Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИПАК ШАҲРИНИНГ БЕБАҲО АНЪАНАЛАРИ

×

 2017-09-18 11:30:42    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Қадимий ва бой тарихи, бетакрор маданияти билан шуҳрат қозонган қадимий ва навқирон Марғилон шаҳрида анъанавий “Атлас байрами” миллий матолар фестивали бошланди. Мазкур фестиваль юртимиз ҳунармандлари, санъат усталари, ҳорижлик ҳамкорлар ва сайёҳларни шаҳар бағрида тўплади.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, ДиВиВИ (DVV) халқаро компанияси, «Ҳунарманд» уюшмаси, вилоят ҳамда Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган «Атлас байрами» учинчи миллий матолар  фестивалида  60 дан зиёд хорижлик ҳамкорлар жам бўлди.

Марғилон шаҳридаги “Ҳунарманд” уюшмасида бошланган фестивальни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев кириш сўзи билан очди.

Вилоят раҳбари ўз нутқида қадим ўзбек ипакчилигининг довруғи, ҳунармандчилигимизнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳамда ўтказилаётган тадбир ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишига асос бўлишини таъкидлади.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Акобир Ҳакимов, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Дандев Бадарч, ташкилотнинг фахрий аъзоси Майкл Баррилайн, ЮНЕСКОнинг Алмати минтақавий филиали раҳбари Криста Пиккат хоним ва бошқалар сўзга чиқдилар. Улар ўз нутқида мамлакатимизда ҳунармандчиликка бўлган юксак эътибор, ўзбек ҳунар усталарининг меҳнат намуналари дунёда ўз эътирофини топаётганини мамнуният билан эътироф этдилар.

Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлиги кенг қамровли. Таъкидлаш ўринлики, юртимизнинг БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО билан ўзаро ҳамкорлиги алоҳида эътиборга молик. Халқларнинг маънавий дунёсини юксалтириш, улар ўртасида ўзаро маданий ва маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали жаҳонда тотувлик ва бағрикенглик ғояларини қарор топтиришга қаратилган мазкур ташкилот бажараётган вазифалар мамлакатимизда амалга оширилаётган эзгу ишлар билан ҳамоҳангдир.

– Ташкилотимизнинг асосий мақсадларидан бири номоддий-маданий меросни сақлаб қолишдан иборат. Уч йил илгари асос солинган бу байрам ана шу эзгу ишни янада кенгайтиришга, халқаро мутахассисларнинг миллий анъаналарга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда, – дейди ташкилотнинг Алмати минтақавий филиали раҳбари Криста Пиккат. – Бу йил унда иштирок этаётган давлатлар сони ҳам бирмунча ортган.  Бир сўз билан айтганда, фестиваль  унинг иштирокчиларига авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий мерос, бебаҳо атласнинг яратилиш тарихидан тортиб бугунги тараққиёт босқичи ҳақида батафсил маълумот беради.

Бу йилги фестиваль доирасида амалий семинар-тренинглар, илмий конференциялар ташкил этилиб, уларда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари, Россия Федерацияси ҳамда мамлакатимизнинг етук мутахассислари томонидан машғулотлар олиб борилди. Ана шу сабоқларда иштирок этган ҳунармандларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Очилиш маросимидан сўнг анжуман қатнашчилари шаҳардаги “Ёшлик” хиёбонида вилоятлардан ташриф буюрган ҳунармандлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар. Миллий дорбозлик ва қўғирчоқ томошалари, кураш, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Қува, Олтиариқ туманларидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг фольклор жамоалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага хуш кайфият улашди.

Кечки дастурда ЮНЕСКОнинг Тинчлик йўлида элчиси, санъат арбоби, дизайнер Биби Рассел хоним ташаббуси билан тайёрланган дефиле кўргазма намойиш этилди.

Фестиваль Марғилон шаҳри бўйлаб давом этмоқда.