Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИЛҒОРЛИК ФИДОЙИЛИКНИНГ БЕЛГИСИДИР

×

 2017-11-06 10:49:41    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўтаётган ҳар бир дақиқа вилоятимиз дала меҳнаткашларини юксак хирмон сари етаклаётир. Пахтазорларда мўл турган пахта ҳосилини қисқа муддатларда йиғиб-териб олишга эришиш пахтакор фермерларимизнинг пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича тузилган шартномани муносиб бажариб, эл ичида юзи ёруғ бўлишига замин яратади.   Жорий йилги пахта мавсуми учун ўз олдига қўйган мақсадини дадиллик билан амалга оширган, қолаверса, ҳал қилувчи паллада сусткашлик ва беэътиборликка йўл қўймай, энг илғор фермерлар сафидан жой олишга эришган пахтакорлар янада фаол ва фидойи бўлишга интилаётганлари қувонарлидир. Шу аснода Бувайда туманилик бир гуруҳ илғор фермерлар сафдошларини ҳам терим суръатини оширишга даъват этиб, бу йўлда ўзлари намуна бўлмоқдалар.

Туманда пахта майдонининг ҳар гектаридан 35 центнер ва ундан юқори ҳосил кўтарган фермер хўжаликлари – “Тусматовлар боғи” фермер хўжалиги контрантация шартномасини 146, 4 фоизга бажаришга муваффақ бўлган бўлса, “Ёқубжон хожи ота Фурқат” фермер хўжалиги меҳнаткашлари шартнома режасини 144, 7 фоизга адо этишди. “Ўрин Турғун”, “”Беглар Бувайда”, “Нури бахт” фермер хўжаликлари давлатга пахта хомашёсини етказиб бериш шартномасини 116-120 фоизгача бажариб, илғорлар сафидан ўрин олишди, “Буюк зафар”, “Грант юлдузи”, “Заррин хирмон” фермер хўжаликлари эса белгиланган режани 110-115 фоизгача уддалаб, илғорлик намойиш этдилар. Шунингдек, пахтазорлардан 110 фоизгача ҳосил кўтарган “Йўлдошбек Ғайратжон боғи” ҳамда “Муҳаммад Азиз” фермер хўжаликлари эришган кўрсатгичлар ҳам таҳсинга лойиқ. Туманнинг бир неча ўнлаб фермер хўжаликлари шартнома режасидан ортиқ ҳосил йиғиштириб, вилоятимиз “оқ олтин” хирмонининг баландлашига муносиб улуш қўшаётирлар.   

Далаларда ҳосил чўғининг баландлиги, йиғим-терим мавсумига кўрилган жиддий тайёргарликлар, айниқса, теримчиларга керакли шароитларнинг яратилганлиги, фаоллар ва ташаббускор хашарчиларнинг ўз вақтида рағбатлантирилиб борилиши – бари биргаликда миллий бойлигимизни нест-нобуд қилмай, ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан йиғиб –териб олишга руҳлантиради. Зеро, ҳар толаси қимматли пахтамиз миллий иқтисодиётимизнинг муҳим омили, ҳаётимиз тўкин-сочинлигининг кафолатларидан бири экан, “оқ олтин” хирмонини бунёд этишга хисса қўшиш ҳар биримизнинг зиммамизда бор. Бу борада фермерлик бурчини шараф билан адо этаётган ва бунга астойдил интилаётган фидойи пахтакорларга юрт ишончи, халқ кўмаги, дала меҳнаткашларининг жонфидолиги катта мадад бўлиши шубҳасиз.

                                                                         

 

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА.