Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз)

 2017-09-12 12:32:32    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 25 465 тани ташкил қилиб, шундан 25 041 таси ёки 98,3 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 5 535 та (21,7 фоизи), саноат 5 143 (20,2 фоизи), қурилиш 2 058 та (8,1 фоизи), ахборот ва алоқа 1 041 та (4,1 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 1 379 та (5,4 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

2017 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:



Рўйхатга
олинганлар

Фаолият
кўрсатаётганлар

бирлик

якунга нисбатан фоизда

бирлик

якунга нисбатан фоизда

Жами

25 465

100,0

25 041

100,0

шу жумладан:





қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

1 379

5,4

1 354

5,4

саноат

5 143

20,2

5 084

20,3

қурилиш

2 058

8,1

2 030

8,1

савдо

5 535

21,7

5 427

21,7

ташиш ва сақлаш

1 007

4,0

991

4,0

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

1 101

4,3

1 085

4,3

ахборот ва алоқа

1 041

4,1

1 023

4,1

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

628

2,5

624

2,5

бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш

7 573

29,7

7 423

29,6


Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 79,2 фоизи тижорат ташкилий ҳуқуқий шаклидаги корхоналар, шундан 40,6 фоизи хусусий корхоналар, 0,9 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 0,3 фоизи акциядорлик жамиятлари, 37,4 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

Рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар-юридик шахслар мулкчилик шакллари бўйича қуйидагича тақсимланади:

 

1 июль ҳолатига,
умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида



2017 йил январь-июнь ойларида жами 2 272 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари – 2 134 та). Уларнинг асосий қисми Фарғона шаҳар (вилоят бўйича рўйхатга олинган жами корхона ва ташкилотларнинг (20,0 фоизи), Қўқон шаҳар (13,5 фоиз), Марғилон шаҳар (10,0 фоиз), Бувайда тумани (6,4 фоиз), Қува тумани (6,3 фоиз), Олтиариқ (4,7 фоиз) туманларига тўғри келди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 31,8 фоизи саноат, 23,8 фоизи савдо ва 8,5 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаларига тўғри келади.

Ҳисобот даврида 668 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 115 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 17,2 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.

2017 йил январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳамда аҳоли бандлиги бўйича давлат ва нодавлат секторларининг нисбати қуйидагича ифодаланади:

        умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида