Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭЛ РОЗИ БЎЛСА – ЖАМИЯТДА РИВОЖЛАНИШ БЎЛАДИ!

×

 2017-09-27 14:37:05    77

PDF юклаш
Чоп этиш


“Бизнинг мақсадимиз – юртимизда халқ ҳокимиятини номига эмас, балки амалда жорий қилиш механизмларини мустаҳкамлашдан иборат. Ишончимиз комил: халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.”

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқидан.

 

Бугун халқ орасига кириб бориш, муаммоларга биргаликда ечим топиш орқали инсон манфаатлари ишончли ҳимоя қилинаётир.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятсизлигига қатъий равишда барҳам бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 8 августида “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори қабул қилинди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ҳам жойларда аҳоли билан мулоқотлар ўтказиш, ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда унинг натижасида аниқланган муаммоларни мутасаддилар иштирокида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмини амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази”да ана шу масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Уни вилоят ҳокими Шуҳрат  Ғаниев олиб борди. 

Вилоятимиз раҳбари Фарғонада уй-жой, коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирлар ўтказилаётганлигини таъкидлади.

Йиғилишда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотларидан “Йўл харитаси” бўйича ўрганиш тадбирлари учун вакиллар бириктирилди.

Маълумки, “Йўл хариталари”да ҳудудларни комплекс ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва топшириқлари ижроси бўйича, энг аввало аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногирон ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш, томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини  ривожлантириш, аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, ҳуқуқбузарликларни, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича чоралар назарда тутилган.

Уч кун давомида вилоятимизнинг ҳар бир шаҳар, туманида амалга оширилаётган ишларнинг якуний натижаларини таъминлаш мақсадида аниқланган ва аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни бевосита жойларда бартараф этиш бўйича аниқ чоралар кўрилди. Ўрганиш натижалари умумлаштирилиб, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги кўзланган ислоҳотларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрланди.

Ҳудудларнинг тўртта секторга бўлинганлиги унга масъул бўлган раҳбар шахсларда жавобгарликни кучайтириб, “Бу менинг ҳудудим, бу – менинг муаммом” деган масъуллик ҳиссини пайдо қилади. Масалан, Фарғона шаҳрида шаҳар ҳокимига 20 та, ички ишлар бўлими бошлиғига 18 та, шаҳар прокурорига 18 та, солиқ органи раҳбарига 14 та маҳалла бириктирилган. Ўрганиш тадбири давомида турар-жойга муҳтож Таня Дадажонова уч хонали уйга эга бўлди.

Энг аввало Президентимизга ўз ташаккуримни айтаман, – дейди Фарғона шаҳридаги “Парвоз” маҳалласида истиқомат қилувчи, 2 нафар фарзанднинг онаси Таня Дадажонова. – Уйимиз йўқлиги, ёлғиз аёллигим учун жуда қийналардим. Уйли бўлганимдан жудаям хурсандман.

Ўрганиш жараёнида Фарғона шаҳрида 22 та ногиронлик аравачаси унга зарурати бор ҳамюртларимизга топширилди. Даволаниши шарт бўлгану, имкони бўлмаган Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар вилоят урология, онкология ва кардиология марказларига даволаниш учун жойлаштирилдилар. Уч нафар фуқарони паспорт тизими билан боғлиқ муаммолар қийнаб келаркан, уларга бу борада кўмаклашилди. Кичкинтойларнинг мактабгача таълим муассасасига жойлашишларига имконият яратилди. Шаҳардаги “Оқариқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган 39-умумтаълим мактаби мослаштирилган боғча биносида фаолият олиб борар экан. Олдида бўш ер майдони бўлиб, шу ерга янги мактаб қурса бўлади. Бинони эса яна мактабгача таълим муассасаси қилиш мумкин, чунки бу маҳаллада 80 нафар мактаб ёшигача бўлган болалар бор. Янги мактаб қуриш таклифининг Дастурга киритилиши билан кўпчиликни қийнаб келаётган муаммога ечим топилди. “Турон текстил” корхонасининг 2-қаватидан унумли фойдаланиш мақсадида бу ерга 347 та тикув машинаси олиб келинадиган бўлди. Конституция байрами арафасида 500 нафар хотин-қизлар ишли бўлиб, мазкур корхонада фаолият олиб боради.

Марғилонлик Бурҳонжон Абдуллаевга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига йўлланма берилиши, Нишоной Холбековага ногиронлик аравачасининг топширилиши билан уларнинг кичик муаммолари ҳал этилди. Айниқса, ҳомийлар ёрдамида Марғилондаги “Янги обод” МФЙда истиқомат қилувчи кам таъминланган Сорахон Ўринова, “Султон” МФЙ да яшовчи Сарваржон Юнусалиев, “Чорбоғ” МФЙдан Мўмина Ҳамдамоваларга янги уйларнинг қуриб берилиши хонадон эгаларининг чексиз қувончларига сабаб бўлди. Бу хонадонларда қурилиш ишлариниинг бошлаб юборилганлиги инсон манфаатларининг ҳимоя қилиниши, олийжаноб халқимизнинг меҳру саховатли эканлигининг амалдаги кўринишидир.

Ҳа, халқ рози бўлса, жамият равнақ топади, деган тушунча қалбимизга сингиб бораётгани рост. Давлат идоралари элимизга хизмат қилаётгани ҳам ҳақиқат. Кишилар дардини эшитадиган одамларнинг борлиги, муаммолар бартараф этилиши учун фидойилик кўрсатаётганларнинг кўплиги дилларни қувонтиради. Тўғри, ҳали ҳал этилиши лозим бўлган талай муаммолар, камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Аммо барчамиз уларга ижобий ечим топиш йўлида виждонан ишласак, ўз вазифамизга сидқидилдан ёндошсак, ҳаммаси яхши бўлади!