Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУЮК ВА БЕТИМСОЛ ВАТАНИМИЗНИНГ УЛУҒ БАЙРАМИ

×

 2017-09-05 09:27:32    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди

 

Мустақиллик халқимиз  ҳаётининг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартирган, тарихимизда янги саҳифа очган буюк воқеа бўлиб, аввало, миллий демократик давлат қуриш, дунё мамлакатлари билан тенг бўлиб, фаровон ҳаёт барпо этишга замин яратгани билан қадрли ва мўътабар бўлса, ўзлигимизни англаш, халқимизнинг орзу-интилишлари,  миллий манфаатларига жавоб берадиган келажагимизни қуриш йўлини очиб бергани билан абадиятга дахлдордир. Бугун мард ва олижаноб халқимиз, баркамол йигит-қизларимиз эришаётган оламшумул марралар, бунёдкор ва юртсеварлик қудрати билан қад ростлаган муҳташам бинолар, ободлик нашидаси кириб борган шаҳару қишлоқлар, юксак ислоҳотлар замирида улуғвор ташаббуслар мужассамдир.

Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,  вилоятимизда амалга оширилган эзгу ишлар, аввало, халқимиз ва ёшларимиз қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғусини кучайтириш, уларни янги-янги муваффақиятлар, эзгу ташаббуслар сари  руҳлантиришга хизмат қилаётгани билан ҳам алоҳида аҳамиятлидир.

Айни кунларда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган истиқлол байрами вилоятимизда ҳам жўшқин кайфият, кўтаринки руҳ билан шодиёна қилинаётир.

2017 йил 29 август. Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройи, унга туташ хиёбонлар, йўллар ва бинолар байрамона безатилган. Бунда гуллар таровати, чироқлар шуъласи, рангин ва нақшинкор байроқчалар тебранишлари, шўх-шодон болалар, хушкайфият ва хушсурат одамлар табассуми байрам шукуҳи билан ҳамоҳангдир.

Қутлуғ тантанага вилоятимизнинг барча ҳудудларидан таклиф этилган нуронийлар, меҳнат фахрийлари, фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, ишлаб чиқариш илғорлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва вакиллари, фаол ва иқтидорли ёшлардан иборат ҳамюртларимиз ташриф буюрдилар. Барча бир-бирини байрам билан табриклаб, тинч ва осойишта ҳаёт, ободлик ва фаровонлик шукронасидан сўз очдилар.

19:00. Чорлов мусиқаси байрам тантанаси бошланганидан дарак берди.

Сўз вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниевга берилди.

Вилоятимиз раҳбари шодиёнада ҳозир бўлганлар ва улар орқали барча фарғоналикларни энг улуғ ва энг азиз байрам –Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги  билан самимий қутлади.

-2017 йилни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлари, уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш йўлидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарди. Зеро, инсон қадри улуғланган, халқ рози бўлган юртда файзу барака, тинчлик-оойишталик ҳукмрон бўлади, -деди вилоят раҳбари ўз сўзида. –Истиқлол байрами арафасида давлатимиз раҳбари томонидан  бир гуруҳ фарғоналикларнинг давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланганликлари Ватан ва унинг истиқболи йўлидаги фидойилик ва чинакам  меҳнатнинг муносиб эътирофи бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди.

Байрам қатнашчилари мадҳияга  жўр бўлдилар. Миллат ғурури, унинг шон-шавкати, буюк аждодлар ва қадди баланд авлодлар ифтихори айни шу улуғвор лаҳзаларда юракларни тўлқинлантирди.

Шундан сўнг “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Байрам саҳнасига жойлаштирилган катта мониторда юртимиз, хусусан, вилоятимизда истиқлол йилларида эришилган марра ва муваффақиятлар, обод гўшалар, улкан бунёдкорлик ишлари, инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳотларнинг эзгу самаралари ифодаланган тасвирлар акс этди.

Ўзбекистон халқ хофизи Илҳом Иброҳимовнинг

 “Буюкликка етди бугун ошиб довон,

Ўзбекистон дерлар уни, Ўзбекистон!” -дея баралла куйлаган қўшиғи билан байрам дастурининг энг тантанавор лаҳзалари бошланди. Санъат усталари ижросида миллий мумтоз қўшиқлар янгради.

-Ўз эркимизга эришилган, азалий қадриятларимиз, миллий бойликларимиз қадр топган кунларга етганимизга минг шукур, -дейди қувалик меҳнат файрийси, 80 ёшли Комилжон ота Болтахўжаев. –Мустақиллигимизнинг қутлуғ байрамида қатнашиб, юртимиздаги дориломон кунларнинг қимматини яна бир бор англаяпмиз. Юртимиз ҳамиша тинч, юртга бош бўлиб турган Президентимизнинг боши омон бўлсин! 

Халқимиз фахру ифтихорига айланган улуғ сиймолар сафида буюк тарихимизнинг етук тимсоли Аҳмад ал-Фарғоний сиймоси гавдаланди. Шу онда буюк истиқболга юз тутган Ватани, ўз ворисларига доимо мададкор бўлаётган аждодларимизнинг руҳи покидан дуолар йўллангандай бўлди.

Болалар – халқимиз муроди, қутлуғ кунларнинг гули. Дилбандларимиз томонидан ижро этилган шодон куй-қўшиқлар шодиёнага беғубор лаҳзаларни туҳфа этди.

Саҳнага вилоятимиз шарафи саналган бир гуруҳ спортчи ёшларнинг таклиф этилиши, жамиятнинг турли соҳаларида меҳнат ва ижод қилаётган фаол ва иқтидорли ёшлар, давлат мукофотлари совриндорлари, номдор стипендиатлар, халқаро мусобақа ва танловлар ғолиблари бўлган ёшларнинг чиқишлари эртамиз эгаларига бўлган чексиз меҳр ва эътибордан миннатдор юракларнинг ёлқини бўлди. Ёшлар:

“Келажак –бизники, даврон –бизники,

Азму шижоатли Сарбон – бизники!”, “Биз Президентнинг командасидамиз!” – дея жўшиб куйладилар.

Шодиёна дастурида жаранг сочган “Шунчамиди”, “Мустаҳзод” сингари  дурдона қўшиқлар байрам қатнашчилари, айниқса, нуроний отахону онахонлар қалбига роҳату сурур берди.

Саҳнада Ватан ҳимоячилари саф тортдилар. Халқ озод эл ўғлонларини шарафлади. Мустақиллигимиз посбонларининг ҳарбий оркестр жўрлигидаги “Ватан, эркинг асрагувчи пўлат қалқонмиз!” дея номланган мардонавор қўшиқлар янгради.

-Ўзбекистон фарзанди эканлигимизнинг ўзи катта бахт, – дейди  мустақиллик тенгдоши, Фарғона шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими 1-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми инспектори Фарруҳ Мелибоев. – Шу боис ҳар биримиз, айниқса, Ватан ўғлонлари юрт ҳимояси йўлида фидойилик кўрсатмоғимиз юксак шараф, муқаддас бурчдир.

Халқимизга хос бўлган бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ўзаро дўстлик ва бирдамлик фазилатлари корейс, рус, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик, украин ва бошқа халқларнинг миллий куй-қўшиқларида янада ёрқин намоён бўлди. Дунёнинг турли қитъаларидан ташриф буюрган меҳмонлар байрам шодиёнасининг азиз меҳмони бўлишди.

-Ўзбекистонда учинчи бор бўлишим, ҳар сафар оламшумул ўзгаришлардан ҳайратга тушаман, – дейди италиялик сайёҳ Грэновилиау Винсэнт. – Бугун шундай суюкли байрам иштирокчиси бўлганим бир умр ёқимли хотира бўлиб қолади. Фарғона аҳли жуда ҳам хушмуомала, самимий экан. Бир даврада мириқиб рақсга тушдик. Вилоятнинг табиати ҳам ўзига хос, бетакрорлиги жуда ёқди.

Байрам тадбирида пойтахтимиздан ташриф буюрган ва вилоятимизнинг таниқли эстрада юлдузлари, ёш ижрочилар иштирокидаги мусиқий дастур дилларга қутлуғ айём шукуҳи ва ўзига хос жўшқинлик олиб кирди.

Бу ҳуррият тантанасида халқимизнинг шодумон кайфияти тўла намоён бўлди. Дилбар куйлар, шўх тароналарга яйраб рақс тушаётган ёш-у қари қалбидаги хурсандчилик, дориломон кунлар шукронаси, давлатимиз ва Президентимизга бўлган чексиз меҳри ва ташаккури тилларга кўчди. Тинчлик ва эзгулик рамзи бўлган рангин шарлар учирилди, байрам мушаклари отилиб,  беғубор осмон узра заррин нурлар ёғилди.  Куй-қўшиқлар жаранги узоқ-узоқларда акс садо берди. Тантаналарнинг расмий қисми тугаганидан сўнг ҳам байрам кайфияти давомли тароналарга уланди.

Зотан, ўз ҳаётидан рози, эртанги кунидан беҳавотир инсонгина байрамни байрамдек ўтказади. Тинч ва фаровон элнинг эса мана шундай қутлуғ айёмлари бардавом бўлади.

Энг улуғ, энг азиз байрам тантаналари вилоятимизнинг шаҳар-туманлари бўйлаб давом этмоқда.