Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 154 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДУНЁГА ҲАЙРАТ УЛАШИШ УЧУН

 2017-09-18 11:17:47    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштонда янги уй музейи очилди.

 

Риштон тумани Бешкапа қишлоғида жойлашган Тоҳиржон Ҳайдаров уй- музейи ва мазкур бинода Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят бўлими томонидан ташкил этилган янги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кенг ва каттагина уй деворлари, ҳовли саҳнини ўзбекнинг даҳо шоирлари Алишер Навоий ва Бобур Мирзоларнинг асарларига жуда нозик чизгилар билан ишланган миниатюралар, мураккаб ва нафис нақшлар, ўзига хос услуб билан яратилиб, мовий ва зумрад ранг бериб безатилган, деворга алоҳида тартиб ва дид билан жойлаштирилган, табиат тасвирлари туширилган турли ҳажмдаги рангин ва сержило товоқлар, кўзалар, миллий руҳда ишланган ўйинчоқлар композицияси эгаллаб турибди.

Игна билан ишланган бу суратларнинг бошқаларидан афзаллик томонлари шуки, оддий бўёқлар вақт ўтиши билан ўчиши, ўз аслини йўқотиши мумкин. Бу усулда ишланган расмларнинг эса умри узоқ  бўлади. Албатта, бундай иш жараёни осонлик билан кечмайди.

Битта асар яратиш учун анчагина вақт сарфлашга тўғри келади, –  дейди Тоҳиржон Ҳайдаров. – Биргина Бобурнинг суратини ишлашга  бир йилча вақт сарфлаганман. Нақшини танлашга ҳам кўп вақт кетган эди. Чунки Амир Темур суратига ишланган нақш Бобур суратига уйғун бўлолмайди. Ҳар бир суратнинг ўз табиати, характери бор. Ҳар бир суратни алоҳида масъулият ва катта тайёргарлик билан бошлаш талаб қилинади.

Тоҳиржон  юзлаб таниқли кишиларнинг шаржларини ҳам  ишлаган. “Шарж”  деганда товоққа кишиларнинг ўртоқлик ҳазиллари билан ишланган суратлари тушунилади. Авваллари бундай суратларни “Муштум” журналида кўп кўрганмиз. Ҳозир эса айнан шундай суратлар устанинг саъй-ҳаракатлари билан  ўчмас бўлиб товоқларга ҳам кўчган.  Шаржнинг мураккаб ва нозик томони ҳам шундаки, унда, аввало, қаҳрамоннинг ички оламини билишга тўғри келади. Чунки расмдаги кишининг қиёфасидан унинг характери акс этиб туриши керак. Кулол мусаввир ишлаган шаржлар орасида Озод Шарофиддинов, Неъмат Аминов, Эркин Воҳидов, Эргаш Каримов, Турсунали Полвон, Абдулла Орипов, Ҳожибой Тожибоев, Муҳаммад Юсуф ва  яна бир қатор таниқли актёрларнинг ҳам қиёфалари акс этган.

Эндиликда ҳунарманд мусаввир яратган асарлар хорижлик санъат ихлосмандлари ва сайёҳларнинг ҳам диққатини тортиб, уларга ҳайрат улушмоқда. Ҳозирда Япония, Германия каби кўплаб ривожланган мамлакатлар мусаввир кулолни ўз юртларида кўргазма ташкил этиш учун  таклиф қилмоқдалар.

Ҳозирда устанинг 30 га яқин  шогирдлари бор. Ўғиллари ҳам ёнига кириб қолишган. Айниқса, кичик ўғли Темурбек ҳозирда сопол товоқларни қолипда эмас, қўлда ясаш сирларини ўрганяпти.

Риштон туман ҳокимлиги томонидан ижодхона ва янги музей  қуриш  учун марказга яқин йўл бўйидан 10 сотих ер майдонининг ажратиб берилиши уста кулол мусаввирнинг ижод маҳсулини томоша қилмоқчи бўлган мухлислар ва сайёҳларга қулайлик туғдирди. У ўша ижодхона қурилишини жадаллаштириб  мустақиллигимизнинг 26 йиллик тўйига тўёна қилди.

Қўқон – Фарғона катта магистрал йўли ёқасида бўй ростлаган бу музей ва ижодхонага жойлаштирилган 1000 га яқин экспонатлар: турли ранг ва  ҳажмдаги  кўза, лаган, товоқ ва 100 дан ортиқ шаржлар, тарихий шахслар ҳамда обидалар акси туширилган асарлар, миллий руҳ уфуриб турган ўйинчоқлар ҳали кўпчиликда, шунингдек, дунё нигоҳида ҳам ҳайрат уйғотади, деган умиддамиз. Дарҳақиқат, оддий лойдан ясалган мўъжизавий асарлар ҳозирда хориж санъатшуносларининг ҳам диққатини тортмоқда.

Шу куни бу гўшада қишлоқ аҳли учун янги, 500 дан зиёд китоб заҳирасига эга бўлган кутубхонанинг очилиши ҳам ҳаммани бирдек қувонтирди. Шу куни кутубхонага меҳмонлар томонидан ўзбек мумтоз ва ҳозирги адабиёт намуналарига оид яна бир қанча китоблар туҳфа қилинди. Меҳмонлар томонидан  Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрамига муносиб тўёна бўлиб очилган мазкур музейнинг келажакда нафақат  юртдошларимиз, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам маънавият масканига айланиши тўғрисида илиқ фикрлар айтилди.