.

Қонунда вакил фаолиятининг асосий принциплари, вазифа ва йўналишлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари ҳамда Вакил фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар аниқ белгилаб берилган.

Қонунга кўра Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мансабдор шахс бўлиб, у тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларига давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан риоя этилишини таъминлайди.

Ушбу институтнинг жорий этилиши тадбиркорларнинг янада самарали фаолият олиб боришларини кафолатлаш, давлат ташкилотлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига ортиқча ва ноқонуний аралашувларнинг олдини олишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, халқаро тажрибада тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича масъул вакил институти тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келадиган кўплаб бюрократик муаммоларни хал этишнинг самарали воситаси сифатида ўзининг амалий натижасини берди. Жорий этилаётган ушбу вакил институти мамлакатимизда тадбиркорларни самарали фаолият юритиши, инвестиция киритиш жараёнини янада фаоллашуви, иқтисодиётнинг изчил тараққий этишига, пировардида халқ фаровонлигининг янада ошишига хизмат қилади.