Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛАДА СОҒЛОМ МУҲИТНИ ТАЪМИНЛАЙЛИК!

 2017-12-02 11:50:18    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари,  умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида  тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Муҳаммаджон Исмоилов ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар, ҳокимият ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда жиноят содир этилишига сабаб бўлаётган камчиликларни бартараф этиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш хусусида сўз юритди.

Фарғона шаҳар ҳудудида жорий йилнинг 10 ойи давомида  жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар  таҳлил қилинди.

Шаҳарда мавжуд 70 та ўзини ўзи бошқариш органларининг 26 тасида жиноятчилик ошган. 33 тасида камайган, маҳаллаларнинг атиги 3 тасида жиноят содир этилмаган.

  Наманган вилоятининг “Орзу” маҳалласи иш услуби бўйича профилактик тадбирлар  белгиланган бўлса-да,  жиноят содир этишга мойил шахслар ва профилактик ҳисобда турувчиларни ижтимоий ҳаётга кўниктириш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш борасида етарлича ишлар олиб борилмаган. Оғир турдаги жиноятлар 172 та бўлиб, ўтган йилга нисбатан 13 тага кўп.   Оғир тан жароҳати етказиш, босқинчилик,  қотиллик ишларида аёлларнинг ҳам борлиги масъулиятни янада ошириш, фаолиятни изчил ислоҳ этишни талаб қилади.

 Шаҳар ҳудудидаги 24 та маҳалла фуқаролар йиғинларида  “Жамоатчилик назорат масканлари” ташкил этилган, лекин 46 та МФЙда назорат масканлари ўрнатилмаганлиги оқибатида ҳудуддаги ҳуқуқбузарликлар олди олинишига жамоатчилик вакиллари томонидан эътибор берилмаяпти.  

 Тадбир давомида Фарғона шаҳрининг Оқ-ариқ маҳалла фуқаролар йиғинида 27 ноябрь куни рўй берган босқинчилик ҳолати мисол қилиб  келтирилди. Маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари фаолияти кескин танқид остига олинди.  “Менинг маҳалламда жиноят содир этилмаслиги керак” деган мақсад билан фаолият юритиш зарурлиги тушунтирилди.

 Шунингдек, маҳаллаларда ажримларнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан тарғибот ишларини кучайтириш, яраштириш комиссияларининг фаолиятини такомиллаштириш  ҳақида тўхталиб ўтилди.

 

Камола ПОЛВОНОВА.