Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУШТАРАК МАҚСАДЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

×

 2017-09-18 11:28:46    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ жойларда ташкил этилган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятидан аҳоли мамнун.

Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар янгича ёндашув асосида қайта кўриб чиқилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман ва шаҳарларда аниқланган, вилоят даражасида ҳал этиладиган муаммолар ечими ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилаётир.

Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида ўтган даврда 49 та лойиҳа амалга оширилди. Саноат йўналишида 11 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 25 та лойиҳа ишга туширилиб, 300 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да барча маҳаллаларда очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ташкил этилиб, муаммоларга ижобий ечим топилмоқда.

Туман комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тўрт секторга бўлиниб, уларга туман ҳокими, прокурори, ички ишлар бўлими ва давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари раҳбар этиб бириктирилган.

Ҳар бир сектор бўйича масъуллар таркиби, секторлар фаолиятини назорат қилиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари, мувофиқлаштирувчи штаблар ташкил этилган. Секторлар фаолиятида уй-жой, коммунал, газ, сув, электр энергияси таъминоти, ички йўллар сифати ва транспорт қатновини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш, кредит олиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, бандлик, оила ва маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларга нафақа тайинлаш сингари қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман ҳокими Таваккал Раҳимов раҳбарлик қилаётган секторга "Соҳибкор", "Тул", "Қалъача", "Ғазнов", "Девайрон", "Ленбург" маҳалла фуқаролар йиғини киритилган. Ушбу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳар бир хонадонга кириб, фуқаролар билан мулоқот қилиш, муаммоларини ўрганиш, турмуш даражасини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, манзилли дастурлар ижросини назорат қилиш бўйича тегишли ишчи гуруҳи ташкил этилган. Ҳар куни туман ҳокими 25-30 оилага кириб, уларнинг яшаш тарзи ва муаммоларини ўрганмоқда. Маҳаллалардаги қатор муаммоларга амалий ечим топилмоқда.

– Туман ҳокими раҳбарлигидаги секторнинг ишчи гуруҳи штаби агросаноат касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган, – дейди "Соҳибкор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эргашали Тўраев. – Ўтган вақтда тегишли давлат ташкилотлари томонидан унинг фаолиятини тўғри ташкил этиш, вазифалар аниқлигини таъминлашга қаратилган бир неча семинар-йиғилишлар ўтказилди. Тадбирларда маҳалламиз кесимида ечимини кутаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, аҳоли мурожаатлари ҳам атрофлича ўрганилди. Улар асосида эски "Йўл харитаси" қайта тузилиб, вазифаларнинг ижро муддати ва масъуллар рўйхати шакллантирилмоқда. Айни пайтда ишчи гуруҳимиз билан харитани янада такомиллаштириш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Секторда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кам таъминланган, муҳтож фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ўтган вақт мобайнида ишчи гуруҳи саъй-ҳаракати билан ҳомийлар жалб этилиб, “Соҳибкор” маҳалласида истиқомат қилувчи 10 та кам таъминланган оилага пул ва дори воситалари кўринишидаги моддий ёрдам ажратилди. Уларнинг фарзандларига мактаб формалари туҳфа қилинди. Бундан ташқари, маҳалла фаоллари ва саховатпеша фуқаролар ҳамкорлигида маҳалладаги 15 та кам таъминланган оила ҳамда 8 нафар ногирон фуқаро ҳолидан доимий хабар олиниб, зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан аҳоли турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини янада ошириш, турли соҳалардаги муаммоларни жойида ҳал этишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани халқимизнинг давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.

– Чап оёғим оғриб, анчадан буён неварам билан қийналиб келаётган эдим, – дейди “Тул” маҳалласида яшовчи Дилрабо Ҳайдарова. – Туманимиз ҳокими бошчилигида мутасаддилар келиб, суҳбатлашди, бундан кўнглим тоғдек кўтарилди. Айниқса, шифохонада даволанишим учун йўлланма ҳамда маҳалладан моддий ёрдам берилганлиги менга катта мадад бўлди. Мендай бир кўнгли ўксик одамга шунча ғамхўрлик кўрсатаётганлар омон бўлсин. Мана шундай хайрли ишлар ташаббускори Президентимиздан беҳад миннатдорман

Туман прокурори Жаҳонгир Фозилов ўз ҳудудида ҳар куни тадбир ва учрашувлар ташкил этиб, “йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратмоқда. “Сарибозорча” маҳалласидаги “Себзор” кўчасига ичимлик суви тортилди. 400 метр ички йўлга шағал ётқизилди. Шу кунгача маҳаллаларда аниқланган 24 та масала ижобий ҳал этилди. Ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий вазият барқарорлигини мустаҳкамлаш чоралари кўрилди. Маҳалла фаоллари ва профилактика инспектори ҳамкорлигида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар вақтида қилинган мурожаатларнинг асосий қисми, жумладан, ичимлик суви муаммоси, йўлларнинг таъмирталаблиги ва моддий ёрдам бериш масалалари ижобий ҳал этилаётир.

– Ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришда секторлар муҳим ўрин тутмоқда, – дейди туман прокурори Ж. Фозилов. – Одамлар билан юзма-юз мулоқот орқали кўплаб масалаларни жойида ҳал этишга эришилмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам жалб этилиб, аҳоли, жумладан, хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида олиб борилаётган тарғибот-профилактика ишлари самарадорлигига эътибор қаратилаётир. Бунинг натижасида жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда. Энг муҳими, фуқароларнинг тинч ва осуда  ҳаёти таъминланиб, турмуш фаровонлиги юксалмоқда.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Баҳром Раҳмонқулов ҳам ўзига бириктирилган “Ҳушёр”, “Себзор”, “Қақир”, “Шарқобод”, “Қизилқиёқ” маҳаллаларидаги дастурлар ижросини қатъий назоратга олган. Кейинги йилларда ушбу маҳаллаларда томорқачилик маданияти ривожланиб, аҳолининг даромади яхшиланмоқда. Хонадонларда бўш турган ерни учратмайсиз. Картошка, сабзи, пиёз, помидор, қўйингки, барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилган. Ўтган давр мобайнида ҳудудда чегарани бузиш ҳолати билан боғлиқ 3 та жиноят қайд этилган. Айни кунларда сектор раҳбари томонидан бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича аниқ тадбирлар белгилаб олинган.

Зангат қишлоғи ёшлари жорий ўқув йилини янги умумтаълим мактабида бошлади. Бу ерда 140 ўринли янги ўқув биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Мазкур мактаб жойлашган ҳудудга туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлик қилмоқда.

– Ҳар куни бириктирилган маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан учрашмоқдамиз, – дейди туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Фарид Тўрабоев. – Уларнинг ҳар битта мурожаатини эътибор билан ўрганиб, ечимини топишга ҳаракат қиляпмиз. Халқимиз бундай саъй-ҳаракатлардан руҳланиб, ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилаётгани эътиборга лойиқ.

Секторлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудда яшаётгани аҳоли билан ҳамнафас бўлиш, муштарак мақсадлар йўлида ҳамжиҳатликда иш юритиш, эзгу ташаббусларни тўлиқ рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бинобарин, “йўл харитаси” ижросини таъминлаш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, пировардида эл-юрт тараққиёти ва фаровонлигига хизмат қилмоқда.