Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 193 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УСТОЗ “ШУҲРАТ”И

×

 2017-10-05 09:51:04    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан Фарғона шаҳридаги 40-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Игорь Ян “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Игорь Ян олижаноб вазифани ўз зиммасига олган, ёш авлодга илму фан ва ҳаёт сирларини ўргатишдек масъулиятли ишни адо этиб келаётган устозлардан. Ўқувчиларнинг ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликда таълим тарбия олишларида бу муаллимнинг ҳиссаси катта.

Ҳар бир устоз ёш авлодга  таълим берар экан,   ўқувчи тимсолида келажак кишисини шакллантиришни мақсад қилиб қўяди. Ана шу мақсад йўлида изланишдан, имкониятлар қидиришдан чарчамайди. Ўқувчиларга билим беришдан, изланишдан тинмайдиган ушбу халқ таълими ходимининг меҳнатлари эътиборсиз қолмади, албатта. Самарали меҳнатлари туфайли устоз 2015 йили “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиби бўлиб, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

– Албатта, ўқувчи қалбига йўл топа олиш, уни илм олишга, фанга бўлган қизиқишини уйғота билиш устоз, мураббийдан ёниқ қалбни, касбига бўлган садоқатни, сабр ва матонатни талаб этади, – дейди унинг ҳамкасбларидан бири Евгений Ким. – Ҳамкасбим дарс давомида ҳар бир ўқувчини рағбатлантириб, фанга бўлган қизиқишини оширишга интилади. Бу йўлда эса қатор методик усулларни кашф қилади.

– Жамиятнинг бугуни ва келажаги, унинг маданий-маърифий ва маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ. Шу сабабли мамлакатимизда ўкитувчилар меҳнатини қадрлашга, уларга ҳар жиҳатдан ғамхўрлик кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда, – дейди “Шуҳрат” медали соҳиби Игорь Ян.