Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲАР ОИЛАДА ҚУЁШ КУЛСИН

×

 2017-11-06 10:51:13    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни кеча телевизорда намойиш этилган ижтимоий ролик диққатимни тортди. У китобхонлик ва китобсеварлик тарғиботига бағишланган бўлиб, “Уйингизга офтоб олинг, Биттагина китоб олинг”  сатрлари билан якунланди.

Алломаларимиздан бири “Сени ҳеч қачон алдамайдиган ва сотмайдиган дўст китобдир” деганида унинг инсониятни ҳамиша яхшиликка, эзгулик ва комилликка етаклаш фазилатини улуғлагани шубҳасиздир.

Бугун китобхонлик маданиятига эришиш учун унга давлат сиёсати даражасида аҳамият берилмоқда. Қайси бир адабиёт керак бўлса, кутубхоналардан, китоб дўконларидан, борингки, интернетдаги махсус сайтлардан топиб ўқишимиз мумкин. Бунинг учун хоҳиш ва истак бўлса, бас. Лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек, китобларимиз орасида ҳам маънавий қашшоғи, саёз ва сифатсизлари, олди-қочди, беҳаё мавзуларга алоҳида урғу берадиганлари борлиги ҳақиқат. Энг қизиғи бундай китобларнинг бозори чаққонлиги-да.

Яқинда ўзимга таниш матбуот дўконида китоблар сотилаётганига кўзим тушди. Бир харидор аёл китоб кўрар, мен ҳам унинг ёнига қўшилдим. Аёл қизи китоб ўқишга жуда қизиқиб қолганини айтиб, унга китоб танларди. Ичимда хурсанд бўлиб кетдим. Шундай ота-оналар, шундай фарзандлар кўпайсин, деб ният қилдим. Китоблар билан танишар эканман, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан тортиб, замонавий шоир ва ёзувчиларимизнинг энг сара асарларига кўзим тушиб, қувониб турганимда, бояги харидорнинг танлаган китоби ҳайратимни оширди.

Қизингиз неча ёшда?- деб сўрадим опадан.

Ўн бешда.

Кечирасиз-у, бу китоб қизингизнинг ёшига мос келмайди. Унинг дунёқараши ҳали ҳайратга тўла гулқоғоз. Бу олди-қочди, бозори чаққон асарлар (уларни асар деб ҳам бўлмайди!) фақат ҳамённи тўлдириб олсам бўлгани, деган мақсадда ёзилади. Бу каби китобларнинг сарлавҳасиёқ одамни ўзига жалб қилади, бироқ бундай асарлар қизингиз маънавиятига путур етказади. Президентимиз бот-бот такрорлаётган, кундалик эҳтиёжимизга айланиб улгурган “Ўз болангни ўзинг асра” деган даъватини эсланг-чи. Наҳот, болангизга жаҳолатни сотиб олиб берсангиз?!

Хуллас, аёл мен тавсия этган дурдона асарларимиздан бирини харид қилди. Ўйлайманки, ўша китобсевар қизалоқ яхши асарларгагина ошно бўлади.

Шу ўринда яна бир ҳақли эътироз бор. Биз болаларимиз китоб ўқиши керак, дея бонг урамиз-у, ўзимиз қачон китоб ўқиймиз?! Қуш уясида кўрганини қилади. Кечгача бозор айланамиз, кўчада ўтган-кетганни ғийбат қиламиз, соатлаб сериалларни кўрамиз, гап-гаштак, тўй-у маъракалар биздан миннатдор. Лекин боламиз-чи?... Қачон улар билан бирга ўтириб китоб ўқиймиз? Қачон бирга шеър ёдлаймиз? Қачон оиламиз билан яхши асарлар устида таассуротларимизни ўртоқлашамиз?

Ахир ота-она фарзанд учун ибрат намунаси. Баъзан оиладаги китобхонлик муҳити ҳақида гапирганимизда кўпчилик эътироз билдиради. Тирикчилик ваъжини ўртага қўйишади. Аммо биз ким учун елиб-югурамиз-мана шу болаларимиз учун. Китобхонлик учун кунда икки соатгина вақт ажратсангиз ҳам етарли. Ахир беҳуда нарсаларга соатларимизгина эмас, кунларимиз, ойларимиз сарфланмоқда. Фарзандлар ота-она сўзларидан кўра кўпроқ уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан ўрнак олишларини психологлар ҳам таъкидлашган. Албатта, ота-оналар ва фарзандларнинг биргаликдаги китобхонликлари улар орасида меҳр-муҳаббатни, ўзаро ҳурмат ва эътиборни кучайтиради. Бундай муҳитда камол топган эртамиз эгалари эса юртга муносиб фарзанд бўлишлари шубҳасиз. 

Китоб – офтоб, шубҳасиз. Шундай экан, ҳар оиланинг ўз кутубхонаси, яъни қуёши бўлсин, унинг нури қалбларимиз, ҳаёт йўлларимизни мангу ёритсин.

 

Мунира ҚЎҚОНОВА.