Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТИНЧЛИК ВА ҲАМКОРЛИК САМАРАЛАРИ

×

 2017-09-21 09:19:03    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Илгари хабар қилганимиздек Марғилон шаҳрида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ДиВиВИ (DVV) халқаро компанияси, «Ҳунарманд» уюшмаси, ЮСЕЛ компанияси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган «Атлас байрами» учинчи миллий матолар  фестивали якунига етди.

Фестиваль доирасидаги тадбирларда ҳорижлик сайёҳлар ва мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудидан ҳунар усталари иштирок этиб, ранг-баранг лойиҳаларга гувоҳ бўлдилар. Жумладан, “Ёшлик” хиёбонида икки тоннага яқин девзира гуручида ош тайёрланишини иштирокчилар катта ҳаяжон билан кузатишди. Мазкур паловни марғилонлик 23 ёшли ошпаз Муҳаммадали Ҳайитбоев тайёрлади. Унга 20 нафардан зиёд ёшлар кўмакчи бўлдилар

Хиёбонда ҳунармандчилик намуналаридан иборат кўргазма ҳам намойиш этилди. Ҳар бир вилоятнинг энг истеъдодли ҳунармандлари томонидан тақдим этилган маҳсулотлар ярмаркаси барҳаёт анъаналаримизни ўзида ифода этди.

– Бугун юртимизда пичоқчилик ҳам бошқа ҳунар турлари қаторида ривожланиб бормоқда. Бунда Чуст пичоқлари қадимийлиги билан ажралиб туради, – деди наманганлик ҳунарманд Раҳимжон Убайдуллаев – Кўргазмага энг сара маҳсулотларимиздан намуналар олиб келганмиз. Чет эллик меҳмонларнинг пичоқларимизга бўлган қизиқиши ва эътирофидан жуда мамнун бўлдик.

Марғилондаги "Ёдгорлик" фабрикасида Ўзбекистон гиламдўзлигига бағишланган ижодий кўргазманинг очилиши ҳам соҳа вакилларининг ўзаро тажриба алмашишларига йўл очди. Тарих музейида ўтказилган "Марказий Осиё тўқимачилик дунёси: XXI аср" деб номланган анъанавий тўқимачилик кўргазмасида эса Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон давлатлари ва мамлакатимизнинг шу йўналишдаги тарихий ва замонавий ютуқлари эътироф этилди.

– Фестивалда иккинчи маротаба иштирок этяпман. Ўтган йилги фестиваллардан фарқли равишда ҳорижий ҳамкорларнинг сони ортгани тадбирнинг қамрови янада кенгайганидан далолат беради, – дейди биз билан суҳбатда ДиВиВИ (DVV) компанияси минтақавий директори Левант Кватчадзе – Дизайнерларнинг бангладешлик санъат арбоби Биби Рассел хоним бошчилигида тақдим этилган ғоялари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Ҳунарманд ва дизайнерларнинг ўз йўналишлари бўйича сабоқ ва маҳорат ўргангани эса уларни келажакда катта мақсадларга руҳлантиради.

– Адабиётшунос бўлганим сабаб Алишер Навоий ҳақида жуда кўп ўқиганман. Навоий даврининг тарихий жиҳатлари мен учун ҳамиша қизиқ. Олис масофани босиб келиб анжуманда қатнашаётганим ҳам шундан, – дейди АҚШлик сайёҳ Линда Вудбридже. – Америкада ҳам атлас матоингиз ҳақида жуда яхши билишади. Унинг ажойиб нақшлари ва ранг-баранглиги бизни доимо ўзига жалб этган. “Атлас байрами” ҳақида эшитиб, унда иштирок этишга аҳд қилган эдим ва бундан жуда хурсандман. Турли-туман бежирим ва ёрқин атлас матоларидан харид қилдим, уларни яқинларимга ҳам кўрсатиб, таассуротларимни сўзлаб бермоқчиман.

“Атлас байрами”нинг ёпилиш маросими ҳам кўтаринки руҳда кечди. Тадбир аввалида Марғилон шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев сўзга чиқиб, анъанавий фестивалнинг  бу йилги хусусиятлари ҳақида сўз юритди. Ушбу байрам халқ амалий санъатининг бебаҳо ифодаси сифатида миллатлараро тотувликка хизмат қилаётгани, янги тажрибаларга асос бўлгани, ватандошларимиз ва сайёҳларнинг халқ бадиий ҳунармандчилигига билан яқиндан танишишга имконият яратганини эътироф этди.

Тантанали маросимда Марказий Осиёнинг таниқли дизайнерлари дефиле-кўргазмаси намойиш этилди. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган дизайнерларнинг атлас, адрас, беқасам, бўз ва бошқа матолардан тайёрланган либослари намойишда олқишлар билан кутиб олинди.

– Ташкилотимиз ватанингизда илк фаолиятини бошлаганида биринчи галда тарихий объектларга диққатимизни қаратган эдик. Вақт ўтган сайин миллий анъаналарингиз ҳам эътиборимизни тортди, –  дейди ЮНЕСКОнинг фахрий аъзоси Майл Баррилайн. –  Энг оммалашган матоингиз атлас Ўзбекистонда азалдан эъзозлаб келинган. Ҳозирги кунда жаҳонда ҳам атласнинг алоҳида ўрни бор. Нафақат дизайнерлик йўналишида балки, коллекцияларда ва мебелларни яратишда ҳам атлас, беқасам матоларидан кенг фойдаланилмоқда. Фестиваль бу борадаги тасаввурларимизни янада бойитади.

Анжуманда номоддий-маданий мерос сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган миллий мақом тароналари ижро этилди. Мафтункор рақсларга меҳмонлар ҳам жўр бўлишди.

Ҳамкор ташкилот раҳбарлари ва ҳомийлар иштирокида фестивалда икки тонналик ҳайрия оши тайёрлаган Муҳаммадали Ҳайитбоев ҳамда ёш ва маҳоратли ошпазларга, кўргазмаларда фаол қатнашган ҳунарманд ва дизайнерларга сертификат, эсдалик совғалари тантанали топширилди.