Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 135 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЮКСАК ТАРАҚҚИЁТ ОДИМЛАРИ

 2017-09-05 09:28:48    248

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ҳаётбахш ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги махсус саҳифа орқали биргина 2016 ва 2017 йилнинг ўтган даврида вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг самаралари хусусида айрим рақамларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Биргина ана шу кўрсаткичларнинг ўзи ҳам юрт гавҳари ва марвариди бўлган Фарғона вилояти юксак тараққиёт йўлидан нечоғли дадил одимлаётганидан далолат беради.

2016 йилги Инвестиция дастурига кўра вилоят бўйича 11 та йирик корхоналарга 148,4 млрд. сўм, шундан корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 21 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари эвазига 8,8 млрд. сўм ва 41,1 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 250 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

***

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан ўтган йили вилоят бўйича 138 та лойиҳаларга 225,9 млрд. сўм инвестициялар жалб этилиши натижасида 3641 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

2017 йилги ҳудудий инвестиция дастурига мувофиқ вилоят бўйича 138 та лойиҳалар киритилган бўлиб, 357,3 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ҳамда 4361 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

***

2017 йилда умумий қиймати 25,7 млн. долларлик 24 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдалашига топшириш кўзда тутилган. Шундан қиймати 4 млн. доллар бўлган 8 та лойиҳа мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш; қиймати 537 минг долларга тенг 11 та лойиҳа тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш; 20,3 млн. долларга тенг 4 та лойиҳа тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ўзлаштирилиши режалаштириляпти.

***

2017 йилнинг ўтган даврида вилоятда 360 дан ортиқ янги корхона экспорт фаолиятига жалб қилинди, 120 дан зиёд маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ўзлаштиилди, тайёр тўқимачилик маҳслуотлари, минерал ўғитлар, енгил автомобиллар ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган бошқа маҳслуотларнинг экспорт ҳажми сезиларли даражада ортди.

***

Вилоятда келгуси беш йил ичида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,5 бараварга, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 19 дан 21 фоизга, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улушини 27,8 фоиздан 40 фоизга ўсишига эришиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.

***

2017 йилда вилоятда 20 дан ортиқ янги турдаги рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилиши кўзда тутилмоқда.

***

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 21 та корхонада 28 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига жорий йилнинг охирига қадар вилоятда маҳаллийлаштириш даражаси қарийб 70 фоизга етказилади.

***

Вилоятда қишлоқ хўжалиги тармоқларини замонавий мезонлар асосида ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 22-23 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Фарғона туманидаги узумчиликка ихтисослашган “Миндонобод агросаноат” агрофирмаси ҳамда Қува туманидаги анорчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар истиқболли эканлиги таъкидланди.

***

ТИФ “Миллий банк” томонидан 2017-2018 йилларда вилоятда қишлоқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида қиймати 64,4 млн. доллар бўлган ўнлаб лойиҳаларни амалга ошириш режалаштириляпти. Бу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида яқин икки йил ичида вилоятда 68 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот қайта ишланиб, 25,7 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.

***

Вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида янгиланган лойиҳалар асосида қурилган 600 дан кўпроқ уй фойдаланишга топширилди. Истиқлолимизнинг йигирма олти йиллиги байрами кунлари вилоятимиз шаҳар-туманларида яна юзлаб оилалар ана шундай уйларда ҳовли тўйларини нишонлайдилар.

***

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллиги арафасида Фарғона шаҳрида ёш оилаларга мўлжалланган 48 хонадондан иборат тўрт қаватли замонавий уй фойдаланишга топширилди. Бу уйларда фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларида юксак натижаларга эришаётган ёшлар истиқомат қилади.

***

 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятда рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари 18 минг 783 тани ташкил этди. 2016 йил январь-декабрда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 63,4 фоизи (2015 йил январь-декбарда 63,2 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

***

2016 йилда вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 1416,4 млн. АҚШ долларини, жумладан 470,6 млн. АҚШ долларини экспорт ташкил этди. Экспорт таркиби асосан  пахта толаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар, энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари, қора ва рангли металлар, машина ва ускуналар ҳамда бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келди.

***

2016 йилда вилоятда саноат маҳсулотлари ҳажми 8103,2 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,3 фоизни ташкил этди. Ҳисобот даврида 3274,0 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2015 йилга нисбатан 109,2 фоиз ўсиш таъминланди.

***

Ўтган йили вилоятда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг умумий ҳажми 4032,4 млрд. сўмни ташкил этди ёки 2015 йилга нисбатан ўсиш 105,9 фоизга етишига эришилди. Хусусан, ўсиш чорвачиликда 106,7 фоиз, балиқчиликда 129,3 фоиз, ўрмончиликда 103,8 фоизга етди.

***

2016 йили вилоятда фермер хўжаликлари томонидан 58 минг тоннадан зиёд картошка (2015 йилга нисбатан ўсиш 101,7 фоиз), 166 минг тоннадан кўпроқ сабзавот (2015 йилга нисбатан ўсиш 109,7 фоиз), 45 минг тоннадан ортиқ полиз маҳсулотлари (2015 йилга нисбатан ўсиш 107,4 фоиз), 305,5 минг тоннага яқин мева (2015 йилга нисбатан ўсиш 112 фоиз), қарийб 20 минг тонна узум (2015 йилга нисбатан 110,3 фоиз) етиштиришга муваффақ бўлинди.

***

2016 йилда вилоятнинг асосий капиталини кўпайтиришга 2346,8 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилиб, 2015 йилга нисбатан ўсиш суръати 103,2 фоизни ташкил этгани эътиборга сазовордир.

***

Ўтган йили коммунал қурилиш соҳасида 217,7 км узунликдаги ичимлик суви, 79,4 км узунликдаги газ тармоқлари ишга туширилди. Ўсиш 2015 йилга қараганда мос равишда 105,9 ва 115,5 фоизни ташкил этди.

***

2016 йили вилоятда 1968,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 111 фоизни ташкил этганини алоҳида мамнуният билан таъкидлаб ўтиш жоиз.

***

2014-2016 йилларда Фарғона вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш дастури доирасида 1678 та лойиҳалар амалга оширилди ва бу мақсадлар учун жами 813,8 млрд. сўм ҳамда 83,2 млн. доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Натижада 34,5 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

***

2016 йилда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури доирасида вилоятда 1156 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилишига эришилди. Дастурда белгиланган прогноз параметрлари ижроси таъминланиши ҳисобига йил якуни бўйича соҳанинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 51 фоизга тўғри келди.

***

Ҳудудий экспорт дастурига асосан вилоятдаги экспортёр корхоналар томонидан 2016 йилда 154,5 млн. долларлик товар ва хизматлар экспорт қилиниб, белгиланган прогноз 114,3 фоизга ёки 2015 йилга нисбатан 10 млн. доллар ортиғи билан бажарилди.

***

Фарғона вилоятини 2017-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан жорий йил давомида 1645,2 млрд. сўм миқдорида маблағларни ўзлаштириш ҳисобига 2077 та лойиҳаларни (саноат соҳасида 664 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 958 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 455 та) ишга тушириб, 25 минг 500 га яқин янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.