Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2017-11-22 12:01:25    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Офицерлар уйида Республика ҳарбий прокуратураси томонидан  ташкил этилган сайёр қабул ва очиқ мулоқот  ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари, эркинликлари ва  қонуний манфаатларини  муҳофаза қилишга  қаратилди.

Сайёр қабулда  Ўзбекистон Республикаси  ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, адлия подполковниги  Исмоил Абдуҳакимов, Ўзбекистон  Республикаси  ҳарбий  прокурорининг  катта ёрдамчиси,  адлия подполковниги  Фахриддин Бегалиев, Фарғона ҳарбий  прокурори, адлия подполковниги  Муроджон Раҳмонов  ҳамда Шарқий ҳарбий  округ қўшинлари қўмондонлиги  хизмат бошлиқлари  ва мутасадди идоралари вакиллари иштирок этдилар. Вилоят молия, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари, ИИБ,   Мажбурий ижро бюроси,  коммунал соҳа вакилари жалб қилиниб, сиёсий ислоҳотлар маъно-мазмуни кенг тарғиб қилинди.  Мурожаатлар ўз ўрнида кўриб чиқилиб, керакли тавсия ва кўмак берилди.

Сайёр қабул давомида  ҳарбий хизматчиларни  уй  билан таъминлаш, уларнинг фаолият кўрсатишига барча шароитларни яратиб бериш,  ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш,  ишга жойлаштириш масалалари  кўриб чиқилди.  Рўзихон  Умарова турмуш ўртоғи, сержант Фахриддин Умаровнинг вафотидан сўнг, иш топа олмай қийналган. Маълумоти бўлишига қарамай муқим иш жойига эга эмас.   Мулоқот давомида мутахассислигидан келиб чиқиб, мутасадди ташкилотларга мурожаат қилиш, бандлигини таъминлаш юзасидан маслаҳат берилди.

  Ўғлим Муҳаммадюсуф Сотволдиев  бетоб, – дейди сержант  Маъруфжон Жўраев. – Сўнгги йилларда юролмай қолди. Маҳаллий шифокор ва мутахассисларга кўрсатдик, керакли муолажаларни олиб бордик аммо натижа бўлмади. Улар хорижда даволаниши лозимлигини билдиришди.  Менга бу ўринда қандай кўмак берилади?

М.Жўраев ҳарбий хизматчиларнинг ногирон фарзандларини соғломлаштириш бўйича бериладиган имтиёзлар билан таништирилди. 

Фуқароларнинг турар жойларни хусусийлаштириш, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш,   электр энергияси ва сув таъминоти масалаларидаги муаммолари мутахассислар томонидан ўрганилиши белгиланди. Нафақадаги ҳарбий хизматчиларни  дори-дармон билан таъминлаш,  сиҳатгоҳларга йўлланмалар бериш масалалари тегишли тартибда ҳал этилди. 

Шу билан бирга, сайёр қабулда  ҳарбий хизматчилар оилаларда ўзаро ҳамжиҳатлик, тинчликни таъминлаш,  маҳалла, жамоат ишларида фаол иштирок этиш, фарзандлар тарбиясига масъулликни ошириш, яшаётган ҳудудларнинг ободонлигини, атроф-муҳитнинг озодалигини сақлаш, жамиятга дахлдорлик ҳисси билан яшаш  кераклиги таъкидланди.