Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭЛДА ЭЪЗОЗ ТОПГАН УСТОЗ

×

 2017-10-05 09:52:18    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг 2017 йил 27 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган юртдошларимиз орасида Тошлоқ туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси Икромжон Мараҳимов ҳам бор. Устоз муаллим «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан тақдирланди.

И. Мараҳимов физика фани бўйича вилоятимизда кўзга кўринган мутахассислардан. Муаллим янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга чуқур билим бериб келмоқда. Аниқ фанларга ихтисослашган мазкур таълим масканида физика фанини ўқитишда ўзига хос мактаб яратилган. Бунда албатта устознинг хизмати беқиёс. Мана, 35 йилдирки, И. Мараҳимов доимо изланишда.

Устоз  томонидан 50 дан зиёд ўқув-методик қўлланмалар ва электрон дарс ишланмалари, юздан ортиқ кўргазмали воситалар ишлаб чиқилган. 2013-2016 йилларда унинг «Физика дарсларида масалалар ечишда геометрия қоидаларидан фойдаланиш», «Физика дарсларида кўргазма воситалари сифатида маҳаллий материаллардан фойдаланиш» каби мавзуларидаги услубий қўлланмалари вилоят миқёсида оммалаштирилган.

И. Мараҳимовнинг ўқувчилари физика фанидан ҳар йили билимлар беллашуви ва фанлар олимпидасида вилоятда фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Эътиборли жиҳати, бугунги кунда у ўқитган ўқувчилар орасида 25 нафари физика фани ўқитувчиси касбини танлаб, таълим масканларида меҳнат қилмоқда. Устоз 2006 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

...Икромжон Мараҳимовнинг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан тақдирлангани ҳақидаги хушхабар бир зумда бутун вилоятга ёйилди. Муаллимнинг Заркент қишлоғидаги мўъжазгина ҳовлиси фарзандлари, ҳамкасблари, собиқ ўқувчилари, шогирдлари, қўни-қўшни, маҳалла-куй, узоқ-яқиндан келган меҳмонлар билан тўлди. Педагог меҳнатининг бундай юксак шарафлангани ҳар бир меҳмоннинг кўнглини тоғдек кўтарди. Таълимга эътибор – миллат келажагига эътибор эканини барча якдиллик билан таъкидлади.

Ҳа, бу юксак фахрий унвон Икромжон Мараҳимов яратган ва ўз меҳнати билан парваришлаб келаётган саховатли боғнинг тотли мевасидир.