Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 181 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БИР ДАРЁДАН СУВ ИЧГАН ЭЛЛАРМИЗ

×

 2017-10-05 09:59:09    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевнинг таклифига биноан 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикасида бўлди. Ташриф доирасида қўшни ўзбек ва қирғиз халқлари манфаатларига хизмат қилувчи қатор келишувларга эришилди.

1 октябрь куни Фарғона туманидаги "Водил" чегара постида вилоят  хокимлиги  ҳамда Қирғизистон Республикаси Боткент вилояти вакилларининг учрашуви  бўлиб ўтди. 

Соғинган диллар дийдори. Бир-бирини маҳкам бағрига босаётган интиқ кишилар юзларидаги, кўзларидаги балқиган севинч. Талпиниб турган ташна қалбларнинг борди-келдиларнинг давомийлигига ишонч. Ўзбек ва қирғиз  халқлари вакиллари учун тарихий аҳамиятга молик воқелик сифатида баҳоланган тантанада ана шулар акс этди.

Чегара мажмуасида Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар кенг жамоатчилик, юртимизда истиқомат қилаётган қирғиз миллати ҳамда ёшлар вакиллари иштирокида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари, ҳукумат делегациялари учрашувининг самараси сифатида ўтказилган мазкур тадбирда сўз олган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда Боткент вилояти губернатори Абиш Холмирзаевлар икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари қадим тарихга эга эканлиги, давлатларимиз раҳбарлари учрашуви нафақат ана шу дўстликни, балки икки давлат ўртасидаги иқтисодий, маданий ва яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида янги саҳифа очганлигини таъкидладилар.

– Бугун биз, ўзбекистонликлар ва қирғизистонлик қардошларимиз учун ажойиб кун, – деди вилоятимиз  раҳбари. – Чегарадаги ортиқча тўсиқлар олиб ташланаётганлиги, дўстлигимиз ришталари янада мустаҳкам боғланаётганлиги учун Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. 1 октябрда “Водил” чегара постининг очилиши Ўқитувчилар ва мураббийлар кунида қўшалоқ байрамга айланиб кетди.

Миллатлараро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик сиёсати туфайли мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланган.  

Учрашувда ҳар икки миллат вакиллари томонидан эътироф этилганидек, қуда-андачилик, ошна-оғайничилик, қариндош-уруғчилик ришталари минг йилларга бориб тақалади. Тадбир иштирокчилари турли сабабларга кўра узилиб қолган ана шу ришталар эндиликда янада мустаҳкам боғланишига ишонч билдиришди.

Ўзбек ва қирғиз оқсоқоллари дуога қўл очиб, осмонимиз мусаффо, заминимизда тинчлик барқарор бўлиши тиладилар.

Тантанада  тинчлик-тотувлик улуғланган шеърлар, ўзбекона куй- қўшиқлар, қирғизча достону алёрлар янгради.

Қўшничилик муносабатлари, дўстлик ришталари ҳамда ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши, қўшни давлатга бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликларнинг олиб ташланганлиги, айниқса, асрлар давомида қўшни яшаётган, тили, дили, дини бир икки халқ аҳолисини беҳад қувонтирди.

– Қувончим чексиз, – дейди 90 ёшли меҳнат фахрийси  Эшонқул ҳожи ота Омонов ҳаяжон билан. – Фарғона, Марғилон шаҳарларига боргимиз келарди, ўтолмаётгандик. Оллоҳга беадад шукурлар бўлсинки, дийдорли кунларга етдик. Бундан буён бир-биримизни сийлаб, ҳурматлаб юрайлик. Ҳамиша бир-биримизникига бориб-келишлик насиб этсин.

– Энди икки халқ вакиллари чегара постидан 24 соат давомида шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида бемалол ўтиш имконига эга бўлди, – дейди Қирғизистон Республикаси Боткент вилояти Қадамжой тумани ҳокими ўринбосари Тўхтахон Илясова. – Икки халқ вакилларининг бир-бириларини соғинганлари-ю, борди-келди учун яна имконият туғилганлигидан хурсанд эканликларини тадбирга тўпланганларнинг сўзларидан, юзларидан  билиш мумкин. Ҳар икки давлат учун манфаатли ҳамкорлик фақат наф келтиришига ишонаман.

– Қирғизистоннинг Қадамжой тумани Учқўрғон қишлоғига тўйга бориб келяпмиз, – дейди қувонч билан Тошлоқ туманидаги 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Насиба Жўраева. – Тўрт йилдан бери қариндошларимиз билан дийдорлаша олмаётгандик. Бемалол бориб-келишимизни эшитиб, ўзимизда йўқ хурсанд бўлиб уйга қайтяпмиз. 

Ўзбекистоннинг мафтункор ва бетакрор табиатли Шоҳимардон қишлоғига бориб келишдаги қийинчиликлар ҳам энди ортда қолганидан юртдошларимиз, ҳайдовчилар, оилалар вакиллари мамнунликларини билдирдилар.

– Шоҳимардон  мамлакатимизнинг туризм салоҳиятида муҳим ўринлардан бирида турувчи маскан, қадим ва муқаддас зиёратгоҳлардан бири, – дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Топволди Холдоров. – Ана шуни инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистоннинг турли худудларида истиқомат қилувчи юртдошларимиз, қолаверса, юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар учун ҳам дам олиш, зиёрат қилиш имкониятлари туғилади.

Дунёга Навоийдек улуғ даҳони, Чингиз Айтматовдек буюк ёзувчини берган ўзбек-қирғиз халқларининг тарихи ҳам, маданияти ва маънавияти ҳам  теран томирларга эга эканлигини шу куни тадбир иштирокчилари яна бир бора англадилар. Ана шу дўстлик, хамжиҳатлик  яна асрлар оша бардавом бўлсин. Дили-ю тили яқин бўлган элларнинг йўли, мақсади муштараклиги эса тараққиёт омилидир.