Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛАЛАР САРАЛАНДИ

×

 2017-09-12 11:27:23    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган  “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги “Энг намунали оила” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Халқимизга хос энг улуғ қадрият – оилани улуғлаш, унинг жамият ҳаётидаги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, шунингдек, ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур танловнинг маҳалла ва шаҳар-туман босқичларида 700 дан зиёд оилалар қамраб олинди.

Танловнинг вилоят босқичида 19 нафар оилалар иштирок этишди.

Қатнашчилар чиқишлари оила қуриш жараёни, қайнона-келин муносабатлари, фарзандларни гўзал ахлоқ, илму маърифат, жисмоний ва маънавий уйғунликда камолга етказиш, набиралар тарбиясидаги ҳаётий тажриба, оиладаги анъана ва қадриятлар, оила аъзоларининг китобсеварлиги, замон билан ҳамнафаслиги, кийиниш, муомала маданияти, дунёқарашининг кенглиги каби қатор мезонларга кўра адолатли баҳолаб борилди.

- Оилалардаги илм-у маърифатга ошнолик, меҳнатсеварлик ва ишбилармонлик, айниқса, ота-она ва фарзандлар, қайнона-келин муносабатларида ўзаро ҳурмат муҳитининг барқарорлиги юксак эътирофга лойиқдир, -дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси, “Ойдин” газетаси бош муҳаррири Хадичахон Каримова. – Мазкур танлов ана шундай  ибратли, нафақат ўз оиласи, маҳалласи, қолаверса, жамият ривожига сезиларли улуш қўшиб келаётган намунали оилаларни кашф этди.

Якуний натижаларга кўра 1-ўринга Олтиариқ туманидаги Тожибоевлар, 2- ўринга Марғилон шаҳридаги Тиллаевлар, 3-ўринга Боғдод туманидаги Тиллаевлар оиласи муносиб деб топилди. Шунингдек, “Китобсевар оила”, “Спортчи оила”, “Ишбилармон оила” “Меҳрибон қайнона”, “Аҳил оила”, “Саховатли оила”, “Ибратли келин”, “Файзли оила” номинациялари бўйича совриндорлар аниқланиб, уларга вилоят ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғолиб оилалар танловнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида ўтказиладиган республика босқичида иштирок этишади.