Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 215 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВОДИЙ ЖУРНАЛИСТЛАРИ МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ

×

 2017-09-21 09:22:25    54

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона ҳақиқати” газетаси мажлислар залида Хитойнинг “Huawei” компаниясининг  мамлакатимиздаги фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида  Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари журналистлари  учун  семинар-тренинг  ташкил этилди. 

Корхона матбуот котиби Даврон Азизов ахборот коммуникация тизимида олиб борилаётган янгиликлар, аҳолига тақдим этилаётган технологияларнинг сифати ва таклифи, корхона инновацион лойиҳалари  ва тадқиқотлари ҳақида атрофлича тушунча берди.

 Таъкидланганидек, компания иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратиб келмоқда.  Ёшлар  ўртасида “Электрон таълим”, “Smart Class”  лойиҳалари ўқувчиларнинг янгича ёндошувда билим олишлари, компьютер билан ишлаш тизимини пухта ўзлаштириш,  таълим  самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. “Келажак ниҳоллари” лойиҳаси доирасида олий ўқув юртидаги  дастур яратаётган, технологиялар соҳасида янгиликларга қўл ураётган энг иқтидорли талабалар компания стипендиялари билан тақдирланмоқдалар.

 Компания   Ўзбекистонда салкам 20 йилдан буён  фаолият кўрсатиб келмоқда.   Бу вақт давомида   пойтахтдаги барча матбуот ва босма оммавий ахборот воситалари билан  ҳамкорликда иш олиб борилди. Улар кўмагида тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди. Республиканинг чекка ҳудудлари,  шаҳар, туманларда ҳам фаолият кўрсатаётган журналистлар билан  ҳамкорлик  асосида  аҳолига  корхона янгилик ва ахборотларини етказиш мақсадидамиз,  – дейди матбуот котиби Д.Азизов.

 Тадбир давомида “Маслов PR Ташкент”  агентлиги  директори Барно Назарзода, мутахассис Севиль Сакаева томонидан PRнинг журналистикадаги аҳамияти,   ташкилот матбуот котиблари билан ишлаш тизими,  ўзаро ҳамкорликда  соҳаларда бўлаётган ўзгаришларни  оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш  масалалари муҳокама қилинди.  Журналистларнинг замонавий ахборот технологиялар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, таҳририятларда интернет тизимини ривожлантириш, сайтларда  халқаро тилларда ахборот узатиш шароитини яратиш кераклиги таъкидланди. Шу билан бирга  айрим журналистлар томонидан  мавзуга ижодкорона ёндошмай фақатгина пресс-релиз  билан чекланиб қолинаётгани кўчирмакашлик оқибатлари,  мавзулар бир хиллиги жиддий танқид қилинди.

Тренинг сўнгида  компания томонидан “Телекоммуникация ва мобил технологиялар соҳасидаги энг яхши материал” танлови эълон қилинди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.