Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 179 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚИ ҲИМОЯЛАНМОҚДА

 2017-09-18 11:20:11    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Иқтисодиёт ривожланишининг етакчи омилига айланган тадбиркорлик тараққиёти бевосита унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш прокуратура органи вакилларининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

Жумладан, давлат бошқаруви, назорат органлари томонидан  йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилмоқда, тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда. Турли хил муаммоларини ҳал этиш учун ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Таҳлиллар натижасида ўтган давр ичида 1648 нафар тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилгани аён бўлди. Бунга йўл қўйган мансабдор шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди. 30 та ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан протест келтирилди. Тадбиркорларнинг манфаатларини кўзлаб жами  1 млрд. 377 миллион сўмни ундириш ҳақида 94 та даъво аризалари киритилди. 97 нафар тадбиркорларга етказилган 485,7 миллион сўм зарар ихтиёрий қопланди. 5 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилди. 1310 нафар тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятларини тўхтатиш сабаблари индивидуал тарзда ўрганилиб, ишни қайтадан йўлга қўйишлари борасида ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу тариқа жорий йилнинг 7 ойи мобайнида 108 та тадбиркорлик субъектларининг фаолиятлари қайта тикланди. 213 та иш ўринлари йўқотилишининг олди олинди.

Чунончи, дастгоҳлари етарли бўлмагани туфайли Данғара туманидаги тадбиркор С.Муҳитдинова шу йилнинг 31 май куни фаолиятини тўхтатган эди. Туман прокуратураси аралашуви билан унга янги тикув дастгоҳлари сотиб олишида амалий кўмак берилиши натижасида тадбиркор аёл фаолиятини қайта йўлга қўйди.

Олтиариқ туманидаги “Nyu  Sastle bread” хусусий корхонаси айланма маблағлари йўқлиги сабабли фаолиятини тўхтатган. Туман прокуратураси аралашуви билан корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ҳудуддаги бозорларда сотилишида амалий ёрдам кўрсатилгани натижасида корхона фаолияти қайта тикланди ва 2 та янги иш ўрни яратилди.  

Вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлар билан бевосита учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 300 та ана шундай учрашувлардаги бевосита мулоқотлар мобайнида тадбиркорларнинг 1095 та муаммолари тезкорлик билан ҳал қилинди.  Уларнинг 263  нафарига 16 млрд. 729 миллион сўм кредит олиб берилиши, 48 нафарига ишлаб чиқариш ва фаолиятларни кенгайтиришлари учун бино қурилишига 55 гектар ер майдонлари ажратилиши, 8 нафарига бўш турган бинолар ижарага берилиши, 84 нафарига электр ва газ таъминоти муаммоларининг ҳал қилиниши, 31 нафарига лицензия ва бошқа рухсатномалар топширилиши, 659 нафарига ҳақларининг ундирилиши, назорат-касса машинаси ўрнатилиши, кадастр ҳужжатларининг расмийлаштирилиши, тўлов терминаллари билан таъминланиши ва бошқа масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Айни чоғда давлат бошқарув, назорат идоралари, ҳокимликлар, ўзини ўзи бошқариш органларида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши борасида қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, раҳбар ва ходимларнинг масъулиятини кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун барча шаҳар ва туманларда аҳолига қулай манзилларда Республика Президентининг Халқ қабулхоналари фаолият юритяпти. У ерда    оғзаки ва ёзма мурожаатлар синчиклаб ўрганилиб, муаммолар қонун доирасида ҳал этилмоқда. Прокуратура вакиллари ҳам қонунчилик юзасидан йўлланаётган мурожаатларнинг ечим топишида ҳисса қўшмоқдалар. Мурожаатларда кўтарилган масалалар умумлаштирилиши баробарида жамият тараққий этиши йўлида тегишли   қарорлар қабул қилинмоқда, қонунчилик такомиллаштирилиб борилмоқда. Халққа хизмат қилишни шарафли бурч, деб билган прокуратура органлари ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, барча соҳаларда қонунийликни таъминлашга астойдил интилмоқдалар.