Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БОШОҚЛИ ДОННИ ЭКИШ

 2017-09-12 11:32:10    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу муҳим агротехник тадбир ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши зарур

 

Сентябрь ойининг дастлабки кунларида вилоятимизнинг барча ҳудудларида кузги бошоқли дон экинларини экиш мавсумини белгиланган агротехник тадбирлар талаблари асосида ташкил этиш мақсадида амалий семинарлар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган амалий семинарларда қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, олимлар, отрядларга бириктирилган масъул ходимлар ва фермерлар иштирок этишди. Семинарлар давомида мутахассислар томонидан фермер хўжаликларига керакли тавсиялар берилиб, бошоқли дон экиш мавсумини сифатли ўтказиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилди.

2018 йил ҳосили учун вилоятимизда 109 минг 200 гектар майдонга “Аср”, “Яксарт”, “Замин-1”, “Дурдона”, “Бардош”, “Таня”, “Гром” каби навларни экиш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун етарли миқдорда уруғлик захираси яратилди,-дейди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази Фарғона вилоят бўлими бош мутахассиси Одилжон Салайдинов. – Бу навлар вилоятимизнинг тупроқ ва иқлим шароити, сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда биологик хусусиятларига қараб жойлаштирилади.

Бошоқли дон экинлари очиқ майдонларда СЗТ-3,6, СЗУ-3,6 русумли экиш сеялкаларида, ғўза қатор ораларига махсус сеялкалар ва КРХ-4,2 русумли культиватор экиш мосламасида экилади. Ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва навларининг биологик ҳолатига қараб қуйидаги меъёрларда уруғ сарфланади:

эртаги муддатда – 220-230 кг/га;

ўрта муддатда – 230-240 кг/га;

кечки муддатда – 250 кг/га. Экиш чуқурлиги ўртача 3-5 см ни ташкил этиши лозим.

Вилоятнинг унумдорлиги юқори ерларида уруғни 3-4 см, қумли ерларда 4-5 см чуқурликда экиш, шамол таъсирида бўлувчи ва қор нисбатан кам ёғадиган Қўқон гуруҳи туманларида буғдой уруғини Фарғона гуруҳи туманларига қараганда 1 см чуқурроқ экилса, майсаларни қишдан беталофат, совуқ урмай чиқиши таъминланади.

Уруғ экилганидан кейин бир текисда ундириб олиш учун меъёрида суғорилади. Биринчи сувдан сўнг 7-8 кун ўтгач, уруғ тўлиқ униб чиқмаса, такрорий суғоришни ташкил этиш керак. Суғориш шарбат усулида амалга оширилади. Бу усулни қўллаш ғаллани макро ва микроэлементларга бўлган талабини қондириш билан бирга мулча вазифасини бажаради ҳамда сувнинг буғланишини камайтиради ва унинг тупроққа сингишини яхшилайди.

Ўз навбатида вилоятимизнинг Марказий Фарғона, Қолгандарё массивларининг ерлари шўрланган майдонларини қиш чилласида чилла суви билан қондириб суғориш ушбу майдонларнинг шўрланиш даражасининг пасайишига ва шўр ювилишига хизмат қилади. Бошоқли донни экишда мазкур тавсияларга амал қилиш шартномада белгиланганидек мўл ва сифатли ҳосил олишга кенг шароит яратади.