Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Бугун ЖЧ—2018 учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва унда Россия президенти Путин ҳам қатнашади

 2017-12-01 09:49:10    59

PDF юклаш
Чоп этиш


15 ноябрь куни 2018 йилги Жаҳон Чемпионатида иштирок этувчи барча — 32 терма жамоа номи маълум бўлганди. Бугун — қишнинг илк кунида мундиалга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Фото: Google Images

Қуръа маросими ЖЧ—2018 мезбони бўлган Россиянинг ўзида, Москва шаҳридаги Кремль саройида кечади. Унда футбол дунёсининг энг олди инсонлари қаторида Россия президенти Владимир Путиннинг ўзи ҳам иштирок этади. Умумий ҳисобда Кремль саройига 1300 дан зиёд меҳмонлар таклиф этилган.

Регламентга кўра, қуръа давомида 1 та қитъанинг икки жамоаси гуруҳ босқичидаёқ бир-бирига рақиб бўлмайди. Фақатгина Европа қитъаси термалари бундан мустасно. Шунда ҳам, 1 та гуруҳда Европанинг 2 тадан ортиқ вакили бўлишига йўл қўйилмайди.

Иштирокчи 32 мамлакат аллақачон саватчаларга бўлиб қўйилган. Маълумки, 1 та саватдан жой олган мамлакатлар гуруҳ босқичида бир-бири билан тўқнаш келмайди.

1-сават: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция;

2-сават: Испания, Перу, Швейцария, Англия, Колумбия, Мексика, Уругвай, Хорватия;

3-сават: Дания, Исландия, Коста-Рика, Швеция, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон;

4-сават: Сербия, Нигерия, Австралия, Япония, Марокаш, Панама, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.

Фото: Google Images

Қуръа маросими Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

манба: daryo.uz