Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 221 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШАШКАЧИ ҚИЗ ҒАЛАБАСИ

×

 2017-09-18 11:23:09    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Нияра  Абдишаева  Фарғона шаҳар 40-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синфида аъло баҳоларга ўқиш билан бирга спортнинг шашка тури билан ўн йилдан буён шуғулланади. Фарғона вилоят айрим ўйин турларига ва енгил атлетикага  ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси халқаро ареналарда Ватанимиз спорт шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

  Болгариянинг Кранево шаҳрида  ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида шашка бўйича жаҳон чемпионати  бўлиб ўтди. Унда Россия, Белорусия, Украина, Молдова, Эстония, Латвия каби ўндан зиёд давлатлардан 200 нафар  сараланган спортчи иштирок этди.

Жаҳон чемпионатида 2001-2003  йилларда  туғилган қизлар  ўртасида вилоятимиз вакили тезкор шашка тури бўйича баҳсларда  юқоридаги  давлатлар спортчилари  билан баҳслашиб, якунда ўз  ёш тоифасида 2-ўринни эгаллаб,  кумуш медаль соҳибига айланди. Чемпионатда Нияра фарғоналик Малика Халилова билан миллий терма жамоамизнинг умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллашига муносиб ҳисса қўшишди.  

Келажаги  порлоқ, умидли шашкачи  Н.Абдишаева учун 2017  йил  омадли келди. Унинг  эришган  ютуқлари салмоқли. Йил бошида спорт устаси деган номга сазовор бўлди. Апрель ойида  Тошкентда  ўтказилган шашка  бўйича  республика  чемпионатида  классик, блиц ва рапид  йўналишларининг  ҳар бирида 3 та олтин медални қўлга киритди.  Бундан ташқари  ўндан ортиқ давлат спортчилари  иштирок  этган  Осиё чемпионатида олтин медаль  Ниярага насиб этди.

Иқтидорли шашкачи шу йил 19-29 октябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида  аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборди.