Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲСУЛОТЛАР СИФАТ НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ

 2017-09-12 11:33:05    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 30 августдаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қарорлари бўйича эндиликда маҳсулотларимиз чет элда рақобатдошлигини таъминлаш асосий ўринда туради. Халқаро талаблардан келиб чиққан ҳолда Президентимиз қарори бўйича ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунга қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда. Бундан кўзланган мақсад экспорт қилувчиларга кенг кўламда ёрдам бериш ва масъулиятини оширишдан иборатдир.

Қарорга асосан эндиликда ҳар бир вилоятда 2017-2019 йилларда карантин лабораторияларини ишга тушуриш ва махсус жиҳозланган кўчма лабораториялар билан таъминлаш режалаштирилган. Натижада тадбиркорларга катта қулайликлар яратилади. Чунки чет элга чиқарилувчи ўсимликлар маҳсулотлари ҳар томонлама сифатли ва зарарланмаган бўлиши талаб этилмоқда. Бунинг учун лаборатория таҳлиллари, экспертизаларини аниқлиги ва кечикмасдан ўз вақтида бажарилишига маҳсулотлар экспорти сифати ва назоратини кучайтирилишига катта эҳтиёж бор. Натижада республикамизда фитосанитария ҳолати яхшиланади ва чет элга зарарланмаган маҳсулотлар экспорт қилиниши таъминланади.

Вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги 447-сонли қарори билан ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария нормаларининг бажарилишини назорат қилиш ҳамда мақбул фитосанитария шароитларини таъминлаш назарда тутилмоқда.

Республика Давлат инспекцияси ҳузурида соҳани тизимли жадал ривожлантириш Жамғармаси ташкил этилади. Уни шакллантириш учун манбалар кўрсатиб ўтилган.

Қарорда ҳар бир туман ва шаҳарлардаги бозорларда карантин инспекторлари учун алоҳида хоналар ажратилиши кўзда тутилган. Зарарланган маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) учун 3 м.кубли махсус фумигация камералари жойлаштирилади. Бундан мақсад сотилаётган қишлоқ хўжалиги ва ўсимлик маҳсулотларини сақлаш даврида зарарли карантин организмлар билан зарарланиши ва тарқалишининг олдини олиш, аҳолини сифатли ва зарарланмаган маҳсулотлар билан таъминлаш имкониятлари кенгаяди.

Шунингдек, ўсимлик маҳсулотларини ўтказадиган асосий давлатлараро чегара ҳудудлари яқинида ҳамда вилоятлараро йўл-патруль хизматининг назорат ўтиш жойларида ҳам махсус зарарсизлантирувчи (фумигация) камераларини босқичма-босқич қуриш режалаштирилган. Бу каби изчил саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунда дунёда мавжуд 335 турдаги карантин объектларининг мамлакатимизга кириб келишининг олди олинади.

Вилоятимизда ҳам пахта толасини экспортга жўнатувчи Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги пахта терминалларида босқичма-босқич зарарсизлантирувчи фумигация камералари қурилади. Бинокорлик материаллари ва бошқа карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш мақсадида давлат инспекциясининг ҳудудий тузилмаларида термик ишлов берувчи махсус камералар барпо этилади. Келажакда қарорда кўрсатиб ўтилганидек тармоқ мутахассисларини касбга йўналтирилган хорижий муассасаларда ўқитиш ва малакасини ошириш мўлжалланмоқда.

Мазкур қарор бўйича амалга ошириладиган тадбирлар ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини янада оширади. Тадбиркорлар, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, такрорий экинлар экиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишга рағбатлантиради. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқарилаётган ўсимлик маҳсулотларининг нархи ва сифати бўйича ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширади. Деҳқон ва фермерларга мустақил экспорт қилиш, даромадларини ошириш, оиласининг моддий фаровонлигини кўтариш имкониятини яратади. Сифатли экспорт қилинган маҳсулотлар эвазига қўшимча валюта тушумларини кўпайтиради. Шунингдек, уларни ўзимизда қайта ишлаш бўйича янги лойиҳаларни инвестициялаш учун имкониятни кенгайтиради. Чет эллик харидорларнинг бизга бўлган қизиқишини оширади ва маҳсулотларимизнинг жаҳонда қабул қилинган меъёр ва стандартларга мувофиқлигини таъминлашни тизимли амалга оширишни йўлга қўяди.

Бир сўз билан айтганда, ўсимликлар карантини бўйича қабул қилинган янги қарор халқимизнинг моддий фаровонлигини кўтаришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.