Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕКТЕМИРНИНГ ГЕРМАНИЯДАГИ ҒАЛАБАСИ

×

 2017-09-12 11:31:04    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимиз спортчи ёшларининг жаҳон ареналарида  улкан ютуқларни қўлга киритаётганлиги мамлакатимиз довруғини  таратмоқда.

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳам юртимизнинг кучли чарм қўлқоп усталари умумжамоа ҳисобида фахрли 2 ўринга сазовор бўлишди. Терма жамоа сафида вилоятимиз вакили, фурқатлик Бектемир Мелиқўзиев ҳам муваффақиятли қатнашиб, бронза медали соҳиби бўлганлиги қувонарлидир.

Таъкидлаш жоизки, Германияда ўтказилган жаҳон чемпионати  бокс ишқибозларига унутилмас таассуротларни тортиқ этди.  Ўзбекистон спортчилари ўз имкониятлари юқори эканлигини амалда кўрсатдилар. Битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалларига сазовор бўлишди. Бектемир Мелиқўзиевнинг муросасиз ўтказган беллашувлари нафақат мамлакатимиз, балки хорижлик мухлисларнинг ҳам диққат-эътиборига сазовор бўлди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Шуҳрат Ғаниев  спортчининг ютуғи билан яқинларини қутлаш мақсадида хонадонига ташриф буюрди. Фарғона фарзандининг муваффақияти мустақиллигимизнинг 26 йиллигига муносиб туҳфа бўлганлигини таъкидлади.  Ота-онасига эсдалик совғалари топширилди.

Ўғлим спортда эришган ютуқлари билан  Ватанимиз ривожига  ҳисса қўшаётганлигидан фахрланаман, – дейди Наврўза Сулаймонова. – Унинг чиқишларини отаси иккимиз ҳаяжон билан кузатиб борамиз.   Доимо зафар қозонишини тилаб, дуо қиламиз. Маҳалламизда кимдир Бектемирга ўхшаши ёхуд шогирд бўлиши ҳақида сўз юритса, оналик меҳрим янада жўшиб кетади.   Фарзандим камолидан чексиз шодланаман.