Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОРЛАРГА ЕР УЧАСТКАЛАРИ АЖРАТИБ БЕРИЛМОҚДА

 2017-09-21 09:23:43    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш  тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Қўқонда тадбиркорлар томонидан хорижий ҳамкорлар ёрдамида янги, истиқболли лойиҳалар амалга ошириляпти. Хусусан, келгусида зонага хорижий технология ва инвеститициялар жалб этилиб, талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Бошқача қилиб айтганда, бу ерда 10 га яқин йўналишда маҳсулотлар тайёрланади.

Айни пайтда вилоят ҳокимлиги ва бошқа дахлдор идоралар ҳамкорлигида ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ер участкалари ажратиб бериш ишлари давом этмоқда. Бу гал вилоятимиз шаҳар-туманларида фаолият кўрсатаётган 11 та тадбиркорлик субъектлари вакилларига ишни бошлаш учун ер майдонлари ажратилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётган Қўқон  эркин иқтисодий зонасидан ер олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш бахтига мушарраф бўлган хусусий сектор соҳаси вакиллари билан учрашди.

Вилоят раҳбари янги ҳудудда уларнинг тадбиркорликни йўлга қўйиш борасидаги истиқболли режалари билан танишиб, уларни қийнаётган муаммоларга барҳам беришга эътиборни қаратди. Шуниси қувончлики, бу ерда иш юритадиган тадбиркорлар учун қатор эркинликлар бор. Энг муҳими, лойиҳаларни тезроқ амалга ошириш, қурилиш ишларини тугаллаш, янги ишчи ўринларини яратиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳсулот экспортини йўлга қўйиб, иқтисодиёт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш кичик бизнест субъектларининг бугунги асосий вазифасидир, деди вилоят раҳбари.

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида амалга ошириладиган янги лойиҳалар билан танишиш асносида биз хусусий сектор ривожланиши учун кенг йўл очилаётганлигига гувоҳ бўлдик. Ҳадемай, бу ерда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, аҳоли бандлиги таъминланади. Соҳа вакиллари томонидан трикотаж, фармацевтика, мева шарбати, гипсокартон, пойабзал, сунъий тери маҳсулотлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади.

Биз “Қўқон” эркин иқтисодий зонасидан ер олиб, яхши ниятда иш бошлаётган қайси бир тадбиркор билан суҳбатлашмайлик, улар ҳудуднинг ташкил этилиши фарғоналик ишбилармонлар учун қулай муҳитни яратишини алоҳида таъкидладилар.

– Эркин иқтисодий зонага аъзо бўлганимиздан хурсандмиз, – дейди тадбиркор Рустамжон Ҳакимов, – Бу ерда “JM Uzbekistan” автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарамиз ва юртимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшамиз.