Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИРУСЛИ ГЕПАТИТДАН САҚЛАНИНГ!

 2017-09-21 09:21:06    244

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ тилида “сариқ касаллиги” номи билан юритиладиган вирусли гепатит - ўткир юқумли жигар хасталиги  кўпроқ тозаликка риоя қилинмаслиги оқибатида келиб чиқади.

Дунёда ҳар йили ўн миллионга яқин одам ушбу касалликка чалинади. Мутахассисларнинг фикрича, касалланишга мойил бўлган аҳоли гуруҳларининг тўпланиб қолиши натижасида ҳар 3-5 йилда авж олади. Ҳавонинг кескин беқарорлашуви, касалликнинг  мавсумийлиги, табиатдаги ўзгаришлар бу юқумли касалликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун қулай муҳит яратади.

Вирусли гепатит юқумли касаллик ҳисобланиб, асосан, А, В , С, Д, Е турларига бўлинади. Вилоятимизда аҳоли ўртасида А, В, С вирусли гепатитлар қайд этилган бўлиб,  асосан, вирусли гепатит А тури руйхатга олинган. Бу касаллик куз ойларида кўпроқ учрайди. Касалликни қандай вирус чақиришидан қатъий назар, вируслар жигарни зарарлайди ва унинг ҳужайраларини емира бошлайди.

Вирусли гепатит (турига қараб) юқади. В, С, Д гепатитлари қон ва қон препаратлари қуйилганда, жароҳатланган тери ва шиллиқ қават орқали, жинсий алоқа;  А, Е гепатитлари эса сув ҳамда озиқ-овқатлар ва ифлосланган қўл, бемор билан мулоқат орқали  юқади.

Касалликнинг илк аломатларида бемор кўзининг оқи, оғиз бўшлиғи, тил ости шиллиқ қаватлари ва тана терисида сарғайиш аломатлари кузатилади. Кўп ҳолларда касаллик, сарғайиш белгиларисиз ҳам  кечиши мумкин. Бунда ўнг қовурға ости соҳасида оғриқ, сийдик рангининг тўқ бўлиши, нажаснинг оқариши, иштаҳанинг йўқлиги, дармонсизлик, кўнгил айниши каби ҳолатлар кузатилади. Айрим ҳолларда касаллик ўткир бошланиб, тана ҳарорати 37-38 градусгача кўтарилади. Вирусли гепатитнинг А тури билан касалланиш бошқа турларга нисбатан кўпроқ учрайди ва бемор 90,0 фоиз ҳолатларда асоратсиз тузалади. Бундан ташқари, гепатит В вируслари онадан болага ҳомила ривожланаётган пайтда ва туғиш жараёнида ўтиши ҳам мумкин. Вирусли гепатит В касаллигини олдни олиш мақсадида республикамизда 2000 йилдан бошлаб “Миллий эмлаш календари”га вирусли гепатитнинг бу турига карши эмлаш тадбирлари  киритилган.

Вилоятимизда  вирусли гепатит касалликларини олдини олиш бўйича бир қатор профилактик ва эпидемияга карши чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бўғма, қоқшол, вирусли гепатит В ва гемофил инфекциясига карши, яъни пентавалент вакцина билан 2017 йил 7 ой давомида 44110 нафар режали болалар, 32788 нафар чақалоқлар вирусли гепатит В га карши эмланди. Ўтган давр мобайнида профилактика мақсадида 3681 та белгиланган худудларда зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

Вирусли гепатит А турига карши курашнинг самарали усуллардан бири эмлаш хисобланади.

Вирусли гепатит А га карши профилактик эмлаш тадбирлари хозирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Миллий эмлаш календари”га киритилмаган,  шу сабабли болаларни вирусли гепатит А турига қарши эмлаш эпидемиологик кўрсатмага асосан ота-оналар, корхона, ташкилотларнинг хомийлиги хисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунгача  вилоятимизда 35 мингдан ортиқ эмланганлар ўртасида вирусли гепатит касаллиги, оғир реакция ва асоратлар қайд этилмади.   

 Аҳоли ўртасида, айниқса уюшган болалар ўртасида вирусли гепатит А касаллигини олдини олиш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш, вилоят халқ таълими бошқармалари ва вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ўртасида “Болалар ўртасида  вирусли гепатит касаллигининг А турига қарши эмлаш ва олдини олиш” тўғрисида қўшма буйруқ ишлаб чиқилган. Унга кўра, вилоятимизда 2014 йилнинг июнь ойидан 3 ёшдан ошган болалар ва катталар ўртасида вирусли гепатит А турига қарши эмлаш тадбирлари бошланган.

Вирусли гепатитларни олдини олиш бўйича 1500 та эслатма, 400 та буклетлар тарқатилган. Бундан ташқари тиббиёт ходимлари томонидан 32 та маъруза, 2000 дан ортиқ суҳбатлар ўтказилган.

Вирусли гепатитни юқтирмаслик учун биринчи навбатда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш лозим. Ҳар бир уй ва ҳовлини озода тутиш, ахлат ва чиқиндиларни ўз вақтида чиқариб ташлаш, ҳожатхоналарни дезинфекция қилиб туриш, пашшани барча воситалар билан қириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ифлосланишдан сақлаш шарт. Зеро, ҳар ким ўз соғлигининг курашчисидир.