Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Демография ва меҳнат бозори

 2017-09-13 17:32:43    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 3 587,4 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 57,3 минг кишига ёки 1,6 фоизга кўпайди.

Аҳолининг табиий ўсиши 13,5 минг кишини ташкил этди.

2017 йил январь-июнь ойларида миграция сальдоси, дастлабки маьлумотларга кўра, - 0,8 минг кишини ташкил қилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-июнь ойларида қуйидагича ифодаланади:



минг киши

Ҳар 1000 кишига

2016 й.

2017 й.1)

ўсиш,
камайиш (-)

2016 й.

2017 й.1)

Туғилганлар

34,0

32,9

-1,1

19,4

18,5

Ўлганлар

8,2

 8,9

0,7

4,7

5,0

шу жумладан бир ёшгача болалар 1000 туғилган болаларга нисбатан

0,3

0,3

-0,1

7,5

6,9

Табиий ўсиш

25,8

24,0

-1,8

14,7

13,5

Никоҳлар

8,9

9,7

0,8

5,1

5,5

Ажралишлар

1,7

1,7

0

1,0

1,0


Туғилиш даражаси. 2017 йилнинг январь-июнь ойларида туғилганлар сони 32,9 минг кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (34,0 минг киши) нисбатан 1 159 тага кўпайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 18,5 промиллени ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (19,4 промилле) нисбатан - 0,9 промиллега камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Қўқон, Кувасой шаҳрида (18,0 дан 17,0 промиллега), Фарғона шаҳрида (17,0 дан 16,0 промиллега), Данғара, Куштепа (21,0 дан 20,0 промиллега),  Ёзёвон, Фурқат, Ўзбекистон (19,0 дан 18,0 промиллега), Сўх (17,0 дан 16,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлим даражаси. 2017 йилнинг январь-июнь ойларида ўлганлар сони 8,9 минг кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (8,2 минг киши) нисбатан 666 тага кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил қилди (2016 йил январь-июнь ойларида  5,0 промилле.

Ўлганлар сонининг камайиши Фарғона (7,0 дан 6,0 промиллега) шаҳрида, Данғара, Фурқат, Қўштепа, Ўзбекистон, Тошлок (6,0 дан 5,0 промиллега), Учкўприқ, Олтиариқ, Бешариқ, Қува,  Фарғона, Боғдод, Риштон ва Бувайда (5,0 дан 4,0 промиллега), Ёзёвон, Сўх (4,0 дан 3,0 промиллега) туманларида кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 65,0 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,0 фоизи - ўсма касалликларидан, 5,9 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 3,4 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 6,0 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган,

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-июнь ойларида бир ёшга тўлмаган 268 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 7,8  промиллени ташкил қилди (2016 йилнинг январь-июнь ойларида 7,0 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 39,9 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 21,0 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 26,1 фоизи – туғма аномалиялардан ва 7,8 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2017 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида 9,7 минг та никоҳлар ва 1 718 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 5,5 та никоҳ (2016 йилнинг тегишли даврида 5,1 та) ва 1,0 та ажралишлар (2016 йилнинг тегишли даврида – 1,0 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-июнь ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 6 754 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 8 069 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 1 315 кишига (2016 йилнинг шу даврида - минус 935 киши) тенг бўлди. Энг катта минус қолдиқлар Фарғона тумани (минус 389), Қўқон шаҳрида (минус 207), Марғилон шаҳрида (минус 101),  Данғара (минус 131) туманида кузатилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-июнь ойларида қуйидагича ифодаланади:

 Ҳар 1000 кишига

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йил январь-июнь ойларига нисбатан 100,7 фоизни, 2 028,1 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 56,5 фоизини ташкил қилди.

2017 йил январь-июнь ойларида бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 13 322 нафар фуқаро мурожаат қилди.
Иш қидириб мурожаат этганлар Қўқон (1 260 кишига), Фарғона (1 115 кишига), Марғилон (949 кишига) шаҳарларида, Бағдод (791 кишига), Риштон (763 кишига) ва Учкўприк (657 кишига) туманларида кўп. 

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 12 087 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич Қўқон (1 210 киши), Фарғона (1 067 кишига) шаҳарларида, Олтиариқ (873 киши), Бағдод (705 киши), Риштон (698 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

Ўтган давр мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 737 нафари ишсизлик мақомини олган.   

Бандликка кўмаклашувчи марказлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:

(киши)