Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МИНГ ДАРДГА ШИФО

 2017-09-12 11:34:52    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқимизда асал минг дардга шифо, деган ажойиб нақл бор. Бунинг мантиқий ижобати сифатида улуғ бобокалонимиз Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида берилган рецепт-тавсияларнинг 500 дан ортиғи айнан асалари заҳари ва бошқа маҳсулотларига асосланганлигида ҳам кўриниб турибди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифлари чоғида биринчи навбатда вилоят асаларичилар уюшмаси фаолияти билан танишганликлари, бу соҳада фарғоналиклар тўплаган тажрибани бутун республикага тарқатиш орқали Ўзбекистон асаларичилигини юксак даражага кўтариш лозимлигини таъкидлаганликлари бежиз эмас.

Бир вақтлар 10-15 нафар асаларичиларни бирлаштирган уюшма сафида айни пайтда 1200 нафардан ортиқ малакали мутаҳассислар меҳнат қилмоқда. Улар орасида иш тажрибаси водийда, республикадагина эмас, хорижий давлатларда ҳам қизиқиб ўрганилаётган ва юксак баҳоланаётган аричилар бор. Чимёнлик Олимжон, Бобомурод, Турсунмурод Аҳмедовлар, қўқонлик Нуриддин Аҳмедов, қувасойлик Ғанижон Юлдашев, фарғоналик Александр Картунов, Қўчқор Каримов, Бахтиёр Парпиев шулар жумласидандир. Улар, оила аъзолари билан бирга 1500-2000 тагача она ариларни парвариш қилиб, юқори маҳсулот ва истиқболли насллар етиштирмоқдалар. Бундан 2 йил илгари вилоят бўйича минг тоннага яқин асал етиштирилган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткични 1700 тоннадан ошириш учун курашилмоқда.

Асосий мақсад, аҳолини сифатли асал билан таъминлашдан ташқари, вилоятда хориждан келтирилган наслли асалариларни кўпайтириш ва хорижга сотиш, асалари чанглатиши орқали қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кескин оширишдан иборат, – дейди вилоят асаларичилар уюшмаси раиси, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Шерали Суярқулов. – Бу соҳада илмий изланишларни кучайтириш билан бирга, Украина, Қозоғистон, АҚШ, Исроил, Россия, Испания, Канада, Швейцария сингари хорижий давлатларнинг асаларичи мутахассислари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, улар тажрибасини ўрганиш ва амалий фаолиятимизда кенг қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қозоғистон, Украина ва Германиядан олиб келинган сермаҳсул ари зотлари вилоятимиз шароитларига мослаштирилиб, юксак натижаларга эришилмоқда. Фарғоналиклар йил давомида 30 минг она асалариларни хорижга экспорт қилиб, бундан катта даромад олаётганликлари ҳаммани қувонтирмоқда.

Шу муносабат билан қизиқ бир воқеани эслаб ўтмоқчиман, – дея сўзини давом эттирди уюшма раиси. – 2008 йилда Ўзбекистон асаларичилари делегацияси таркибида тажриба алмашиш учун Америкада бўлдик. Мамлакат пойтахтида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган митингда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Бил Клинтон ҳам иштирок этди.

Менга сўз беришганда, мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида асаларичиликни жадал ривожлантиришда америкалик олимлар ва мутахассислар билан ҳамкорлик юксак самара бераётганлигини фактлар асосида айтиб бердим. Митинг тугаётганда ичкарига кириб кетган президент кутилмаганда қайтиб чиқиб, мен ва Аҳаджон Мўйдиновнинг қўлимиздан ушлаб, сизлар Ўзбекистонданмисизлар, деб сўради. Ҳа, ўзбекмиз, Ўзбекистонданмиз, дея жавоб қайтардик. Шунда у, ўнг қўлининг бош бармоғини баланд кўтариб, президентингиз Ислом Каримов зўр одам, дедида, биз билан хайрлашиб қайтиб кетди.

Вилоят уюшмаси самарали ишлари ва илмий изланишлари билан республикамизнинг чинакам тажриба мактабига айланди. Ҳозирги пайтда Андижон ва наманганликларгина эмас, Хоразм, Жиззаҳ, Самарқанд ва сирдарёликлар ҳам тажриба ўргангани Фарғонага келиб, ўз билим, малака ва маҳоратларини ошириб кетмоқдалар. Республика ҳукумати ва вилоят ҳокимлигининг амалий ёрдами билан Фарғона шаҳар Ўрмончилар кўчасида икки қаватли мухташам бино қурилиб, асаларичиларга топширилди. Бино атрофида икки гектарли боғ яратилиб, бу ерда асалари ёқтирадиган ва озиқланадиган дарахт ҳамда ўсимликлар парваришланмоқда. Бино ичида эса асалари уяси ишлаб чиқариладиган, маҳсулот қадоқлайдиган ва канди цехлари, наслчилик лабораторияси, ўсимликлар билан ишлайдиган бўлим ишлаб турибди. Ёш асаларичиларга касб сирлари ва илмий асосларни ўргатадиган махсус мактаб очилган. Машғулотларни Ботир Қодиров сингари шу соҳанинг етак мутахассислари олиб бормоқдалар. Янги бинога кўчиб ўтилиши муносабати билан 40 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Фарғоналик мутахассислар кейинги йилларда Исроил давлатидаги ҳамкасблари билан мунтазам борди-келди ва тажриба алмашишни йўлга қўйдилар. У ерда экинларни чанглатиш орқали сифатли асал ва юқори ҳосил олиш технологияси жуда ривожланган. Бу тажриба синчиклаб ўрганилиб, вилоятимиз шаҳар ва туманларида кенг жорий этилмоқда. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, асаларичи хўжаликлар йил давомида 10 млрд.сўмлик асал ва асалари маҳсулотлари етиштирсалар, пахта, ғалла ва бошқа экинларни асалари орқали чанглатиш йўли билан 120 млрд.сўмгача фойда келтирмоқдалар. Шу боис амалда бу ишлар кўламини илмий асосларда кенгайтириш ва маҳсулдорликни ҳозирги замон талаблари даражасига кўтариш имкониятлари яратилади.

Фарғона асларичилигининг келажаги янада ёрқин ва салмоқлидир.